Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари


Қишки шароитда тупроқ ишлари


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/69
Sana07.02.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1174826
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   69
Bog'liq
shnk-3.06.03-08-u

Қишки шароитда тупроқ ишлари 
4.35. Қишда қуруқ қумлик, шағал шағалсимон ва қоя тошли грунтлардан 
бўлган ўймаларни ва каръерларни қазишга, кўтармалар ёки кавальерларни ўша 
грунтлардан қуришга, чуқурлиги 3m гача бўлган ўймаларни қазиш, йўнал-
тирувчи қурилмалар юзасини мустаҳкамлаш ва ҳакозо ишларни бажаришга 
рухсат этилади. 
4.36. Қишда кўтармаларни қуриш учун қоя тошлардан, катта бўлакли 
грунтлардан ва қумлардан (чангсимон бўлмаган) исталган ҳажмда фойдаланиш 
мумкин. Лойсимон грунтлар ва чангсимон қумлардан фойдаланишга, уларнинг 
намлиги оптималдан кўп бўлмаган ҳолда рухсат этилади. Намлиги юқори 
бўлган лойсимон грунтларни қўллашга, лойиҳада кўрсатилган йўл пойининг 
мустаҳкамлигини таъминловчи чора-тадбирларни амалга оширгандан сўнггина 
рухсат этилади. 
4.37. Кўтарманинг асоси ёз фаслида тайёрланиб олиши лозим, қишда эса 
кўтармани қуришни бошлашдан олдин қор ва музлардан тозаланиши лозим. 
4.38. Кўтармани қуришда, музлаган кесакларнинг катталиги, агар 
грунтлар панжарасимон ёки шиббаловчи катоклар билан зичланса 30 cm дан, 
агар грунтлар шинали ва титрама катоклар билан зичланса 15 cm дан ошмас-
лиги керак. Музлаган кесакларни қиялик юзасигача 1,0 m дан кўп бўлмаган 
масофада ётқизишга рухсат этилади. Кўтарма учун ишлатилаётган музлаган 
грунтнинг ҳажми шиббалаш билан зичланганда ётқизиладиган грунт умумий 
ҳажмининг 30% дан, каток билан зичланганда эса 20% дан ошмаслиги керак. 
Музлаган грунтни кўтарма бўйлаб бир текисда ётқизилади. 
Музлаган грунтларни ортиқчалари кўтармадан чиқарилиб ташланиши, 
музлаган йирик кесаклар керакли ўлчамда майдаланиши лозим. Кўтрамаларда 
қор ва музлар бўлишига рухсат берилмайди. 
Жараёнлар назоратида грунтлардаги музлаган кесаклар миқдорини 
нисбати аниқланади. Музлаган кесаклар оғирлигини нисбатлари 0,5х0,5х0,3 m 
ўлчамдаги намуналарад аниқланади. Олинган намуна тирқишлар ўлчами 25 mm 
бўлган элакдан ўтказилади, элакда қолган эриган грунтдан кесаклар олиб 
ташланади. Назорат намуналари кўтарманинг намланган грунтининг ҳар бир 
500 m
3
ҳажмдан, бир сменада бир мартадан кам бўлмаган миқдорда олинади. 
Каттароқ ўлчамдаги кесаклар ўлчами ўлчаш орқали аниқланади. 
4.39. Қиш фаслида лойсимон ва музлаган қумоқ кесаклар аралашган 
грунтлардан қурилаётган кўтарма қатлами баландлигини 3-5% га оширилиши 
лозим. 
4.40 Грунтларнинг талаб даражасидаги зичланиши улар музлагунга қадар 
тугатилиши лозим. 
Зичланиш сифати қатламни музлагунига қадар текширилади. 10% дан 
ортиқ музлаган кесакли грунтларни мустаҳкамлаш қумли ёки суюқликли 
(балончали мустаҳкамликни ўлчагич) эквивалент тўлдирувчидан фойдаланган 
холда ўйиқча (лунка) услуби, музлаган грунтлар учун керн олиш ёки 
паравинлаш услуби билан текширилади. 


ШНҚ 3.06.03-08 15-бет 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling