«Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш» фанидан курс (иши) лойиҳаси
Ишлаб чикариш усулини асослаш ва курилиш
Download 0.77 Mb.
|
Изоҳ хатидан намуна
Ишлаб чикариш усулини асослаш ва курилишИшлаб чикариш усули етакчи жараёнлар мажмуига асосан белгиланади. Етакчи жараёнлар мажмуи эса ишларнинг хажмлари ва бинонинг конструктив хусусиятлари асосида топилади. Курилишда оким усулини куллаш максадида курилаётган бино ёки иншоот баландлиги буйича ярусларга, режада эса захваткаларга булинади. Ярус ёки захваткаларга булиш асосан бино режаси ва хажмий хамда конструктив ечимларига караб амалга оширилади ва бригадаларнинг у ёки бу махсус окимларда иш бажаришининг схемасини белгилаб беради. Курилишда ишлатиладиган машина механизмлар, уларнинг техник иктисодий курсаткичлари буйича энг самаралиси танланади. Ер ишлари ва у билан боглик булган ишларни бажаришда кулланадиган машина ва механизмлар куйидаги гурухларга булинади: а) ер казувчи - экскваторлар, уларни танлашда хавзанинг чукурлиги ва кенглиги, тупрокни транспорт воситаларига юклашдаги баландлик, тупрокни ёнга тукиш масофаси эътиборга олинади; б) ер казувчи ва транспортировка килувчи скреперлар ва бульдозерлар, улар текислайдиган майдоннинг кенглиги ва киркиладиган тупрокнинг чукурлигига караб танланади; в) котоклар ва бошка зичловчи машиналар; г) козикларни (свайларни) кокувчи машиналар. Ер ишларида кулланиладиган машиналарнинг турлари 3-иловада келтирилган. Грунтларни ишлашга ва майдонларни текислашда ишлатиладиган машиналар а- булдозер; б- автогрейдер; в- автогрейдер - элеватор; 2- плунжерли канал қазигич; д- скрепер; е- бир чўмичли юклагич; Гидравлик юритмали эксковаторларнинг техникавий таснифи жадвал
Бетон ишларида кулланиладиган машина ва механизмлар 4-иловада келтирилган. Расм СБ-124 Автобетон ташигич 1- Қопқоқ; 2-кузов; 3-чиқувчи таянч; Монтаж кранларининг асосий ишчи параметрларига унинг юк кутариш кобилияти (Q),кармокнинг кутарилиш баландлиги (Нк) ва кармокнинг кулочи (Lк) киради. Монтаж крани кутариши талаб килинадиган юкнинг (конструкциянинг) огирлиги куйидагича аникланади: Том ёпма плитаси учун: Q =2,65+0,3=2,7тн бу ерда: Q к - урнатилаётган конструкциянинг огирлиги т.; q м - такеллажлик мосламалари огирлиги, т., (0,2…03т. кабул килинади); Кармокнинг кутарилиш баландлиги (Н к) куйидаги формула ёрдамида аникланади: Том ёпма плитаси учун: Н к =Н м + h э + h тм + h o =9.6+3.0+0.5+0.3+2.2+1.8= Бунда: Н м -кран турган холат билан конструкция урнатиладиган жойгача булган баландлик, м.; h э - урнатилаётган элементнинг баландлиги, м.; h тм - такелажлик мосламаларининг баландлиги, м., (h тм қ 1,5…2,0 м.); h o - урнатилиши белгиланган жой билан элемент орасидаги оралик масофа . Агар урнатилган элементлар краннинг турган холатидан пастда булса, у холда кармокнинг кутарилиш баландлиги топилмайди. Талаб килинган кармок кулочи куйидаги формуладан топилади. Lк = Е / 2 + + в = Бу ерда: Е - хавза четидан урнатилаётган элемент укигача булган масофа, м; - хавза четидан кран гилдираги ёки гусеницасигача булган масофа, қ 1,5 агар Н к қ -1,5 булса, қ 2 агар Нк > -1,5 булса; в - кран гилдираги билан кран кулочи айланиш укигача булган масофа, м.; 0,3 - кувур четидан кран гусеницасигача булган масофа. Юкоридаги хисоблашларга асосан бир неча хил кран турлари топилади ва куйидаги 5 жадвалга киритилади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling