Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари


Ишлар сифатининг назорати


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/69
Sana07.02.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1174826
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   69
Bog'liq
shnk-3.06.03-08-u

Ишлар сифатининг назорати 
9.125. Қоплама ва асосларни қуришда тош ва боғловчи материаллар 
сифатини, қоришма ва қора чақиқ тошни тайёрлаш жараёнини ҳамда уларнинг 
сифатини назорат этиш зарур. 
9.126. Асос ва қопламалар қуриш учун ишлатиладиган материалларнинг 
сифати, тегишли давлат стандартлари талабларида кўрсатилган усуллар билан 
аниқланади. Тош материалларнинг сифатини, уларнинг зарралари таркиби, 
улардаги чангсимон, гил ва лойсимон зарралар борлиги, боғловчининг сифати 
бўйича (игнани ботиш чуқурлиги, қовушқоқлиги ва бошқалар) баҳоланади. 
Қуйиш учун тайёрланган боғловчиларнинг ишчи ҳарорати, боғловчиларнинг 
тош материаллар билан ёпишиши текширилади. 
9.127. Қурилишга келтираётган чақиқ тош, шағал ва қумнинг сифатини 
текшириш учун амалдаги стандарт талабларига риоя қилинган ҳолда синов 
учун наъмуна олидани. Тўғри заҳираларнинг ўзидан олинаётган тош материал-
лардан синов учун намуналарни, захиранинг ўзидан, ёки улар жўнатилаётган 
омборладан, йўлда аралаштирилганда йўлнинг ўзидан олинади. 
9.128. Тош материал ўрнига эски қопламани майдалаб ишлатилганда ёки 
қопламаларни йўлнинг устида аралаштириб қурилганда синов учун намуна 
умумий массаси 8-10 kg дан ҳар 0.5 km масофада олинади. 
9.129. Минерал кукунларининг донадорлик таркибини билиш учун хар 
бир партиядан 1 kg, грунтлар учун эса жойидан 3-4 еридан массаси 1 kg намуна 
олинади, сўнгра уларни аралаштириб, улардан 1 kg ни олинади. 
9.130. Келтирилган боғловчиларнинг сифатини билиш учун ҳар бир 
партиясидан ўртача массаси 2-3 kg синаш учун намуна олинади. Олинган 
намуналарда хар-хил бегона нарсалар бўлмаслиги лозим. 


ШНҚ 3.06.03-08 58-бет 
9.131. ЮФМ ва фаоллаштирувчиларнинг сифатини, уларнинг кўрсатгич-
лари тегишли амалдаги стандартлар талабига жавоб беришини текшириб 
аниқланади. 
9.132. Тайёрланган ва тайёр боғловчиларни ҳароратини камида ҳар икки 
соатда текшириб туриш лозим. 
9.133. Боғловчининг қовушқоқлигини тайёрлаш тугашидан сўнг аниқла-
нади. Агар боғловчи қозонда 4 соатдан ортиқ қолган бўлса, унда қовушқоқлиги 
қайтадан текширилади. Қўшма боғловчиларнинг қовушқоқлиги 2 соатдан сўнг 
текширилади. Қовушқоқ ва суюқ боғловчиларнинг хусусиятларини тегишли 
стандартлар талабига жавоб бериши лозим. 
9.134. ЮФМ қўлланилганда битумнинг сифатларини текширишдан таш-
қари, ЮФМ билан битум тўла аралашгандан сўнг уларнинг қовушқоқлиги, 
игнани ботиши билан аниқланади. Қўшимча боғловчи билан аралаштирилган 
битумнинг ёпишқоқлигини тўғри танлашни, қабул қилинган нисбат орқали 
боғловчи билан қоришма тайёрлаб синовдан ўтказилади. 
9.135. Боғловчи билан тош материаллар ёпишиш кўрсатгичи ҳар гал 
олдинги қўлланилган материаллардан фарқини аниқлаш учун текширилади. 
9.136. Қора чақиқ тош тайёрланганда тош материалларнинг намлиги, 
боғловчининг қуюқлиги, ҳарорати, аралаштириш вақти, тайёр қора чақиқ 
тошнинг сифатн ва ҳарорати текширилади. 
9.137. Тош материалларининг намлигини уларни совуқ ҳолда 
меъёрлашдан олдин текширилади (қуритиш олдидан). 
9.138. Автоматлаширилган меъёрловчи ускуна бўлмаган ҳолда смена 
давомида 3-4 марта меъёрловчи ускунани ишишни текшириб туриш керак. 
9.139. Тош материаллар, боғловчилар ва қора чақиқ тошларнинг ҳарорат 
ҳолатини доимо текшириб турилади. Қора чақиқ тош ҳароратини ҳар бир 
қоришма тўпида текширилади. 
9.140. Юзага ишлов бериш ва шимдиришда: тош материалларни сарф 
меъёрини, ҳароратни, боғловчи қуйишдаги меъёр ва бир текислигини, боғловчи 
қўйилгандан сўнг ўз вақтида ва бир текисда тош материаллар сепилиши
текширилади. 
9.141. Тош материалларини органик боғловчилар билан йўл устида ара-
лаштириб ишлов берганда қуйидагилар текширилади: тайёрланган тош 
материаллар уюмининг ҳажми бир текисдалиги; унинг намлиги ва тайёр 
қоришманинг сифати; уюмнинг ҳажми бир текисдалиги андозалар билан ҳар 25 
m масофада; ЮФМ ва фаоллаштирувчи моддалар қўлланилганда, уларнинг 
меъёрланиши. 
9.142. Асос ва қопламаларни ускуналарда аралаштирилган қора чақиқ 
тошдан қуриш жараёнида уларни ётқизилаётган вақтида ҳарорати, чақиқ 
тошнинг меъёрий сарфи, қоплама (асос)нинг қалинлиги, зичланиш сифати
текислиги ва кўндаланг нишабликлари текширилади. 
9.143. Йўл устида аралаштириб тайёрланган қоришмаларнинг сифатини, 
унинг юза кўриниши ва олинган намуналарни синаш билан баҳоланади. Яхши, 
оптимал боғловчилар билан ишлов берилган қоришмаларда юзаси ишлов 
берилмаган зарралар, бўлаклар ва йиғилган боғловчилар бўлмаслиги керак. 


ШНҚ 3.06.03-08 59-бет 
Қоришма ранги тўқ жигарранг бўлади. Қоришмалар бир текисда эмаслиги 
аниқланса, ҳар 0.5 km да намуналар олинади ва синов ўтказилади. 
Бир текисда бўлмаган, боғловчилари кўп бўлган қоришмага тош материал 
қўшилади ва қўшимча равишда аралаштирилади. Сифатсиз қоришма уюмдан 
олиб ташланади. 
9.144. Асос, қопламаларнинг равонлиги ва кўндаланг нишаблиги зичлаш 
жараёнида уч метрлик рейка билан йўл йўналишига параллел қўйиб 
текширилади. Уч метрлик рейка билан қоплама юзи орасидаги оралиқ 7 mm дан 
ошмаслиги керак. 
Кўндаланг нишабликни ҳар 100м масофада андоза билан текширилади: 
меъёрга нисбатан ўзгаришлар ± 5% атрофида бўлиши лозим. 
9.145. Қоплама ва асос қалинлигини зичлаш жараёнида ва тугаганидан 
сўнг текширилади. Қоплама қалинлигини агар қоплама эни 7 m дан катта 
бўлмаса, 1 km да камида 1 марта, 7 m дан кенг бўлса камида 7000 m
2
қоплама 
юзасида 1 марта текширилади. Ўймалар ва кернларни қатнов қисм ўртасидан 
олинади. 
Қалинликларнинг кўрсатилганга нисбатан фарқи 10% атрофида, лекин 10 
mm дан ошмаслиги керак. Кенглиги ҳар 100 m да текширилади. 
9.146. Шимдириш усули билан қора чақиқ тошдан тайёрланган асос ва 
қопламаларнинг зичланганлигини оғир катокни (камида 15 t) намунавий 
тартибда юргизиб кўрилади, бунда қоришмаларнинг силжиши ёки каток 
ғилдираги олдида кичкина тўлқинчалар бўлмаслиги керак. 
9.147. Тош материалининг органик боғловчилар билан ишлов берилиб, 
йўл устида арралаштирилган асос ва қопламалари зичланганлигини, улар 
қурилиб 30 кун ўтгандан кейин, ҳар 1 km масофада олинган намунада 
зичланиш коэффициетини аниқлаш билан текширилади. Зичланиш коэффи-
циенти камида 0.96 бўлиши шарт. 
9.148. Асос ва қопламалар қурилиши учун ишлатиладиган ҳамма 
материалларни амалдаги тегишли синов усуллари стандартлари билан 
текширилади. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling