Ҳурматли тингловчи ҳамкасбларим, қуйида келтирилган ва бевосита касбимизга доир Президентимиз қарорлари, фармони ва Ўзрвм нинг қарорини малака ошириш даврида чуқур ўрганиб олиб


Download 218.14 Kb.
bet8/10
Sana24.01.2023
Hajmi218.14 Kb.
#1114072
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу

Таълим технологияси – педагогик технологиянинг илмий аспектини белгилаш учун ишлатилади. Бу (фан предмети) «техника ва инсон ресурсларини ҳамда уларнинг ўз олдига таълим шаклларини оптималлаштириш вазифасини қўювчи ҳамкорлигини ҳисобга олган ҳолда дарс бериш ва билимларни ўзлаштиришнинг барча жараѐнларини яратиш, қўллаш ва белгилашнинг тизимли усули».
Ўқув жараѐни технологияси алоҳида олинган битта дарсга, битта мавзуга ѐки ўқув предметининг бир қисмига ва бутун ўқув предметига тузиб чиқилиши мумкин.
Таълимга технологик ѐндашувнинг туб моҳияти, мақсадини тушуниш учун, бир-биридан кескин фарқ қилувчи анъанавий тушунтириш-кўрсатмали, технологик ва қидирув-ижодий таълим турларини қарашга ўтамиз.
Анъанавий тушунтириш-кўрсатмали таълим тури. Мазкур таълим усули анъанавий таълим тури бўлиб, унда ўқув ахбороти асосан ўқитувчи томонидан баѐн қилинади, ўқувчилар эса мазкур билимларни хотирасида сақлашлари ва мустаҳкамлашлари керак.
Таълимга тушунтириш-кўрсатмали ёндашув усули таълим тизимида катта хизмат кўрсатди. У такомиллаштиришни давом эттираяпти, бироқ мазкур такомиллаштиришнинг имкониятлари бу ѐндашувнинг ўзига қўйилган принциплар билан чергаралангандир. Тез ривожланиб борувчи фан ва техниканинг талаблари таълим тизимидаги ислоҳотлар, таълим методлари билан жамиятнинг рақобатбардош кадрлар тайѐрлашга бўлган талаби, шахсни ривожлантириш ва уни билимга бўлган эхтиѐжларини қондириш ўртасида зиддиятга олиб келди.
Қидирув - тадқиқий изланиш таълим усули-ушбу ѐндашувда ўқувчиларда муаммоларни ечиш қобилиятини ривожлантиради. Бунда янги, охиригача етказилмаган тажрибанинг янги харакат усулларини эгаллаш, асосий мақсад қилиб қўйилади.
Таълим-тарбия жараѐнини ташкил этишда технологик ѐндашув билан қидирув-тадқиқий ёндошувларни оптимал равишда бирга қўшиб олиб бориш мақсадга мувофиқ.
3. Анъанавий, ривожлантирувчи ва инновацион таълим технологиялари.
Одатдаги анъанавий ўқитиш, авторитар технологияга тааллуқлидир. Бунда, аввало Я.А.Коменский томонидан ифода этилган, дидактика тамойилларига асосланган ўқитишнинг «синф-дарс» тизимида ташкил этиш назарда тутилади. Ҳанузгача дунѐда энг кўп тарқалган ўқитишнинг «синф-дарс» тизими ҳисобланади, у қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради:

  • Ёши ва тайѐргарлик даражаси тахминан бир хил бўлган ўқувчилар синфни (гуруҳни) ташкил этади:

  • Синф (гуруҳ, оқим) ягона ўқув режа, ягона ўқув дастурлар ва ягона машғулотлар жадвали билан шуғулланади;

  • Машғулотларнинг асосий бирлиги дарс бўлиб, у битта фаннинг битта мавзусига бағишланади ва ўқитувчи томонидан бошқарилади; Ўқув китоблари асосан уй ишлари учун қўлланилади.

Анъанавий ўқитиш асосан билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга қаратилган бўлиб, шахснинг ривожланишини кўзда тутмайди.
Анъанавий ўқитиш асосини, Я.А.Коменский томонидан тузилган педагогика тамойиллари ташкил этади:

    • илмийлик;

    • табиатга монандлик (ўқитиш ривожланиш билан белгиланади ва шаклланмайди);

    • узвийлик ва тизимлилик;

    • ўзлаштирувчанлик (маълумдан номаълумга, соддадан мураккабга);

    • мустаҳкамлаш (такрорлаш, такрорлаш …)

    • онглилик ва фаоллик;

    • назариянинг амалиѐт билан боғлиқлиги;

    • ѐши ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш.

Анъанавий ўқитиш қуйидаги хусусиятларга эга: зўравонлик педагогикаси, ўқитишнинг тушунтирув-кўргазмали усули, оммавий ўқитиш. Анъанавий ўқитишда авторитарлик қуйидаги шаклда намоѐн бўлади: ўқувчи бу ҳали тўла шаклланмаган шахс, у фақат бажариши зарур, педагог эса - бу сардор ҳакам, ягона ташаббускор шахс.
Мумтоз анъанавий ―синф-дарс‖ тизими - бу баѐн этишнинг маърузавий усули ва китоб билан мустақил ишлашни ўз ичига олади (дидахография).
Замонавий анъанавий ўқитиш эса, ўқитишнинг техник воситаларини қўллаб, дидахографиядан фойдаланишдан иборат бўлади.
Шахсга йўналтирилган технологияларда, ўқувчи шахси педагогик жараѐн марказига қўйилади, унинг ривожланишига ва табиий имкониятларини рўѐбга чиқаришга қулай шарт-шароитлар яратилади.
Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурида Ўзбекистон Республикасидаги таълим тизимининг миллий моделига алоҳида эътибор қаратилган. Бу модел 5 таркибий қисмдан иборат: шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқариш. Бу ерда таълим миллий моделининг асосий таркибий қисми - «шахс» биринчи ўринда туради. Бошқача айтганда, бутун таълим тизими, шу жумладан, ўқитиш шахсга йўналтирилган бўлиши лозим.
Замонавий таълим деб, машғулотларда АКТ ва интерфаол усуллардан меъёрида ва ўрнида комплекс фойдаланиб, болаларнинг табиатидан келиб чиққан ҳолда шовқинли-фаолликларига асосланган ва режалаштирилган билимларни кўпроқ мустақил эгаллашларига йўналтирилган, улардан ҳар бирини унинг энг яқин интелликтуал ривожланиш даражасидаги билимлар билан қуроллантириб, бу билимларни ўзгарувчан шароитларда қўллай олиш амалий кўникма ва малакаларини шакллантиришни кафолатлайдиган таълимга айтилади (Профессор П.З.Давронов).
Педагогни инновацион фаолиятига тайѐргарлигини шакллантириш технологик жадвали

Вазифалари

Педагогик муносабат ва педагогик фаолиятни умумий технологиясини такомиллаштириш инновацион фаолият технологиясини ўзлаштириш.

Мазмуни

Муаллифлик дастурларини тузатиш методикасини ўзлаштириш. Тажриба босқичларини режалаштириш, татбиқ этиладиган янгиликни таҳлил, прогноз қилиш, ривожлантириш янгиликни педагогик жараѐнга татбиқ этиш, тузатиш, тажриба ишлари натижаларини кузатиш

Технологиялари

Ташкилий - фаолият ўйинлари. Рефлекс-инновацион амалиѐт муал-лифлик концепцияларини ўрганиш. Муаллифлик дастурларини тузиш. Инновацион турдаги ўқув юртларида амалий ишлар, турли хил малака оширишда иштирок этиш. Педагогик устахоналар

Даража

Психологиқ тайѐргарлик методологик тус олади, рефлексив-аналитик маҳорат юқори масъулият, ижодий фаолият ривожланади




  1. Сизнингча мактабга биринчи ўринда қайси янгиликлар зарур?

  2. Сиз мактабда тажриба ишлари ташкил этиш методикаси билан танишмисиз?

  3. Сиз қандай ўйлайсиз, турли янгиликларни ўқитувчи қаердан билиб олиши мумкин?

  4. Агар сизга инновацион фаолият билан шуғулланишига имкон берилса, сиз кимга ѐрдам сўраб мурожаат этардингиз?

  5. Сиз нима деб ўйлайсиз, янгиликни жорий қилишда қандай қийинчиликлар учраши мумкин?

  6. Янгиликларни амалга ошириш пайтида сизнинг фаолиятингизда нималар ўзгариши мумкин?

  7. Янгиликни жорий этишда сиз ѐрдам сўраб кимларга мурожаат этишингиз мумкин?

  8. Сиз киритаѐтган янгиликка сизнинг ҳамкасбларингиз қандай муносабатда бўладилар?

  9. Сиз нима деб ўйлайсиз, турли янгиликларни қўллашга ўқитувчини нима мажбур этади?

  10. Сиз ўзингизнинг педагогик жараѐнга янгилик киритишингиздан қаноатланасизми?



Download 218.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling