Ушбу битирув ишида мутахассислик фанларидан электрон ўқув-услубий мажмуаларни яратишда педагогик дастурий воситалар таркибига кирувчи Macromedia Dreamweaver дастуридан фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатдан имкониятлари ёритб берилган
Download 1.3 Mb.
|
Эсанов Ш битирув иши
2.2. ЭЎММ ни яратиш босқичлари.Электрон ўқув-методик мажмуани яратиш технологиясиЭлектрон ўқув-услубий мажмуани яратишни Macromedia Dremweaver дастури имкониятларидан фойдаланган амалга оширамиз. Бу саҳифани кўринишини учта қисмга бўламиз. Булар: юқори қисм, асосий қисм ва чап қисм. Юқори қисмда баннер ўрнатиб, унда мавзунинг номи ва маълум бир дизайнларни келтириб ўтамиз. Асос булимида эса, барча саҳифаларни шу ойнада намойиш қилинишини таъминлаймиз. Экраннинг чап қисмида жойлашган, гиперишоратларга эга бўлган ёзувларни эса бошқа саҳифаларни асосий ойнага очиш учун фойдаланамиз. Саҳифанинг юқори қисмин қуйидагича ифодалашимиз мумкин бўлади (2.2-расм). 2.2-расм
Экраннинг чап қисмида эса, дизайнларни ўрнатган ҳодла куйидагича шаклни ҳосил қиламиз (2.3-расм): 2.3-расм
Саҳифани жадвал шаклида қуйидагича ифодалашимиз мумкин: 2.1-jadval
очилган автоматик равишда йуколиб колади. Шунинг учун саҳифани қайта очиш учун алоҳида бош саҳифа деб номланувчи гипермурожаатли ёзувни экраннинг чап қисмига ўрнатиб қўямиз. Биринчи бош саҳифани тайёрлаб оламиз. Сўнгра қолган қисмлар учун ҳам алоҳида саҳифаларни яратиб мана шу ойнада очилишини таъминлаймиз. Бу жараённи дастур тузиш давомида амалга ошириб борилади. Энди мана шу структура бўйича юқорида келтириб, тахлил қилинган дастурий воситалардан бири Micromedia Dreamweaver дастуридан фойдаланиб, мажмани яратишни бошлаймиз. Бунинг учун келтириб ўтилган структура бўйича “Одностраничный Web узел” мажмуа яратиш механизмидан фойдаланамиз ва схема бўйича хар бир бўлим учун алоҳида файлларни яратиб оламиз. Шу файлларни схема бўйича ўзаро гипермурожаатларини ўрнатиб чиқамиз. Натижада яратиладиган услубий таъминотнинг дастурий структураси ҳосил бўлади. Унинг умумий кўринишини куйидагича келтириб ўтишимиз мумкин бўлади (2.5-2.8-расм). 2.5-расм
2.6-расм 2.7-расм
2.8-расм
Бу схемада яратилган электрон мажмуанинг барча файллари тўпламини келтириб ўтдик. Энди мана шу файлларга дизайн бериш ва турли анимацион намойишларни боғлашни амалга оширамиз. Бу электрон дарсликни яратишда қуйидаги теглардан фойдаланилади: Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling