«Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш» фанидан курс (иши) лойиҳаси
Download 0.77 Mb.
|
Изоҳ хатидан намуна
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вактинчалик сув билан таъминлаш тармокларини хисоблаш
- Вактинчалик электр тармокларини хисоблаш
Вактинчалик сув билан таъминлаш тармокларини хисоблаш Курилишни вактинча сув билан таъминлаш тармоклари сувнинг умумий истеъмол микдорига нисбатан хисобланади. Курилиш майдонида сув куйидаги максадларда истеъмол килинади: ишлаб чикариш учун, хужалик учун хамда ёнгинни учириш учун. Ёнггин пайтида ишлаб чикаришга хамда хужалик учун сарфланадиган сув микдори кескин камаяди. Шунинг учун курилиш майдонида сувнинг умумий сарфланиш микдори куйидагига тенг булади: Бунда: qён - ёнгин пайтида сувнинг сарфланиш микдори, л/сек: qи/ч - ишлаб чикариш учун сарфланадиган сувнинг микдори: qхуж - хужалик учун сарфланадиган сувнинг микдори, л/сек Ёнгинга карши максадларга сарфланадиган сув микдори хар бир ёнгинга карши урнатиладиган гидрант учун 5 л/сек хисобда курилиш майдонининг юзасига нисбатан кабул килинади: а) агар курилиш майдончаси 30 га гача булса - 10 л/сек; б) агар курилиш майдончаси 30 га дан 50 га гача булса - 15 л/сек; в) агар курилиш майдончаси 50 га дан 75 га гача булса - 25 л/сек; г) агар курилиш майдончаси 75 га дан 100 га гача булса - 30 л/сек., Ишлаб чикаришга сарфланадиган сувнинг микдори курилиш монтаж ишларига хамда курилиш машиналари ва механизмлари учун сарфланадиган сув микдорларининг йигиндисидан иборат булади: Курилиш ишларини бажариш учун сарфланадиган сарфланадиган сувнинг микдори куйидаги формулада хисобланади: Бу ерда: Sи - бир бирлик хажмдаги курилиш ишини бажариш учун сарфланадиган сув микдори, л (9 – иловадан олинади); Vсм- бир сменада бажариладиган ишнинг хажми (6 жадвал буйича ишнинг умумий хажмини сменалар сонига булиб топилади); Ки - курилиш ишларини бажаришда сувнинг бир соат ичидаги нотекис сарфланиши коэффициенти (9 - иловадан олинади); tсм - сменадаги соатлар сони, (tсм қ 8,2 соат); 3600 - бир соатдаги секундлар сони. Курилиш монтаж ишларини бажаришда катнашадиган машина ва механизмлар учун сарфланадиган сувнинг микдори куйидагича аникланади: Бунда: Sмм -бир соат ичида машина ва механизмлар учун сарфланадиган сувнинг микдори, л/соат (9- иловадан олинади): Nм - бир вактнинг узида параллел ишлайдиган бир турдаги машина ва механизмларнинг сони (КП буйича олинади); Км- курилиш машиналари ва механизмлари учун сарф- ланадиган сувнинг бир соат ичидаги нотекис сарфланиши коэффиценти (9 - иловадан олинади); Хужалик максадларда сарфланадиган сув микдори истеъмол килиш ва хар хил хужалик ишлари учун (qхм) хамда душ курилмаларига (qхи) сарфланадиган сув микдорлари жамламасидан иборатдир: qхум қqхи +qдуш Хужалик ва истеъмол максадларида сарфланадиган сувнинг микдори куйидагига тенг булади: Бунда: Sхи - хар бир ишловчи учун сарфланадиган сувнинг меъёрий микдори (9 иловадан олинади); Nи - курилишда катнашаётган ишловчилар сони; Кхи - хужалик ва истеъмол учун сарфланадиган сувнинг бир соат ичидаги нотекис сарфла- ниши коэффиценти (11-иловадан олинади); Душ курилмаларига сарфланадиган сув микдори душдан фойдаланадиган ишловчилар сонига нисбатан топилади: Бунда: Sдуш - бир киши душ кабул килганда сарфлади- ган сувнинг меъёрий микдори, л (11-иловадан олинади); Nдуш- душ кабул килувчилар сони (ишловчи- ларнинг умумий сонидан (Nи) 40% олинади, яъни Nд қ 0,4 Nи); tд - душ курилмасидан фойдаланиш вакти, 45 минут; 60 - бир минутдаги секундлар сони; Юкоридаги 29,30,32 ва 33 формулалар асосида хисоблаб топилган хар бир курилиш иши учун, курилиш машиналари ва механизмлари учун, хужалик ва истеъмол учун хамда душ курилмалари учун сарфланадиган сув микдорлари йигиндисининг энг максимал кийматини (qмах) топамиз. Бунинг учун календар график ёрдамида сувнинг сарфланиш графигини тузамиз (3 расм). Бунда ишлаб чикариш учун сувнинг сарфланиш вакти календар графикдан олинади. Хужалик истеъмоли учун сувнинг сарфланиш вактини курилишнинг бошланишига асосан йил фасллари (мавсуми) га караб белгиланади. Курилишнинг бошланиши эса лойихалаштириш учун берилган топширик олинади. Курсатиб утилгандек истеъмолчилар qи , qмм , qхи ва qдуш лар буйича тузилган графикка асосан сувнинг энг куп сарфланиш микдорини топамиз. Шундан сунг 32 - формулага асосан сувнинг курилиш майдонидаги умумий сарфланиш микдорини топамиз. Бунда: qи/ч + qхуж қ qmах Демак; qум қ qён + 0,5qмах қ0,5(15+0,66+0,2+6,9)қ11,38 л/сек Хисобланган сувнинг умумий сарфланиш микдорига нисбатан курилиш майдонига утказиладиган сув кувурнинг диаметрини аниклаймиз: демак: Ички деаметри 100 мм ли қувур қабул қиламиз. Хисоблаб топилган диаметрнинг улчамига асосан сув кувурнинг саноат ишлаб чикаришида мавжуд булган улчамини ва маркасини танлаймиз.
Вактинчалик электр тармокларини хисоблашВактинчалик электр таъминоти тармоклари кучли ток ва технологик истеъмолчилар хамда ташки ва ички ёритиш максадлари учун хизмат килади. Вактинчалик электр тармокларининг асосий параметрлари куйидаги кетма-кетликда аникланади: хар бир истеъмолчига бир сменада сарфланадиган электр энергия микдорини хисоблаш, электр энергиянинг курилиш муддати (давом этиш вакти) буйича сарфланиш графигини тузиш ва бир сменадаги энг куп сарфланиш микдорини аниклаш, курилиш майдонида электр энергиянинг умумий сарфланиш микдорини аниклаш, электр энергия манбаларини танлаш, курилиш майдонида электр энергия курилмаларини жойлаштириш ва электр тармоклари схемасини тузиш. Юкорида курсатиб утилган барча истеъмолчилар учун сарфланадиган электрэнергиянинг умумий микдори куйидагича аникланади: Бу ерда: -электрэнергиянинг тармокдаги исроф булишини курсатувчи коэффицент ( қ 1,1); Рк -кучли ток истеъмолчилари куввати, кВт да; Рт -технологик истеъмолчилар куввати, кВт да; Риё -ички ёритиш курилмасининг куввати, кВтда; Ртё -ташки ёритиш курилмаларининг куввати, кВт да; К1….К4- истеъмолчилар гурухининг эхтиёжини ифодаловчи коэффицентлар; соs - истеъмолчи гурухларининг уртача кувват коэффиценти; Курилиш майдончасида электр энергиянинг умумий сарфланиш микдорини аниклаш учун унинг графигини тузамиз. График икки кисмдан иборат булиб, жадвал кисмида хар бир истеъмолчининг кувватини хисоблаймиз. Жадвалнинг давомидан эса календар график ёрдамида истеъмолчиларнинг электр энергиядан фойдаланиш вактларини чизикли куринишда ифодалаймиз. Сунгг электр энергиянинг бир сменада (барча истеъмолчилар учун) сарфланишининг максимал микдорини ( Рmax ) топиш учун унинг сарфланиш эпюрасини чизамиз. Шундан сунгг электр энергиянинг умумий сарфланиш микдорини хисоблаймиз. Бунда: Демак: Юқоридаги кўрсаткичга кўра ТМ 320/60 маркали трансформатор қабул қиламиз. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling