Уруғлик чигит сотиш бўйича шартнома
-бўлим. Тарафларнинг жавобгарлиги
Download 161.94 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-бўлим. Низоларни ҳал этиш тартиби
- 6-бўлим. Форс-мажор ва жавобгарликдан озод этиш
4-бўлим. Тарафларнинг жавобгарлиги
4.1. Мазкур шартномага мувофиқ “Сотиб олувчи” “Сотувчи”га уруғлик чигит ҳақи тўлов муддатининг кечиктирилган ҳар бир куни учун муддати ўтказиб юборилган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди. Бу “Сотиб олувчи”ни сотилган уруғлик чигит учун тўланадиган маблағни тўлашдан озод қилмайди. 4.2. “Сотиб олувчи” уруғлик чигитни шартномада белгиланган тартибда қабул қилиб олишни рад этган ҳар бир ҳолат учун “Сотувчи”га қабул қилинмаган маҳсулот қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди. 4.3. Мазкур шартномага мувофиқ “Сотувчи” уруғлик чигитни ўз вақтида тайёрлаб бермаса, “Сотиб олувчи”га тайёрлаб берилмаган уруғлик чигит қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Агар шартнома умумий суммаси тўлаб берилган тақдирда “Сотувчи” “Сотиб олувчи”га уруғлик чигитни сотиш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди. 5-бўлим. Низоларни ҳал этиш тартиби 5.1. Мазкур шартнома бўйича келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, томонлар қоидага кўра, мустақил равишда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар. Тарафлар ўзаро келиша олмаган тақдирда, келишмовчилик ва низолар суд тартибида ҳал қилинади. 6-бўлим. Форс-мажор ва жавобгарликдан озод этиш Томонлардан бири шартнома мажбуриятларини енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс- мажор) оқибатида бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлигини исботласа, жавобгар бўлмайди. Ушбу шартнома шартларини бажаришга тўсқинлик қилувчи форс-мажор ҳолатларининг бошланиши ва тугаши тўғрисида томонлар зудлик билан бир-бирларини хабардор қилишлари шарт. Форс-мажор ҳолатларини аниқлашда шартнома томонлари қатнашиши керак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling