Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Download 58.12 Kb.
|
ХУЛОСА фойдаланиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сирдарё вилояти ҚСҲН инспекцияси мутахассиси ______ С.Эрназаров
Сирдарё вилояти ҚСҲН инспекцияси
мутахассиси ______ С.Эрназаров « 11 » март 2023 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарорнинг 6-иловасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Сирдарё вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг ХУЛОСАСИ Фойдаланиш учун қабулга тақдим этилаётган Қосимова Бувсора Мавляновнага тегишли Гулистон шаҳар “Тараққиёт” МФЙ, Сайхун шох кўчаси 4-уй ҳудудида жойлашган КЛИНИКА БИНОСИНИ фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги 75363175-сонли мурожаатига асосан жойига чиқиб ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 200-сон қарорининг 6-иловаси 19-бандининг 10-хатбоши (объект қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун ҳудудий инспекциядан рўйхатдан ўтказилмаганлиги)га асосачн объектдан фойдаланишга рухсатнома бериш мақсадга мувофиқ эмас. Объектдан фойдаланишга рухсатнома бериш тавсия этилмайди. Сирдарё вилояти ҚСҲН инспекцияси мутахассиси ______ С.Эрназаров « 5 » апрел 2023 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарорнинг 6-иловасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Сирдарё вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг ХУЛОСАСИ Фойдаланиш учун қабулга тақдим этилаётган Рамазанова Зилола Алишеровнага тегишли Гулистон шаҳар “Намуна” МФЙ, Гулистон шох кучаси 1А-уй ҳудудида жойлашган БООК КАФЕ ВА ЗАМОНАВИЙ ХОЖАТХОНА БИНОСИНИ фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги 73686103-сонли мурожаатига асосан жойига чиқиб ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 200-сон қарорининг 6-иловаси 11-бандининг 1-хатбоши (пудрат ташкилоти ва бюртмачи ўртасида имзоланган қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш далолатномаси), 2-хатбоши (пудрат ташкилоти томонидан берилган мувофиқлик декларацияси) ва 3-хатбоши (муаллифлик ва техник назоратни амалга оширувчи шахслар томонидан берилган бажарилган ишларнинг тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси)да кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаганлиги, ушбу илованинг 18-банди (Хулоса берувчилар томонидан ҳудудий инспекцияга ижобий хулоса келиб тушгандан сўнг тўрт иш куни мобайнида ҳудудий инспекция жойига чиққан ҳолда қурилиш-монтаж ишлари тугалланган II, III, IV тоифалардаги объектни)га мувофоқ хулоса берувчилар яъни, Гулистон шаҳар СЭО ва ЖСБнинг ва Гулистон шаҳар ФВБнинг объектни фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги хулосалари мавжудлиги ва илованинг 19-банди 10-хатбоши (объект қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун ҳудудий инспекциядан рўйхатдан ўтказилмаганлиги)га асосан объектдан фойдаланишга рухсатнома бериш мақсадга мувофиқ эмас. Объектдан фойдаланишга рухсатнома бериш тавсия этилмайди. Download 58.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling