Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Download 58.12 Kb.
|
ХУЛОСА фойдаланиш
Сирдарё вилояти ҚСҲН инспекцияси
мутахассиси ______ C.Эрназаров « 23 » март 2023 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарорнинг 6-иловасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Сирдарё вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг ХУЛОСАСИ Фойдаланиш учун қабулга тақдим этилаётган “BEKZODSHER QURILISH CLUSTER” МЧЖга тегишли Гулистон шаҳар “Янги хаёт” МФЙ, Буюк келажак кучаси 1В-уй ҳудудида жойлашган КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР ЖОЙ БИНОСИНИ фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги 74156630-сонли мурожаатига асосан жойига чиқиб ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 200-сон қарорининг 6-иловаси 11-бандининг 1-хатбоши (пудрат ташкилоти ва бюртмачи ўртасида имзоланган қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш далолатномаси), 2-хатбоши (пудрат ташкилоти томонидан берилган мувофиқлик декларацияси) ва 3-хатбоши (муаллифлик ва техник назоратни амалга оширувчи шахслар томонидан берилган бажарилган ишларнинг тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси)да кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаганлиги, ушбу илованинг 18-банди (Хулоса берувчилар томонидан ҳудудий инспекцияга ижобий хулоса келиб тушгандан сўнг тўрт иш куни мобайнида ҳудудий инспекция жойига чиққан ҳолда қурилиш-монтаж ишлари тугалланган II, III, IV тоифалардаги объектни)га мувофоқ хулоса берувчилар яъни, Сирдарё вилояти кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекциясининг объектни фойдаланишга қабул қилишни рад этиш ҳақидаги хулосаси мавжудлиги ва илованинг 19-банди 4-хатбоши (келишилган лойиҳа ечимлари ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатлари талаблари бузилиши)га асосан қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланмаганлиги сабабли объектдан фойдаланишга рухсатнома бериш мақсадга мувофиқ эмас. Объектдан фойдаланишга рухсатнома бериш тавсия этилмайди. Download 58.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling