Ушбу битирув ишида мутахассислик фанларидан электрон ўқув-услубий мажмуаларни яратишда педагогик дастурий воситалар таркибига кирувчи Macromedia Dreamweaver дастуридан фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатдан имкониятлари ёритб берилган


Download 1.3 Mb.
bet4/4
Sana01.11.2020
Hajmi1.3 Mb.
#139983
1   2   3   4
Bog'liq
Эсанов Ш битирув иши





Reklama

































-BODY очувчи ва ёпувчи теглари орасида ёзилганларнинг барчаси сизнинг HTML ҳужжатингизнинг танаси ҳисобланади. Агар сиз ушбу тег орасига матн ёзсангиз ёки тасвир киритсангиз - буларнинг барчасини броузер экранда намойиш этади.

Биз ушбу дарсликни яратишдан олдин веб-саҳифани фреймларга бўлишни ўргани- шимиз зарур. Бунинг учун HTML нинг frameset тегидан фойдаланамиз. Frameset теги саҳифани мустақил алоҳида тўрт бурчак катакчаларга ажратади. Уларнинг алоҳида қисмига маълум бир медиа, видео, тасвир ва аудиоларни чақириб юклашимиз мумкин.







Elektron darslik

















Бунда сиз теглар бошида қўлланган кейин эса frameset теги орқали саҳифа горизантал шаклида 2 қисмга бўлган. Бунинг учун эса framesetнинг rows параметри ёрдам беради. Шундан сўнг frame деб 1-қисм тайёрланади ва унга ном берилиб унга фон берамиз. Шундан сўнг 2-қисмни тайёрлашдан олдин уни вертикал 2-қисмга бўламиз. Унинг учун cols параметри орқали қиймат бериб амалга оширамиз. Бу амал горизонтал 2-қисмни 2 та вертикал ойначаларга ажратади. 1-қисм горизантал ойначага фаннинг номи ёзилади.

2-қисм горизантал ойначанинг 1-қисм вертикал ойначасига форм теги орқали видео ёзувли тугмача ҳосил қиламиз. Унга эса <а> теги орқали керакли жойдаги биз ҳоҳлаган видео дарсликни чорлаймиз. Уни хотирага олишдан олдин унинг кенгайтмасини html ва Все файлы банди орқали хотирага оламиз шундан сўнг биз учун зарур бўлган веб-саҳифа ҳосил бўлади.
Фаннинг электрон ўқув-методик мажмуасини амалиётда қўллаш

1. Ўқув-методик мaжмуaни лойиҳаси тaркибий қисмлaри мaвжуд фaнлaр бўйичa кaфедрa йиғилишидa кўриб чиқиш вa муҳoкaмaдaн ўткaзилади. Тaйёрлaш муддaти ҳaмдa мaсъуллaрни тaйинлaнади кaфедрaнинг йиллик иш режaсидaн келиб чиққaн ҳoлдa).

2. Кaфедрa ўқитувчилaри (ўқитувчилaр жaмoaси) тoмoнидaн ўқув-методик мaжмуaни ишлaб чиқилади.

3. Кaфедрa йиғилишидa тaҳрирдан ўткaзилгaн ҳaмдa муҳoкaмa қилингaн умумтaълим фaнлaр бўйича мaжмуaлар ўқув ишлaри бўйичa директор ўринбосари, умумкасбий ва махсус фaнлaр бўйича мaжмуaлар эса ишлaб чиқaриш тaълими бўйичa директор ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ҳамда Метод кенгашга тавсия қилинади. Таълим муассасаси Метод кенгашидa маъқулланган мажмуалар директор томонидан тaсдиқлaнaди

4. Ўқув-методик мaжмуaни бир нусхaси кaфедрaда, иккинчи нусхaси ўқитувчида, электрoн вaриaнти АРМда сaқлaнaди

5. Фан кафедраларида электрон ўқув - методик мажмуаларни такомиллаштириб боришни назорат қилиб борувчи ишчи гуруҳ ташкил этилади. Ишчи гуруҳ мажмуаларни камида 3 йилда 1 маротаба кўриб чиқилишини таъминлаши, зарур ҳолатларда (ўзгаришлар бўлганда) ҳужжатлар ва уларнинг баъзи қисмларини янгилаб туриш лозим. Ишчи ўқув дастури ҳар ўқув йилида мажбурий тартибда қайта кўриб чиқилади. Ўқув услубий мажмуага киритилган ўзгартишлар, қўшимчалар, янги ахборотлар алоҳида жадвалда қайд қилиб борилади ва нусхаси мажмуа йиғма жилдига қўшиб қўйилади.

6. Ўқув-методик мaжмуaлaрнинг мaзмуни вa сифaтининг нaзoрaти кaфедрa мудири ҳамда директoрнинг ўқув ишлaр бўйичa ўринбосари тoмoнидaн aмaлгa оширилaди.

2.3. Педагогик технология ва Кейслар

SWOT-tahlil” metodi.



Машғулотнинг мақсади: мавзу бўйича қўйилган муаммонинг кучли томонларини, заиф ва кучсиз томонларини, имкониятларини ва тўсиқларни таҳлил қилиш, таққослаш орқали уни ҳал этиш йўлларни топишга, билимларни мустаҳкамлаш, такрорлаш, баҳолашга, мустақил, танқидий фикрлашни, ностандарт тафаккурни шакллантиришга хизмат қилади.

Топшириқ. Операцион тизимларни SWOT таҳлил усулини қўллаб уни жадвалга туширамиз.





S

WINDOWS, UNIX, LINUX, DOPPIX kuchli tomonlari

WINDOWS яхши ҳимояланган, ....

UNIX: тармоқда ишлайд, ....

LINUX: Web да ишлашга қулай, ...

DOPPIX: тизимга яхши мосланувчан,



W

WINDOWS, UNIX, LINUX, DOPPIX

Заиф, kuchsiz tomonlari



WINDOWS: , ....

UNIX: , ....

LINUX: , ...

DOPPIX: , ... ,



O

WINDOWS, UNIX, LINUX, DOPPIX

имкониятлари



WINDOWS:…

UNIX:…


LINUX:...

DOPPIX: ....



T

WINDOWS, UNIX, LINUX, DOPPIX

техник таъминот билан улар ўртасидаги тўсиқлар (tashqi)



WINDOWS: ....

SQL Server: ....

MySQL: ...

SqLite: ...

MS Access: ....


Т – схема” технологияси

Mavzu: Интернетнинг бугунги кундаги ўқув-тарбиявий фаолиятимиздаги ўрни

Машғулот мақсади: Талабаларга интернетнинг имкониятлари тўғрисида маълумотлар бериш ва шундан сўнг унинг салбий ва ижобий томонларини “Т – схема” технологиясидан фойдаланиб, қиёсий таҳлил қилиш орқали ўрганиш.
Т – схема” методини ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи:

  • Янги мавзуни баён қилади ва талабаларга интернетнинг имкониятлари ҳақида маълумотларни беради;

  • Тингланган маърузадан келиб чиқиб, талабаларнинг интернетга доир маълумотлардан фойдаланган ҳолда унинг ижобий ва салбий томонлари ҳақидаги фикрларини қуйидаги схема асосида таҳлил қилишларини сўрайди;


Педагогик технология Т-схема

Афзаллиги Камчиллиги

Хулоса


  • Топшириқни якка тартибда бажаришларини сўрайди ва 10 дақиқа вақт ажратади;

  • Вақт тугагач талабалардан изоҳларсиз ўз фикр – мулоҳазаларини ўқиб эшиттиришларини айтади;

  • Барча хулосалар тинглангач, умумлаштирилади ва якуний хулоса шакллантирилади.


Талаба:

  • Мавзуни диққат билан тинглаб, ўзи учун зарур бўлган маълумотларни дафтарига қайд қилиб боради;

  • Берилган схема асосида тушунчага нисбатан ўзининг мустақил фикрини билдиради;

  • Якуний хулосаси билан ўтирганларни таништиради;

  • Регламентга риоя қилинади.


Кутиладиган натижа:

Талабалар мавзу юзасидан зарурий билимларни ўзлаштиради, мавзунинг моҳияти ҳақида тасаввурга эга бўлади.

Белгиланган вақт якунлангач, таълим олувчилар учун нотаниш ва тушунарсиз бўлган маълумотлар ўқитувчи томонидан таҳлил қилиниб, изоҳланади, уларнинг моҳияти тўлиқ ёритилади. Саволларга жавоб берилади ва машғулот якунланади.

Блиц-ўйин” методи



Машғулотнинг мақсади: берилган мазу бўлимлари бўйича ўқувчиларда тезлик, ахборотлар тизмини таҳлил қилиш, режалаштириш, прогнозлаш кўникмаларини шакллантиради, билимларни мустаҳкамланиб, ўқувчиларнинг билими тезда баҳоланади.

Имкониятларининг юқорилилиги бўйича антивирус дастурларининг кетма-кетлигини жойлаштиринг. Ўзингизни текшириб кўринг!

Ҳаракатлар мазмуни

Якка баҳо

Якка

хато

Тўғри жавоб

Гуруҳ баҳоси

Гуруҳ хатоси

Kasperskiy











doctorWeb











Nod32











Avira











AVP











Ақлий ҳужум технологияси
Мавзу: Paintнинг график имкониятлари
Машғулот мақсади: Paint график имкониятларини таҳлил қилиш. Paintда расмлар билан ишлаш усулларини қиёсий таҳлул қилиш.Paint нинг менюлари ва унинг хоссаларини ифодаловчи тушунчалар моҳиятини ўзлаштириш.
“Ақлий ҳужум” методини ўтказиш босқичлари:
Ўқитувчи муаммони аниқлайди: “сохранить”, “открить”, “печать”, “выделить”, “вставить”, ”кисти” , “цвет” буйруклари вазифалари? - деган саволларни қўяди.
Машғулотни ўтказиш жараёнида:


  • Талабаларнинг ўзларини эркин ҳис этишларига шароит яратиш;

  • Билдирилаётган ғояларни уларнинг муаллифлари томонидан асосланишига эришиш ва уларни ёзиб олиш;

  • Қоғоз варақалари ғоялар билан тўлгандан сўнг уларнинг ёзув тахтасига осиб қўйиш;

  • Билдирилган фикрларни янги ғоялар билан бойитиш асосида уларни қувватлаш;

  • Бошқалар томонидан билдирилган фикрлар устидан кулиш, кинояли шархларнинг билдирилишига йўл қўймаслик;

  • Янги ғояларни билдириш давом этаётган экан, муаммонинг ягона тўғри ечимини айтишга шошмаслик;

  • Талабалар томонидан билдирилаётган хар қандай ғоя баҳоланмайди;

  • Талабаларнинг мустақил фикр юритишлари, шахсий фикрлари учун қулай муҳит яратилади;

  • Ғояларнинг турлича ва кўп миқдорда бўлишига аҳамият қаратилади;

  • Бошқалар томонидан билдирилган фикрларни ёдда сақлаш, уларнинг фикрларига таянган ҳолда янги фикрларни билдириш, фикрлар асосида муайян хулосаларга келиш каби ҳаракатларнинг талабалар томонидан содир этилишига эришилади.

Талаба: Ўқитувчи томонидан яратилган шарт-шароитларга амал қилган ҳолда берилган вазифани мустақил бажаради. Керакли натижани қўлга киритади.


Кутиладиган натижа: Талабалар мавзу юзасидан зарурий билимларни ўзлаштиради, курснинг моҳияти ҳақида тасаввурга эга бўлади.


Шахсий компьютернинг дастурий таъминоти мавзусида KLASTER





Windows commander

Unix

Macintosh

IOS



Norton Commander



utilitalar


Linux


Шахсий компьютернинг дастурий таъминоти

Antivirus dasturlar

Амалий дастурлар пакети

Servis dasturlar

Операцион тизим

kasperskiy

Eset Nod32

Doctor web

Total commander

MS Power point

Prezi


MS Excel

MS Word



MS Access

MS DOS


Windows



Кейс

Антивирус дастурларининг қиёсий таҳлили асосида компьютер синфидаги мавжуд компьютерлар учун уларнинг оптимал вариантларини танлаш”


Вазият:

Термиз давлат университетидаги компьютер синфларида 225 та компьютерлари мавжуд бўлиб, уларнинг 20 донаси PENTIUM III, қолган 205 тасини PENTIUM IV компьютерлари ташкил этади. 225 донаси 15 та компьютер синфларида жойлаштирилган. Компьютер синфлари локал тармоққа бирлаштирилган, 6 та компьютер синфи Uz-Online орқали интернет тармоғига уланган. 9 дона Bilnе-USB модемлар орқали интернетга уланиш амалга оширилади.



Топшириқ:

Антивирус дастурларининг қиёсий таҳлили асосида компьютер синфларидаги мавжуд компьютерлар учун антивирусларнинг энг мақбул (оптимал) вариантларини танланг



Муаммо

Корхонадаги компьютерлар характеристикаси, уларнинг локал ёки глобал тармоққа уланганлигини эътиборга олиб, антивирус дастурларининг қиёсий таҳлили асосида энг мақбул вариантини танлаш



Муаммо ости муаммолар

1. Ҳаққоний ва тўғри маълумотларни излаб топиш.

2. Оптимал вариантларни танлаш.

3. Ушбу вазифани танланган вариантлар ёрдамида амалга ошириш ва олинган натижани изоҳлаш.



ўқитувчининг жавоб варианти

Муаммонинг ечими: Корхонадаги компьютерларнинг характеристикасини аниқлаш, антивирус дастурларининг қиёсий таҳлили асосида энг мақбул вариантларини танлаш.PENTIUM III компьютерлари учун Dr-Web антивирус дастурини ўрнатиш мақсадга мувофиқ. PENTIUM IV компьютерларининг қўшимча қурилмалар (принтер, сканер ва ҳ.к.) билан ишлайдиганлари учун Nod-32 ҳамда қолганлари учун эса Kasperskiy антивирус дастурларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ
2-кейс варианти

Кейс баёни. Таълим жараёнини технологиялаштириш педагогик фаолиятнинг муҳим кўриниши бўлиб, у муайян босқичларда амалга оширилади.



Кейс топшириғи: таълим жараёнини технологиялаштириш йўлида амалга ошириладиган вазифаларни босқичлар бўйича белгиланг:

Босқичлар

Вазифалар

1-босқич

талабалар фаолиятини назорат қилиш;

2-босқич

талабалар фаолиятини ташхислаш;

3-босқич

лойих,ани яратиш;

4-босқич

педагогик жараённинг самарали кечишини таъминлаш;

5-босқич

педагогик жараённи ташкил этиш


Кейс топшириғини бажариш учун иш коғози:

Ўқитувчининг ечими:

Асосий босқичлар

1-босқич: лойиҳани яратиш

2-босқич: талабалар фаолиятини ташхислаш

3-босқич: педагогик жараённи ташкил этиш

4-педагогик жараённинг самарали кечишини таъминлаш

5-босқич: талабалар фаолиятини назорат қилиш


3-кейс варианти
Кейс баёни. Таълим инновациялари бир неча турга ажратилади. Ҳар бир турга оид таълим инновациялари ҳам бир неча гурухларга бўлинади.

Кейс топшириғи: берилган таълим инновацияларини тегишли турлар бўйича белгиланг.


Аълим инновациялар

Фаолият йўналишига кўра







Киритилган ўзгаришлар тавсифига кўра










Ўзгаришларнинг кўламига кўра










Келиб чиқиш манбаига кўра








Таълим инновациялари:

  1. Педагогик жараёнда қўлланиладиган инновациялар;

  2. Ўзлаштирилган инновациялар;

  3. Модификацияланган инновациялар;

  4. Таълим тизимини бошқаришда қўлланиладиган инновациялар;

  5. Модул инновациялари;

  6. Радикал инновациялар;

  7. Жамоа томонидан бевосита яратилган инновациялар

  8. Комбинацияланган инновациялар;

  9. Тармоқ (локаль) инновациялари;

  10. Тизим инновациялари.



Ўқитувчининг жавоби:


Аълим инновациялар

Фаолият йўналишига кўра

Педагогии жараёнда қўлланиладиган инновациялар

Таълим тизимини бошқаришда қўлланиладиган инновация

Киритилган ўзгаришлар тавсифига кўра

Радикал инновациялар;

Модификацияланган инновациялар

Комбинацияланган инновациялар;

Ўзгаришларнинг кўламига кўра

Тармок (локаль) инновациялари;

Тизим инновациялари.

Модул инновациялари

Келиб чиқиш манбаига кўра



Жамоа томонидан бевосита яратилган инновациялар

Ўзлаштирилган инновациялар;


Хулоса ва таклифлар

Дастурларда лойиҳалар тузиш ижодий иш ҳисобланади, чунки аниқ ифодаланган мақсадга эришиш учун ҳам математик модел тузиш ва уни ечиш усулларни излаш, ҳамда умумий ҳолда янги билим ва кўникмаларни ишлаб чиқиш ва қўллашни талаб қилади. Баъзи хусусий ҳолларда тизимли ва формал дастурлаш процедураларини топиш мумкин. Агар структуралаш учун қўйилган масала ифода кўринишида тасвирланган бўлса, у ҳолда дастурларда унинг ёзилиши бажарувчи томонидан тушунарли бўлган кўринишда тасвирлашдан иборат бўлади.

Дастурларда яратилаётган лойиҳани тўғри ёзиш катта аҳамиятга эга. Бир қарашда дастурни қайта ишлаш учун компьютер хотирасига киритиш етарли-ю, аммо унинг услуби(стили) ва айниқса ўзига хос ёзилишининг аҳамияти йўқдек бўлиб кўринади. Аслида эса дастур тушунарли ва ўқиш учун осон бўлиши керак. Зарурат туғилганда уни тушуна олиш ёки унга керакли ўзгартиришлар киритиш мумкин бўлиши керак. Ҳам табиий, ҳам математик тилларда тасвирланган ифода воситаларидан оқилона фойдаланиш сифатли лойиҳалар яратишнинг етарли шартларидан ҳисобланади.

Ҳозирги пайтда таълим тизимини ахборот коммуникациялар билан қуроллантириш ва тайёрланаётган кадрларнинг чуқур билимли бўлишларига кенг эътибор қаратилмоқда. Билимларни чуқурлаштиришда, ўқитиш муддатини қисқартиришда ва бир ўқитувчига тингловчилар сонини оширишга имкон берувчи компьютерли дарс берувчи мультимедиа тизимлар алоҳида ўрин эгаллайди. Ушбу муаммолар юзасидан турли дастурий, назарий ишланмалар яратилган ва яратилмоқда.

Macromedia Dremweaver дастурлар пакетида маълумотларни қайта ишлаш ва педагогик дастурий воситалар шу жумладан элеcтрон ўқув методик мажмуа яратиш учун Macromedia Dremweaver дастур меню бўлимларидан ва ускуналар панелидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.

Мазкур битирув иши муҳим натижаларидан келиб қуйидаги хулосаларни беришимиз мумкин:



  • файллар тўплами мантиқий келишувни қувватлади;

  • маълумотлар устида иш юритиш тили билан таъминлади улар ёрдамида ечишнинг муаммолари ўрганилди, уни амалга оширишнинг босқичлари ишлаб чиқилди;

  • ҳар хил тўхталишлардан кейин маълумотларни қайта тиклайди, ҳисоб алгоритмига оид тушунчалар билан танишилди, амалий масалалар ечилди;

  • мультимедиа тизимида бир неча фойдаланувчиларнинг параллел ишлашини таъминланади, қўйилган масалани Macromedia Dremweaver дастури ёрдамида самарали ечишга оид тавсиялар ишлаб чиқилди, ундан фойдаланишнинг мумкин бўлган имкониятлари кетма-кет таҳлил қилинди;

фойдаланилган дастурий восита бошқа дастурий воситалар билан таққосланди, ҳисоб жараёнининг тўғри эканлиги, алгоритм ва дастурдан самарали фойдаланиш мумкинли кўрсатилди;

Мазкур битирув иши муҳим натижаларидан келиб қуйидаги таклифларни беришимиз мумкин:



  • ишлаб чиқилган дастур методикаси ва яратилган дастурий воситадан ҳар хил соҳадаги дастурий воситаларни яратишга оид масалаларини ечишда самарали фойдаланиш;

  • яратилган дастурий илова бошқа дастурлардан фарқли томони ихтиёрий таълим соҳасида қўлланилишида деярли хатога йўл қўймайди ва у компьютер фойдаланувчилари ишларини енгиллаштирувчи яна бир дастурий восита бўлиб ҳисобланади.


Глоссария

Алгортим — маълум бир типга оид масалани ечишда қўлланиладиган амаллар тизиминиг муайян тартибда бажарилиши ҳақидаги аниқ қоида.

Амалий дастур — фақат маълум бир соҳа вакиллари эҳтиёжини қондиришга мўлжалланган дастур.

Атрибут — хусусият, сифат ёки миқдор белгиси.

Ахлоқ — шахснинг жамиятга ва бошқа кишиларга нисбатан бурчини белгилаб берувчи меъёрлар тизими.

Билиш фаолияти — идрок қилиш ҳисси, назарий фикрлаш ва амалий фаолият бирлиги.

Бурч — муайян ахлоқий мажбуриятларни ҳис қилиш, унинг зарурлигини англаш.

Вазифа — мақсад ва уни амалга ошириш босқичларининг ойдинлаштирилиши.

Давлат таълим стандарти —узлуксиз таълимнинг муайян босқичида шахс (мутахассис)нинг тайёргарлик даражаси ва мазмунига қўйиладиган минимум талаблар.

Дастур — Бирор аниқ вазифа ёки масалани ҳал этиш мақсадида муайян белгилар тизими ва махсус қоидалар билан берилган кўрсатмаларнинг чекли кетма-кетлиги.

Дефрагментация — махсус дастур ёрдамида дискдаги файллар ўрнини узлуксиз соҳага келтириш жараёни.

Дидактика — таълим ва ўқитиш назарияси ҳамда ўқитиш жараёнида тарбиялаш мазмунини ифодаловчи педагогиканинг таркибий қисми.

Дунёқараш — шахснинг тафаккур тарзи ва йўналишини акс эттирувчи қарашлар, эътиқод ҳамда фикр-ўйлар тизими.

Касбий тайёргарлик — бўлажак мутахассиснинг психологик, психофизиологик, жисмоний ҳамда илмий-назарий ва амалий тайёргарлиги.

Касбий билимдонлик — педагогик фаолият юритиш учун зарур бўлган назарий ва амалий тайёрлик бирлиги.

Когнитив — билиш жараёни.

Коммуникация — кишиларнинг ўзаро муулоқотларида ахборотлар алмашиш тавсифи.

Коммуникатив кўникма — муомала қила олиш, педагогик техника малака ва кўникма тушунчаси.

Креативлик — бетакрор қадриятлар яратувчи, ностандарт ечимлар қабул қилувчи индивиднинг ботиний қобилияти.

Кузатиш — бирор педагогик ҳодиса бўйича конкрет фактик материал олиш мақсадини кўзлаган идрок этишнинг шакли.

Кўникма —ўрганиш натижасида қўлга киритилган, беихтиёр, автоматик тарзда бажариладиган ҳаракат. Кўникмалар бирор ҳаракатни назоратсиз, автоматик тарзда бажариш қобилиятидир.

Лаборатория иши — асбоб-ускуналар ва бошқа техник мосламалардан фойдаланган ҳолда талабалар билан тажрибалар ўтказиш, бирор ҳодисани махсус жиҳозлар ёрдамида ўиганиш.

Лекция (маъруза) — одатда олий ўқув юртида бирор фан мазмунини оғзаки баён қилишга асосланган ўқув жараёни, методи.

Малака — шахснинг ўзи эгаллаган билимлари асосида уларнинг янги шароитдаги янгиликлар билан бирга, маълум бир фаолиятни самарали бажариш қобилияти.



ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ


  1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014-й., 16-сон, 176-модда.

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони, Халқ сўзи, 2017-й., 28 (6722)-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017-й., 6-сон, 70-модда.

  3. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикаси Презедентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. Халқ сўзи // 8.12.2016.

  4. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизни 2016-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза, 2017-йил 14-январь / Ш.М.Мирзиёев. – Т.: Ўзбекистон, 2017. – 104 б. 

  5. Юлдашев У.Ю., Закирова Ф.М. Методика преподавания информатики (часть 1, 2). ТГПУ, Т. 2004.

  6. V. Rajaraman. Introduction to information technology (second edition). India, 2017.

  7. М.Т.Азимжанова, Мурадова, М.Пазилова. Информатика ва ахборот технологиялари. Ўқув қўлланма. Т.: “Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти”, 2017 й.

  8. М.Арипов, М.Муҳаммадиев. Информатика, информасион технологиялар. Дарслик. Т.: ТДЮИ, 2004 й.

  9. Юлдашев У.Й., Боқиев Р.Р., Зокирова Ф.М. Информатика ўқитиш методикаси. Тошкент, “Талқин”, 2005 й.

  10. Саидахмедов Н.С. Педагогик маҳорат ва педагогик технологиялар. Т., 2003й.

  11. Саидахмедов Н.С. Янгм педагогик технологиялар Т., “Молия”, 2003й., 172 б.

  12. Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. Т., “Фан”, 2006 й., 240 б.

  13. Исоқов И., Қулмаматов С.И. Информатикани ўқитишда инновацион технологиялар фанидан маъруза матнлари. Гулистон, ГулДУ, 2013 й.

  14. Абдукаримов Ҳ., Сувонов О. Умумий педагогика: Технология ва амалиёт. Ўқув-методик қўлланма. Т., 2012 й., 120 б.

  15. Baneres, D.,Rodríguez-Gonzalez, M.E., Serra, M. An Early Feedback Prediction System for Learners At-Risk within a First-Year Higher Education Course. // journal IEEE Transactions on Learning Technologies.- Vol. 12, Issue 2, Pages 249-263. DOI: https://ieeexplore.ieee.org/document/8697134

  16. Blaine A.M. Interaction and presence in the virtual classroom: An analysis of the perceptions of students and teachers in online and blended Advanced Placement courses.// Journal Computers and Education. 2019. Vol 132, Pages 31-43. DOI: https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S0360131519300041




1 Baneres, D.,Rodríguez-Gonzalez, M.E., Serra, M. An Early Feedback Prediction System for Learners At-Risk within a First-Year Higher Education Course. // journal IEEE Transactions on Learning Technologies. - Vol. 12, Issue 2, Pages 249-263. DOI: https://ieeexplore.ieee.org/document/8697134


2 Blaine A.M. Interaction and presence in the virtual classroom: An analysis of the perceptions of students and teachers in online and blended Advanced Placement courses.// Journal Computers and Education. 2019. Vol 132, Pages 31-43. DOI: https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S0360131519300041



Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling