Қурилмалар ҳамда хом-ашё, махсулотлар
Download 132.18 Kb.
|
1 4 Газни қайта ишлаш заводларидаги асосий тенологик жараёнлар ва
- Bu sahifa navigatsiya:
- Абсорберлар
1.4. Газни қайта ишлаш заводларидаги асосий тенологик жараёнлар ва қурилмалар ҳамда хом-ашё, махсулотлар. Газни қайта ишлаш заводларидаги асосий жараён бу – бензинсизлаштириш жараёни ҳисобланади. Қайта ишланадиган нефт газини ҳажмидан, бу газдаги зарур компонентларни ажратиш даражасига ва бошқа омилларга кўра бензинсизлаштиришни тўрт усули қўлланилади: • Компрессорлаш; • Паст температурали конденсаcия ва ректификатсия; • Абсорбциялаш; • Адсорбциялаш; Бензинсизлантиришни компрессорлаш усулида газни сиқишга асосланган бўлиб, ҳаволи ва сувли совуткичларда совитилади. Бунда газ таркибидаги оғир углеврдородлар ва сув буғлари конденсацияланади, сўнгра сепарқаторларда ажратилади. Бу усул оралиғида газдан зарур компонентлардан етарли даражада ажратиш имконини таминлайди ва одатда бошқа бензинсизлаштириш усуллари билан бириккан ҳолда ўтказиш талаб етилади. Паст температурали конденсатсиялаш (ПТК) жараёнида сиқилган газ махсус совуқ агент (пропан, аммиак) лар иштирокида то паст (минусли) температурагача совитилади. Натижада газнинг катта қисми конденсаcияланади. Углеводородли конденсат сепарқаторда ажратилади, сўнгра ректидиаcион колонна – деетанизқаторга берилади. Колонна юқорисидан метан ва етан, пастидан эса беқарор газсимон бензин чиқарилади. Паст температурали ректификатсиялаш (ПТР) жараёнини паст температурали конденсатсиялаш (ПТК) дан фарқи, яъни ПТР жараёни қанча паст температурада боради ва ректификатсион колоннага икки фазали аралашма: совитилган ва углеводородли конденсат киритилади. Колонна юқорисидан бензинсизлантирилган газ, пастидан эса метансизлантирилган конденсат чиқарилади, конденсатдан етан иккинчи колонна – деетанизқаторда ажратилади. Бензинсизлантиришни Абсорбциялаш усули суюқ нефт маҳсулотларида газ компонентларининг турли ерувчанлигига асосланган жараён абсорберларда ўтказилади. Абсорбер баландлиги бўйича кўндаланг тўсиқлар–барботажли тарелкаларга жойлаштирилган. Газ оқимини пастки тарелкадан юқоригача кўтарилишида унинг таркибидаги оғир углеводоролар аста–секин абсорбентга ютилади ва абсорбер юқорисидан тўйинган абсорбент чиқарилади. Тўйинган абсорбент десорбциялаш орқали десорбер юқорисидан газли бензин чиқарилади, пастдан қайта тикланган абсорбент совитилган ҳолда абсорберга қайта киради. Абсорбция жараёни температураси анча паст бўлса, абсорбентларни ютиш қобилияти шунча юқори бўлади. Бензинсизлантиришни Адсорбциялаш усули C38+ юқори углеводородлар миқдори 50 дан 100 г/м3 гача бўлган нефт газларини қайта ишлашда қўлланилади. У адсорбентлар юзасига булар ва газларни ютилишига асосланган. Адсорбент сифатида одатда активланган кўмирдан фойдаланилади. Бунда адсорбент газдаги оғир углеводородлар аста–секинлик билан тўйинади. Ютилган углеводородларни ҳайдаш ва адсорбентни қайта тиклаш учун ўта қиздирилган сув буғи билан ишлов берилади. Адсорбентдан ҳайдалган сув ва углеводород буғлари аралашмаси совитилади ва конденсацияланади ҳамда олинган беқарор бензин осонгина сувдан ажратилади. Адсорбциялаш жараёнлари қўлланилишидаги камчилиги уларнинг даврий ишлашидир. Абсорберлар: Абсорбция жараёни фазаларни ажратувчи юзада рўй беради. Шу сабабдан абсорберларда иложи борича газ ва суюқлик ўртасидаги тўқнашув юзасини кўпайтириш зарур. Ушбу тўқнашув юзасини ҳосил қилиш усулига кўра абсорберлар шартли равишда қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 1) юзали ва юпқа қатламли (жумладан насадкали); 2) барботажли (тарелкали); 3) суюқлик сочиб берувчи. Download 132.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling