Қурилиши тугалланган иншоотнинг давлат қабул комиссиясига тақдим этиш учун тайёргарлиги тўҒрисида ишчи комиссия далолатномаси
Download 58.9 Kb.
|
1 2
Bog'liqБандихон Бектепа КСЗ 3 ичимлик сув рабочий акт
ҚУРИЛИШИ ТУГАЛЛАНГАН ИНШООТНИНГ ДАВЛАТ ҚАБУЛ КОМИССИЯСИГА ТАҚДИМ ЭТИШ УЧУН ТАЙЁРГАРЛИГИ ТЎҒРИСИДА ИШЧИ КОМИССИЯ ДАЛОЛАТНОМАСИ “___” _________ 2023 йил. Бандихон тумани Ўзбекистон Республикаси “Ўзсувтаъминот” АЖнинг 2023 йил 19 январдаги 9-сон буйруғи билан тайинланган ишчи комиссия ШНҚ 3.01.04-19 да кўрсатилган қоидаларга амал қилган ҳолда АНИҚЛАДИ: 1. Бош пудратчи “Қизириқ Бинокори” МЧЖ томонидан Бандихон тумани "Бектепа" МФЙ КСЗ-3 ичимлик суви тармоғини қуриш объекти фойдаланишга қабул қилиш учун тақдим этилди. 2. Қурилиш ишлари: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сон қарори билан қурилиш ишлари амалга оширилган. 3. Қурилиш-монтаж ишлари: 4,095 км ичимлик сув тармоғини тортиш, 1 дона сув сақлаш иншоати, 1 дона трансформатор ўрнатиш, 6х6 ўлчамли насос станцияси қуриш ҳамда 25 п/м евро тўсиқлар ўрнатиш ишлари “Қизириқ Бинокори” МЧЖ томонидан бажарилди. 4. Қурилиш-монтаж ишлари учун лойиҳа-смета ҳужжатлари "“Саловат Сифат Лойиҳа” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган. 5. Қурилиш ишлари: Бандихон тумани "Бектепа" МФЙ КСЗ-3 ичимлик суви тармоғини қуриш объекти ишчи лойиҳасига мувофиқ бажарилган. 6. Лойиҳа ҳужжатлари: “Шахарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК Сурхондарё вилояти филиали томонидан 2022 йил 26 октябрдаги № 67027-сон хулосаси билан тасдиқланган. 7. Қурилиш-монтаж ишлари қуйидаги муддатларда бажарилган: 2022 йил декабр ойида бошланиб, 2023 йил _____ ойида якунланган. 8. Ишчи комиссияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилди: Бажарилган иш турлари, қурилиш-монтаж бажарилган ишлариниг мослиги тўғрисидаги ёзув қайд этилган ишчи чизмалар комплекти, топографик сурати, қурилишда қўлланилган материаллар, конструкциялар, сертификатлар, техник паспортлар, қурилиш материаллари ва конструкцияларни лаборатория синовлари натижалари, лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини қайд этиш журналлари, қурилиш даврида давлат ва бошқа назорат органлари томонидан ўтказилган тадқиқот ва текшириш материаллари, курилиш-монтаж ишлари сифатини тасдиқловчи кафолат паспорти. 9. Фойдаланишга қабул қилиш учун тақдим этилган объект қуйидаги кўрсаткичларга эга: 4,095 км ичимлик сув тармоғини тортиш, 1 дона сув сақлаш иншоати, 1 дона трансформатор ўрнатиш, 6х6 ўлчамли насос станцияси қуриш ҳамда 25 п/м евро тўсиқлар ўрнатиш ишлари “Қизириқ Бинокори” МЧЖ томонидан бажарилди. 10. Объектнинг техник ва меъморий-қурилиш ечимлари қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади - лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича. 11. Объектда лойиҳада кўзда тутилган ускуна якка ва комплекс синовлардан кейин қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаларга мувофиқ миқдорда: лойиҳа бўйича __ дона; ҳақиқатда __ дона. 12. Лойиҳада кўзда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлайдиган тадбирлар - лойиҳа бўйича амалга оширилган. 13. Ташқи совуқ ва иссиқ сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, электр таъминоти ва алоқа тармоқлари объектнинг нормал ишлашини таъминлайди. 14. Барча камчилликлар ва тугалланмаган ишлар бартараф этилган. 15. Объектнинг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларидаги қиймати: жами 1 577 246,346 минг. сўм, шу жумладан: қурилиш-монтаж ишларининг қиймати 1 356 285,789 минг. сўм, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар қиймати 117 776,217 минг.сўм, бошқа ҳаражатлар 103 184,340 минг. сўм.. 16. Фойдаланишга қабул қилинаётган асосий фондларнинг жорий қиймати: жами _____________ минг.сўм, шу жумладан: қурилиш-монтаж ишларининг қиймати _____________минг.сўм, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар қиймати _____________минг. сўм, бошқа ҳаражатлар _____________минг. сўм. Download 58.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling