«ҚУРУВЧИ» қурилиши режалаштирилган бинони _________________________ ойига қадар қуриб битказади ва « БУЮРТМАЧИ»га топширади.
«БУЮРТМАЧИ»НИНГ МАЖБУРЯТЛАРИ:
«ҚУРУВЧИ» томонидан қуриб битказилган хонадонни белгиланган тартибда қабул қилиб олади.
Хонадонни хусусийлаштириш бўйича ва ўз номига давлат нотариал идораси орқали расмийлаштириш ишлари ва давлат божларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
Шартнома имзоланган кундан бошлаб келишилган шартнома жадвалида белгиланган ойга қадар 100% тўлаб беради.
Қуриб битказилган хонадоннинг ички қисмидаги таьмирлаш, перегародка, сувоқ, бўёқ, отделка ишлари, иситиш батареяларини ўрнатиш, ванна сметителлар, унитазлар, совуқ сув қувирларига уланиши, ички эшик ва дераза ромлари ҳамда яшаш учун лозим бўлган барча турдаги уй жихозларини ўз маблағи ҳисобидан амалга оширади.
Томонларнинг ўзоро келишувига асосан «БУЮРТМАЧИ» қурилиш материалларини хам етказиб бериши мумкин. Қурилиш материаллари арзон, сифатли ва барча талабларга жавоб бериши шарт. Етказиб бериладиган қурилиш материаллари далолатнома асосида «БУЮРТМАЧИ»дан қабул қилиб олиниб, қурилиш материалларини топшириш тўғрисидаги шартнома, ушбу шартномани ажралмас қисми хисобланади. Қурилиш махсулотлари икки тамоннинг келшувига асосан бахоланиб, тўланиши лозим бўлган суммадан чегириб ташланади.
ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ:
«ҚУРУВЧИ» шартноманинг 3 қисм 3.5 бандида кўзда тутилган муддатларида бино қирилишини тугаллаб «БУЮРТМАЧИ»га топширмаса қурилишнинг хар бир кечиктирилган кун учун шартнома суммасининг 0,1% миқдорида бироқ, шартноманинг 10% идан ошмаган миқдорда пеня тўлайди.
«БУЮРТМАЧИ»НИНГ ҲУҚУҚ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ:
Шартноманинг 4.1 банди ва тўлов графигининг тартиби бузилган холларда ёки тўловларни кечиктирган вақтларда хар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган сумманинг 0,1% изи миқдорида жарима тўлайди, бироқ жарима суммаси шартноманинг 10% идан ошмаслиги лозим.
Шартноманинг 4.3 бандида назарда тутилган ишларни ўз вақтида амалга оширмаган тақдирда бунинг оқибатида «ҚУРУВЧИ»га етказилган зарарларни тўлиқ қоплаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |