Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Download 58.12 Kb.
|
ХУЛОСА фойдаланиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарорнинг 6-иловасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Сирдарё вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг ХУЛОСАСИ Фойдаланиш учун қабулга тақдим этилаётган Гулистон шаҳар 8-сонли умумий ўрта таълим мактабига тегишли Гулистон шаҳар 3-мавзе “Боғишамол” маҳалласи ҳудудида жойлашган ГУЛИСТОН ШАҲАР 8-СОНЛИ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ СПОРТ ЗАЛИ БИНОСИнинг қурлиш ишлари жойига чиқиб ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 28 майдаги 343-сон Қарори талаблари бўйича Сирдарё вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий инспекция томонидан қурилиш объектидан аниқланган камчиликлар юзасидан берилган бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмада аниқланган камчиликлар пудрат ташкилоти томонидан шу кунга қадар бартараф этмаганлиги сабабли объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномсини расмийлаштириш мақсадга мувофиқ эмас Объектдан фойдаланишга рухсатнома бериш тавсия этилмайди. Сирдарё вилояти ҚСҲН инспекцияси мутахассиси ______ Ж.Ёрқулов «30» май 2023 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарорнинг 6-иловасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Сирдарё вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг ХУЛОСАСИ Фойдаланиш учун қабулга тақдим этилаётган “ТИФ МИЛЛИЙ БАНК” АЖ Сирдарё вилояти филалига тегишли Гулистон шаҳар “Тараққиёт” МФЙ, Алишер Навоий шох кўчаси 43-уй ҳудудида жойлашган ИДОРА БИНОСИНИ фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги 73156254-сонли мурожаатига асосан жойига чиқиб ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 200-сон қарорининг 6-иловаси 11-бандининг 1-хатбоши (пудрат ташкилоти ва бюртмачи ўртасида имзоланган қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш далолатномаси), 2-хатбоши (пудрат ташкилоти томонидан берилган мувофиқлик декларацияси) ва 3-хатбоши (муаллифлик ва техник назоратни амалга оширувчи шахслар томонидан берилган бажарилган ишларнинг тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси)да кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаганлиги, 18-банди (Хулоса берувчилар томонидан ҳудудий инспекцияга ижобий хулоса келиб тушгандан сўнг тўрт иш куни мобайнида ҳудудий инспекция жойига чиққан ҳолда қурилиш-монтаж ишлари тугалланган II, III, IV тоифалардаги объектни)га мувофоқ хулоса берувчилар яъни, Гулистон шаҳар ФВБнинг объектни фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги хулосаси мавжудлиги ҳамда қурилиш-монтаж ишларини тўлиқ якунланганлигини ўрганиш мақсадида лойиҳа-смета ҳужжатлари сўралганда тақдим этилмаганлиги сабабли объектдан фойдаланишга рухсатнома бериш мақсадга мувофиқ эмас. Объектдан фойдаланишга рухсатнома бериш тавсия этилмайди. Download 58.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling