ҲУрматли устозимиз мамбетназаров бийсенбай сатназаровични муборак 80 ёши билан қутлаб!


Download 45.72 Kb.
Sana23.03.2023
Hajmi45.72 Kb.
#1289539




ҲУРМАТЛИ УСТОЗИМИЗ МАМБЕТНАЗАРОВ БИЙСЕНБАЙ САТНАЗАРОВИЧНИ МУБОРАК 80 ЁШИ БИЛАН ҚУТЛАБ!



80 ёш
муборак




ТЎҚСОНДАН ОШИБ, ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШИБ ЮРИНГ
БИЙСЕНБАЙ САТНАЗАРОВИЧ МАМБЕТНАЗАРОВ
МАШҲУР ОЛИМ ВА МЕҲРИБОН УСТОЗ

Бугун Қорақалпоғистан Республикаси фан арбоби, биринчи даражали меҳнат фахрийси, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, академик Мамбетназаров Бийсенбай Сатназарович таваллуд топганига 80 йил ҳамда илмий-педагогик ва ижтимоий фаолиятига 58 йил тўлишини нишонламоқда. Академик Б.Мамбетназаров қишлоқ хўжалиги соҳалари ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган истеъдодли олим, юқори малакали педагог, серқирра устоз-мураббийдир.


Устоз ҳақида сўз бораркан, кўз олдимизда нафақат педагог ёки олим, балки барча ҳаётий шароитларда ўз касбига садоқатлилик, мақсадлилик ва юксак ватанпарварлик намунасини кўрсата олган улуғ инсон гавдаланади.
Академик Б.Мамбетназаров мамлакатимизнинг ижтимоий – сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, Қорақолпоғистон Республикаси Чимбой тумани Кенгаши депутати бўлди, бир-нечта марта Кўкрак нишони белгиси ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан «Ҳурмат ёрлиқ»лари билан тақдирланди.
Янги Ўзбекистон тараққиётида ҳам Устознинг, шу жумладан фарзандларининг ҳам ўрни салмоқлидир. Мамлакатимиз аграр соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларда устозимиз Б.С.Мамбетназаровнинг ўзига хос хиссалари бор. Хусусан, қишлоқ хўжалиги соҳасининг назарий ва амалий масалаларига бағишланган юзлаб илмий мақолалари, ўнлаб китоб ва монографиялари юртимиз ва хорижий мамлакатлар олимлари ва мутахассислари ўртасида яхши маълум. Бундан ташқари кўплаб шогирдларини фан номзоди ҳамда фан доктори бўлиб етишишларида ҳисса қўшганлар ва ҳозирги вақтда ҳам қатор шогирдларига илмий раҳбарлик қилиб келмоқдалар.
Олим раҳбарлигида 100 дан ортиқ бакалавр, 62 та магистрлик диссертациялари, 8 нафар фан номзоди, 5 нафар фалсафа фанлари доктори (PhD), 2 фан доктори (DSc)ни ҳимоя қилинди. Олим томонидан 200 дан ортиқ илмий мақола, 5 та монография, ҳамда кўплаб рисола ва тавсияномалар, дарслик ва ўқув қўлланмалар чоп қилинган.
Академик Б.С.Мамбетназаров Тошкент давлат аграр университети етакчи олимлари билан кенг қамровли ишлар олиб борадилар - талабаларга маърузалар ўқимоқдалар, докторанларга илмий-амалий маслаҳатлар ҳамда диссертацияларга тақризлар ва таклифлар бериб келмоқдалар. Устоз Орол бўйи ҳудуди тупроқларини ўрганишга доир қатор тадқиқотларда ҳамкорлик қилиб, у ердаги тупроқлар унумдорлигини тиклаш ва ошириш бўйича ўзларининг қимматли маслаҳатларини бериб келмоқдалар.
Устознинг илмий ҳамда педагогик фаолияти юқори профессионаллиги билан ажралиб туради. Чунки улар ўз шогирларига нафақат билим, балки меҳр ила қалб қўрини берадиган бағрикенг, меҳрибон, самимий устозсиз.
Тошкент давлат аграр университети Агрокимё ва тупроқшунослик кафедраси жамоаси номидан ҳурматли академик Бийсенбай Сатназарович Мамбетназаровни Муборак 80 ёш юбилейи билан чин дилдан табриклаб, сиҳат-саломатлик, сермазмун умр ва илмий-ижодий ишларида янада юксак муваффақиятларга эришишларини тилаб қоламиз ривож тилаймиз.


Ўсимликлар ҳимояси, агрокимё ва
тупроқшунослик факультети декани Н.Ч.Намозов


Агрокимё ва тупроқшунослик кафедраси
мудири, б.ф.д., профессор Д.А.Қодирова


Агрокимё ва тупроқшунослик кафедраси
профессори, б.ф.д. М.Э.Саидова
Download 45.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling