Ушбу битирув ишида мутахассислик фанларидан электрон ўқув-услубий мажмуаларни яратишда педагогик дастурий воситалар таркибига кирувчи Macromedia Dreamweaver дастуридан фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатдан имкониятлари ёритб берилган
Download 1.3 Mb.
|
Эсанов Ш битирув иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2. Электрон ўқув-услубий мажмуага оид меъёрий ҳужжатлар
- II . БОБ. ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ МЕТОДИК МАЖМУА ЯРАТИШ 2.1. ЭЎММ ни яратишда қўлланиладиган воситалар
- Фаннинг модуллар асосида тузилган мавзу режаси
- Модуллар Хафталар Мавзулар рақами
- Маърузалар Лаборатория машғулотлари Амалий машғулотлар
- Жами: 340 5 4
Ўқитувчининг исми ва шарифи____Эсанов Ш. 1-жадвал Электрон ўқув методик мажмуа анъанавий ўқув нашрларига қўйилган дидактик талабларга жавоб бериши керак. Қуйида электрон ўқув методик мажмуага бўлган анъанавий дидактик талаблар келтирилган: 1.Таълимда илмийлик, фан-техника ва технологиялар сўнгги ютуқларининг ҳисобга олиниши электрон ўқув- услубий мажмуа мазмунининг чуқурлиги ва ишончлилигини таъминлайди. Ўқув материалларини электрон ўқув-услубий мажмуа ёрдамида ўзлаштириш жараёни ўқитишнинг замонавий усуллари асосида амалга оширилади. Масалан тажриба, эксперимент, таққослаш, кузатиш, абстрактлаш, умумлаштириш, яхлитлаштириш, ўхшашлик, таҳлил ва синтез, моделлаштириш методи, шу билан бирга математик моделлаштириш, шунингдек, тизимли таҳлил методлари. 2.Ўқитишнинг эришувчанлик талаблари – электрон ўқув-услубий мажмуада амалга оширилади ва таълим олувчиларнинг ёши ҳамда индивидуал хусусиятларига хос ўқув материалини ўрганишнинг мураккаблик ва чуқурлик даражасини аниқлаш заруратини билдиради. Ўқув материалини ҳаддан зиёд мураккаблаштириш ва ортиқча юклаш мумкин эмас, акс ҳолда таълим олувчи бу материални эгаллашга ожизлик қилади. 3.Ўқитишнинг муаммолилигини таъминлаш талаблари – таълим олиш фаолиятининг тавсифи шартлаштирилган. Агар таълим олувчи муаммоли топшириқлар ва машқларни бажаришга ҳаракат қилса, унинг фикрлаш фаоллиги ортади. Ушбу дидактик талабнинг электрон ўқув-услубий мажмуа ёрдамида бажарилиш даражаси, анъанавий дарсликлар ва қўлланмалардан кўра, сезиларли равишда юқори бўлади. 4.Ўқитишнинг кўргазмалилигини таъминлаш талаблари – таълим олувчилар томонидан ўрганилаётган объектлар, уларнинг макетлари ёки моделларини сезгили қабул қилиш ва шахсан кузатишини ҳисобга олиш заруратини билдиради. 5.Ўқитишнинг онглилиги, таълим олувчининг мустақиллиги ва фаоллигини таъминлаш талаблари – ўқув фаолиятининг якуний мақсад ва вазифаларига эришишда ўқув ахборотини жалб қилиш бўйича таълим олувчиларнинг мустақил ишлашлари учун электрон ўқув- услубий мажмуа билан таъминлашни кўзда тутади. 6. Электрон ўқув-услубий мажмуадан фойдаланишда ўқитишнинг тизимлилиги ва кетма-кетлиги талаблари – ўрганиладиган фан соҳасидан билим ва кўникмаларнинг таълим олувчилар томонидан тизимли ўзлаштирилишини англатади. Билим, кўникма ва малака – таълим тизимида мантиқий тартибда шаклланиши ва амалда қўлланилиши зарур. Бунинг учун қуйидагиларни амалга ошириш зарурлиги аниқланди:
ўқув материалини тизимлаштирилган ва тартибда тавсия қилиш; ўқув материаллари юзасидан шаклланадиган билим ва кўникмаларнинг ривожланиб боришига эришиш; ўрганилаётган ўқув материалининг фанлараро боғлиқлигини таъминлаш; ўқув материали ва таълим берувчи таъсирларининг узатилиш кетма-кетлигини чуқур ўйлаб кўриш; билим бериш жараёнини мантиқий кетма-кетлик асосида қуриш; 7. Электрон ўқув- услубий мажмуадан фойдаланишда билимларни мустаҳкам ўзлаштиришга доир талаблар – талабаларнинг ўқув материалини мустаҳкам ўзлаштиришлари учун, уларнинг чуқур фикрлаш, хотирада сақлаш каби қобилиятларини ривожлантиришда катта аҳамиятга эга. 8. Электрон ўқув-услубий мажмуада ўқитишнинг ривожлантирувчи ва тарбиявий функциялари бажарилиши талаблари. Таълим вазифасидаги анъанавий нашрларга қўйиладиган дидактик талаблардан ташқари, электрон ўқув-услубий мажмуа яратиш ва жорий қилишда замонавий ахборот ва телекоммуникация технологияларнинг устунликларидан фойдаланиш каби қуйидаги ўзига хос дидактик талаблар қўйилади: 1. Мослашувчанлик талаблари – таълим олувчининг индивидуал имкониятларига, яъни ўқитиш жараёнида ўқув материаллари таълим олувчи билим ва кўникмалари ҳамда унинг психологик хусусиятларига мослаштирилган бўлиши керак. Электрон ўқув-услубий мажмуа мослашувчанлигининг учта даражаси мавжуд. Биринчи даража талабаларнинг ўзларига қулай бўлган индивидуал темпга мос ҳолда ўқув материалини ўрганиш имконияти ҳисобланади. Иккинчи даража - таълим олувчи ҳолатининг диагностик таҳлили бўлиб, унинг натижалари асосида таълим беришнинг мазмуни ва услублари таклиф этилади. Учинчи даража - очиқча ёндашувга асосланади, унда фойдаланувчиларнинг гуруҳланиши кўзда тутилмайди ва муаллифлар таълим олувчиларнинг имкони борича барча контингенти учун кўпроқ вариантлар ишлаб чиқиши тавсия этилади. 2. Ўқитишнинг интерфаол талабларига ўқитиш жараёнида таълим олувчи билан мажмуанинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш киради. ЭЎММ воситалари интерфаол мулоқот ва тескари алоқани таъминлаши керак. Назорат тескари алоқа асосида амалга оширилади ва кейинги бажариладиган ишлар юзасидан тавсиялар беради, маълумотнома ва тушунтирувчи ахборотлар кириштиш амалга оширилади. 3. Электрон ўқув-услубий мажмуанинг ўқув ахборотини тақдим қилишида компьютер визуаллаштириш имкониятларини жорий қилиш талаблари. Замонавий электрон воситалар имкониятлари ўқув ахборотини намойиш қилиш сифатини таҳлил қилишни кўзда тутади. 4. ЭЎММ билан ишлашда таълим олувчининг интеллектуал қобилиятини ривожлантириш талаблари. Фикрлаш, мураккаб вазиятларда мустақил қарорлар қабул қила олиш маҳорати, ахборотга ишлов бериш бўйича кўникмаларни шакллантиришни кўзда тутади. 5. ЭЎММ – ўқув материалини намойиш қилишнинг тизимлилик ва функционал боғлиқлиги талабларига жавоб бериши керак. 6. ЭЎММ – таълим беришнинг тўлиқлиги ва узлуксизлигини таъминлаши лозим. ЭЎММни ишлаб чиқишга қўйиладиган методик талаблар. Методик талабларга қуйидагилар киради: аниқ ўқув фанининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш, маълум бир фанинг ўзига хослигини ҳисобга олиш, ахборотни замонавий методлари ўзаро боғлиқлилиги, ўзаро алоқадорлилиги, турли-туманлиги, амалга оширилиши. Натижаларни кодировка қилишнинг ушбу схемаси шуни кўрсатадики, маълумотларни узатиш талаба ва ўқувчилар ўртасида онлайн ва аралаш режимда курс ишларини ва мустақил ишларини бажаришда кутилганидан юқори натижани кўрсатади.2 Методик талаблар ЭЎММга мўлжалланган ўқув фанининг ўзига хос хусусиятларини, унинг қонуниятларини, изланиш методлари, ахборотга ишлов беришнинг замонавий усулларини жорий қилиш имкониятларини ҳисобга олишни кўзда тутади. Фанлардан яратиладиган ЭЎММ қуйидаги методик талабларга жавоб бериши керак: 1. ўқув материалини тақдим этишнинг тушунчали, образли ва ҳаракатли компонентларининг ўзаро боғлиқлигига таянган ҳолда қурилиши. 2. ўқув материалини юқори тартибли тузилма кўринишида таъминлаши. Фанлараро мантиқий ўзаро боғлиқликнинг ҳисобга олиниши. 3.таълим олувчига ўқув материалини босқичма-босқич ўзлаштирганлигини турли хилдаги назоратларни амалга ошириш асосида аниқлаш имкониятларининг яратилиши. ЭЎММнинг ўқитувчига мўлжалланган методик компонентга электрон методик қўлланма, машғулотларнинг технологик хариталари ва дидактик материаллар қиради. Электрон методик қўлланма – педагогик тажрибани умумлаштириш ва узатиш ҳамда таълим фаолиятининг янги моделларини шакллантириш ва тарқатиш шакли. Электрон услубий қўлланмада педагогик тажриба машғулотларнинг рақамлаштирилган видео-лавҳалари, электрон ёки унга ўгирилган шаклда яратилган талабалар ишларини дарслар бўйича режалаштирилган шаклида намойиш этади. Ўқитувчи томонидан фаннининг шахсга йўналтирилган ва ривожлантирувчи таълимга асосланган ўқитиш технологияси бўйича методик қўлланма ишлаб чиқилади. Фанни ўқитиш технологияси таълим жараёнини лойиҳалаштириш, ташкил этиш, ўтказиш, билим ва кўникмаларни баҳолаш жараёнини ўз ичига олади. Ҳар бир машғулот учун технологик хариталар ишлаб чиқилади. Технологик харитани лойиҳалаш педагогик маҳорат чўққиси ҳисобланади, чунки машғулот давомида бажариладиган амалий иш жараёни технологик харитада кетма-кетлик қоидаси асосида тасвирланади. Электрон ўқув-услубий мажмуани ишлаб чиқишда фанни ўқитиш технологиясининг умумий намунавий тузилмаси қуйидаги схемаларда тавсия этилади. Умумий ўқув мақсадлари. Ўқув мақсадлари муайян таълим жараёни якунида таълим олувчи томонидан ўзлаштирилиши, янги ҳосил қилиниши лозим бўлган билим, хатти-ҳаракат билан боғлиқ бўлган амалий топшириқни уддалай олиш маҳорати, шахсий фазилатлар ва хулқини белгилайди. Ҳар бир фаннинг ўқув мақсадлари тўғри белгиланиши муҳим аҳамиятга эга. Умумий ўқув мақсадларнинг мазмуни йўналтирувчи мақсадлардан келиб чиқиб белгиланади. Умумий ўқув мақсадлари йўналтирувчи мақсадларни аниқлаштиради. Умумий ўқув мақсадлари таълим олувчи муайян фан бўйича эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малака ҳақида умумий тасаввурни беради. Ўқитувчи томонидан назарий ва амалий машғулотларни ўтказиш технологияси, дарс ишланмаси ва технологик харитаси ишлаб чиқилади. Ҳар бир машғулот бўйича дарс ишланмалари ва технологик хариталарни ишлаб чиқиш ўқув жараёнини тўлақонли лойиҳалаштириш ҳамда самарали ташкил этиш имконини беради. Ўқитувчи томонидан ҳар бир машғулотни яхлит ҳолатда кўра билиш ва уни тасаввур этиш учун бўлажак дарс жараёнини лойиҳалаштириб олиш керак. Бунда ўқитувчи учун бўлажак машғулотнинг технологик харитасини тузиб олиши муҳим аҳамиятга эгадир, чунки машғулотнинг технологик харитаси ҳар бир мавзу, ҳар бир машғулот учун ўқитилаётган фаннинг хусусиятидан, талабаларнинг имконияти ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тузилади. Машғулотнинг ўқитиш технологияси ва технологик харитасини тузиш осон иш эмас, чунки бунинг учун ўқитувчи педагогика, психология, хусусий методика, педагогик ва ахборот технологиялардан хабардор бўлиши, шунингдек, кўплаб метод ва усулларни билиши керак. Ҳар бир машғулотнинг ранг-баранг, қизиқарли бўлиши аввалдан пухта ўйлаб тузилган машғулотнинг лойиҳалаштирилган технологик харитасининг сифат даражасига боғлиқ. Машғулотнинг ўқитиш технологияси ва технологик харитасини қай кўриниш (ёки шакл)да тузиш, бу ўқитувчининг тажрибаси, қўйган мақсади ва ихтиёрига боғлиқ. Машғулотнинг ўқитиш технологияси ва технологик харитаси қандай тузилган бўлмасин, унда машғулот жараёни яхлит ҳолда акс этган бўлиши ҳамда аниқ белгиланган мақсад, вазифа ва кафолатланган натижа, машғулот жараёнини ташкил этишнинг технологиялари тўлиқ ўз ифодасини топган бўлиши керак. Машғулотнинг ўқитиш технологияси ва технологик харитасининг тузилиши ўқитувчини машғулотнинг кенгайтирилган конспектини ёзишдан халос этади, чунки бундай харитада машғулот жараёнининг ҳамма ўқитувчи ва талаба фаолияти билан боғлиқ барча қирралари ўз аксини топади. Дидактик материалларга талабаларнинг мустақил ва ижодий ишлаш ҳамда фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган муаммоли, қизиқарли саволлар, ижодий топшириқлар, лойиҳалар ўйинлар, крассовордлар каби материаллар киради. Дидактик топшириқлар ва материалларни ишлаб чиқишда қуйидагиларга эътибор беришлари керак: муаммоларни ҳал қилишга йўналтириш; тадқиқотлар олиб боришга йўналтириш; турли вазиятлар ва ҳолатлар таҳлилига қаратиш; тажрибалар ва машқлар ўтказишга мўлжаллаш; янгиликларни излаш ва топишга йўналтириш. Мустақил ўрганишни таъминловчи ва амалиётларни ўтказишга йўналтирилган ўқув материалларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Буларга йўналтирувчи матнлар, лойиҳалар ва модулларни мисол қилиш мумкин. Бу ўқув материаллари талабаларни мустақил билим олиш ва меҳнат фаолиятига йўналтиради. Ўқув материаллари талабаларнинг фанга тегишли фаолият усули бўйича назарий маълумотлар билан бир қаторда етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун турли хилдаги, ҳажмдаги ва мураккабликдаги савол ва топшириқлар тизимини қамраб олиши керак. Ижодий топшириқлар таркибига ижодий машқ, ижодий мустақил иш, турли дидактик ўйинлар киради. Агар ижодий машқ воситасида ўрганилган билимлар янги ўқув ҳолатларига татбиқ қилинса, ижодий мустақил иш дилиллардан янги хулосалар чиқариш ҳамда янгича фаолият усулларини амалда қўллашга қаратилганлиги билан ажралиб туради. Муаммоли вазиятли ва ижодий ўқув топшириқларини ишлаб чиқишда қуйидаги қоидаларга риоя этилиши тавсия этилади:
топшириқлар ҳақиқий вазиятлар билан боғлиқ муаммоларга қаратилиши керак; ўқув топшириғидаги муаммони ҳал этишда талабалар ақлий фаолиятини турли усуллар ёрдамида ривожлантиришни кўзда тутади; топшириқлар мазмунида акс эттирилган ҳодисалар ва жараёнлар ўртасидаги муҳим боғлиқлик кўрсатилиши керак; топшириқлар ечимини аниқлаш ва талабалар онгида ҳодисалар ёки жараёнлар ўртасида боғлиқликни мустаҳкамлаш имкониятларини назарда тутиш лозим; топшириқларни бажариш жараёнида талаба оддий тушунчалардан, у ҳали ўзлаштирилмаган янада мураккаброқ тушунчани келтириб чиқариш имконини бериши зарур; топшириқни бажариш жараёнида оддий тушунчалар талабага маълум бўлмаган тушунчалар билан ўзаро таҳлил қилинади; ижодий фикрлаш асосида янги билимлар шаклланади. Даврий янгиланадиган ва бошқа илмий оммабоп манбалардан, диссертациялар, патентлар, интернетдан олинган фаннинг энг сўнгги ютуқлари киритилиб борилади. Талабага мўлжалланган методик компонентга мустақил ишларни бажаришга йўналтирилган методик тавсиялар киради. Мустақил ишлар талабанинг умумий ривожланишига ва касбий маҳоратини ўстиришга хизмат қилиши керак. Шунингдек, талабаларнинг мустақил ва ижодий ишларини ташкил қилиш тарбиявий, таълимий аҳамиятга ҳам эга бўлиши лозим. Тарбиявийлик аҳамияти шундаки, талаба ўз билимини ошириш ва мустаҳкамлаш учун ўзини-ўзи тарбиялаб боради. Таълимий аҳамияти эса талаба бўш вақтдан самарали фойдаланган ҳолда мустақил билим олиш жараёнининг шаклланишига олиб келади. Мустақил ишларнинг турлари, шаклларини танлашда «оддийдан-мураккабга» ҳамда «умумийдан-хусусийга», «мавҳумдан-аниқликка» тамойилларига амал қилиш лозим. Мустақил ва ижодий иш топшириқларини ишлаб чиқишда ҳар бир талаба шахсий имкониятлари, тушунувчанлик, ўқув материалини ўзлаштириш даражаси инобатга олиниши, шахсга йўналтирилган ўқитиш технологияларини қўллаш мақсадга мувофиқдир. 1.2. Электрон ўқув-услубий мажмуага оид меъёрий ҳужжатлар ЭЎММнинг титул варағи унинг муҳим компоненти бўлиб, унда қуйидаги маълумотлар ўз ифодасини топиши шарт: - муассисларнинг номи; - олий ўқув юртининг тўлиқ расмий номи; - муаллифлар ҳақидаги маълумотлар; - мутахассислик ўқув режасига мувофиқ фаннинг номи; - мазкур ЭЎММ мўлжаллаб яратилган мутахассисликнинг номи ; - ишланма яратилган йил ва жой. ЭЎММнинг келишув варағи. Келишув варағи қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши лозим: ЭЎММ тузувчининг эгаллаб турган лавозими ва илмий даражаси ҳақида тўлиқ маълумотларни кўрсатиш; ички тақризчи тўғрисидаги батафсил маълумот (ички тақризчи ишланмани яратаётган кафедра ўқитувчиси ёки бошқа кафедра ходими ва албатта шу соҳа мутахассиси бўлиши шарт); ташқи тақризчининг эгаллаб турган лавозими, иш жойи ва илмий даражаси тўғрисидаги батафсил маълумотлар; ЭЎММ мўлжалланган талабалар таҳсил оладиган кафедра томонидан «Маъқулланган», факультет ва олий таълим муассаси ўқув-методик кенгашлари комиссияси томонидан қўйилган «Тасдиққа тавсия қилинган» штамплари ва тегишли имзоларнинг бўлиши шарт. ЭЎММ макети унинг барча таркибий қисмларининг ихчамлаштирилган ва муайян тизимга солинган шаклидир. Макет ЭЎММнинг таркибий қисмларини визуаллаш ва ўзаро боғлашни амалга ошириш имконини беради. ЭЎММ макети ундан оптимал тарзда фойдаланиш, ўқув фанини англашни қулайлаштириш ҳамда мутахассисликнинг бошқа фанлари билан мувофиқлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. ЭЎММ макети бошқа локал, тармоқли ва аралаш ЭЎММларнинг таркибий қисмларига кириш ва улардан фойдаланиш мақсадида қўллаш имконини беради. Шунингдек, ЭЎММдан талабалар мустақил ишлаш жараёнида ҳамда аудитория машғулотларида бевосита ўқитувчилар билан мулоқот чоғида амалда фойдаланишлари мумкин. ЭЎММнинг макети расмий ҳужжат сифатида қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
меъёрий ҳужжатлар компонентлари - титул варағи, келишув варағи, мавзувий режаси, фан дастури, фаннинг ишчи дастури; мазмунни белгиловчи компонентлари - электрон ўқув қўлланма, лаборатория ва амалий (семинар) машғулотлари мазмуни, мустақил ишлар мазмуни, электрон луғат; методик компонентлари - ўқитувчига мўлжалланган методик компонент, талабага мўлжалланган методик компонент; баҳолаш компонентлари - баҳолаш мезонлари, жорий, оралиқ ва якуний назорат бўйича саволлар, курс иши мавзулари ва х.қ. Фан дастури методик-меъёрий ҳужжат бўлиб, давлат таълим стандартининг муайян фан бўйича бакалавр (магистр) даражаси ва мутахассислиги билим, кўникма ва малакаларига қуйилган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади. Дастурда фан, техника, технологияларнинг сўнгги ютуқлари, олий таълим ривожланишининг жаҳон тенденцияси ҳисобга олиниши, республикада жорий этилган узлуксиз таълим тизимининг таълим турлари ўртасидаги узвийлик ва узлуксизликни таъминлашга қаратилиши шарт. Фан дастурини ишлаб чиқишда таълим олувчиларнинг мустақил билим олиш ва ўрганиш, ўқитиш жараёнини шахсга йўналтирилган ва ривожлантирувчи таълим талаблари асосида ташкил этишга, мавзуларнинг бир хил талқинда такрорланмаслигига эътибор берилиши зарур. Фаннинг ишчи дастури методик-меъёрий ҳужжат бўлиб, давлат таълим стандарти ҳамда фан дастурининг муайян фан бўйича бакалавр (магистр) даражаси ва мутахассислиги билим, кўникма ва малакаларига қуйилган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади. II. БОБ. ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ МЕТОДИК МАЖМУА ЯРАТИШ 2.1. ЭЎММ ни яратишда қўлланиладиган воситалар ЭЎММ Давлат таълим стандарти асосида тузиладиган фан дастурига мувофиқ ҳамда шахсга йўналтирилган, ривожлантирувчи ва замонавий ахборот-коммуникация муҳитидаги мустақил таълим олиш технологиялари, тамойиллари ҳамда тегишли Низом талаблари асосида ишлаб чиқилади ЭЎММ ўз ичига мажбурий ва қўшимча қисмларини қамраб олади. Мажбурий қисм қўйидаги 4 та компонентдан иборат: меъёрий ҳужжатлар компоненти; асосий мазмунни белгиловчи компонент; методик компонент; баҳолаш компоненти. ЭЎММнинг қўшимча қисмига электрон хрестоматия, электрон журналлар, Интернет сайтларига ҳаволалар ва бошқалар киритилиши мумкин. Таълим воситалари-ўқув материалини ўргатишда ўқитувчи ўзи билан болалар ўртасига қўйиладиган моддий ва моддийлаштирилган предметлардир. Худди шундай, педагогик дастурий таълим воситалар ҳам мавжуд бўлиб улар қуйдаги уч гурухга ажратиш мумкин. Техник воситалар – педагогик дастурий воситаларнинг фаолият кўрсатиши учун қўлланувчи қурилмалардир. Ушбу воситалар буйирилган вазифаларни бажарувчи, маълумотларни қайта ишловчи қурилмаларни ўз ичига олиб, бундай қурилмаларга компьютернинг ўзидан ташқари қўшимча техник воситалари,турли ахборот, маълумотни киритувчи ва чиқарувчи, телекоммуникатсия ва алоқа воситалари ҳам киради. Дидактик воситалар- ўқув материалининг ўқиш ва ўқитиш эҳтиёжларига кўра ўзгартирилган шакллардир. Бундай воситалар қаторига таъриф, қоида,топшириқ муаммо,савол, тест топшириғи, чизма, жадвал диаграмма кабилар киради. Дастурий воситалар - компьютер ёрдамида педагогик дастурий восталарни яратиш ва ундан фойдаланиш учун хизмат қиладиган амалий дастурлар мажмуи киради. Техник воситаларнинг асосийси компьютер ҳисобланади. Macromedia Dremweaver дастури бугунги кунда иловалар яратишда фойдаланиладиган энг мукаммал дастурий воситалардан бири ҳисобланади. Чунки бу дастурий восита ёрдамида илова яратиш ҳамда бошқа дастурлаш тилларининг буйруқларидан ҳам фойдаланилиши мумкин. Масалан, JAVAScript, HTML, VRML каби дастурлаш тилларининг буйруқларини иловани яратишда фойдаланиш имкониятлари мавжуд. Шуни ҳисобга олиб биз яратиладиган электрон ўқув – услубий мажмуани Micromedia Dreamweaver MX дастурий воситасидан фойдаланиб яратишни кўзда тутамиз. Биз юқорида электрон ўқув-методик мажмуани яратиш учун фойдаланиладиган воситалар билан танишиб утдик. Энди бу воситалар асосида электрон ўқув-методик мажмуа яратиш учун замонавий янги технологияларни келтириб ўтайлик. Маълумки ҳар бир яратилган электрон мажмуа ўзининг ички структурасига эга бўлади. Лекин мажмуа яратиш учун умумий бўлган босқичлар мавжуд бўлиб, бу босқичларни қуйидагича келтириб ўтиш мумкин: 1. Яратиладиган электрон ўқув-методик мажмуа бўйича зарурий ахборотларни тўплаш. Бу босқичда мавзу бўйича зарурий ахборотлар тўпланади. Масалан: Фан дастури, дарслик, ўқув қўлланма, лекциялар курси, услубий қўлланма ва кўрсатмалар, фанни ўқитиш технологияси, электрон педагог, глоссарий, фандан машқ ва масалалар тўплами, фандан муаммоли вазиятлар тўплами, фандан тадқиқот мавзулари тўплами, рейтинг ишланмаси ва баҳолаш мезонлари, баҳолаш воситалари ва материаллари мустақил иш савол ва топшириқлари, электрон таьлим ресурслари, билим олишнинг интелектуал ресурслари, дидактик материаллар, фаннинг сўнгги ютуқлари (илмий ва оммабоп нашрлар, диссертациялар), техник воситалар рўйхати ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқнома ва кўрсатмалар, гуруҳда ва индивудиал ишлаш кўникмаларини шакллантириш материаллари, қўшимча адабиётлар ва ахборот олиш манбалар рўйхати бўйича маълумот тўпланади. Бу маълумотларни Word редактори ёрдамида компьютерга киритиб, маълум бир форматга солинади. Шунингдек барча маълумотларни тайёрлаб олингач кейинги босқичга ўтилади.
Яратиладиган электрон ўқув-методик мажмуанинг умумий структурасини ҳосил қилиш. Бу босқичда яратиладиган электрон ўқув-методик мажмуа учун шаблонларни тайёрланади. Бу шаблонларни яратаётган дизайнер ҳамда программистнинг маҳорати билан ҳам боғлаш мумкин. Чунки, дастурий воситаларнинг ўзида ҳам махсус шаблонлар мавжуд бўлиб, бу шаблонлардан фойдаланиш ёки янги шаблон яратиш ҳам мумкин. Қуйида шаблон учун бир нечталарини фрейм ва жавалларни келтириб ўтайлик (3.2.1-расм). .......... 2.1-расм
Бу босқичда хар бир яратилган саҳифани бир-бири билан ўзаро боғлаб, мажмуа учун занжир хосил қилинади. 4. Мажмуага дизайн бериш бўлими. Бу босқичда хар бир саҳифани дизайн жиҳатдан янада кучайтирилади, қўшимча безаклар берилади. 5. Яратилган электрон ўқув-методик мажмуани текшириш. Бу бўлимда яратилган мажмуани назоратдан ўтказиб, ишлаш жараёни текширилади. Бу текширишнинг энг қулай усули бу сайтни бошқа компьютерда ишлатиб кўриш ва ўзаро боглиқлаини текшириб чиқиш ҳисобланади. Яратиладиган электрон ўқув-методик мажмуа учун тегишли бўлган барча маълумотлар йиғиб олинди. Энди манашу маълумотлар асосида электрон ўқув-методик мажмуани уумий структурасини қуриб оламиз. Электрон ўқув-методик мажмуани тайёрлаш учун учта блокни бошқарувчи асосий схемани қуйидагича келтириб ўтамиз (2.1-схема): 2.1-схема Бу бўлимларни ҳар бири учун алоҳида саҳифа ишлаб чиқишни назарида тутамиз. Шунинг учун бу бўлимларни ўзаро боғлиқлик схемасини ишлаб чиқишимиз лозим. Бу схемани эса, қуйидаги структурада беришимиз мумкин. Таянч билим кўникма ва малакаларни шакллантириш блоки учун схема қуйидагича бўлади (3.2.2-схема): 2.2-схема Назорат қилиш ва компетентлик даражасини аниқлаш блоки учун эса, схемани қуйидагича келтириб ўтамиз (2.3-схема): 2.3-схема Ривожлантирувчи ва мустақил билимни эгаллашни таъминлаш блоки учун ички структурани куйидагича келтириб ўтамиз (2.4-схема): 2.4-схема Эндиги вазифамиз, мана шу структураларга асосланган ҳолда электрон қўлланмани яратишдан иборат. Фан бўйича ЭЎММни яратишда муаллифлар жамоаси тузилади. Муаллифлар жамоасига фан ўқитувчиси, соҳа мутахассислари, Давлат таълим стандарти ва фан дастурларини ишлаб чиқувчилар, электрон таълим ресурсларини яратиш бўйича муҳандис, дастурчилар ва дизайнерлар, методистлар, психологлар киритилади. Яратиладиган ўқув методик мажмуанинг сифати муаллифларнинг педагогик ва касбий маҳоратига, уларнинг билим даражасига боғлиқ бўлади. ЭЎММни таркибий тузилишини модулли тизим асосида қуриш мақсадга эришишни осонлаштиради. Ўқув материаллари алоҳида ажратилган модулларда берилади. Модуллар автоном кўринишдаги ўқув материали бўлиб, у мазмуний ва метамаълумотлар қисмларидан тузилган бўлади. Модулли ўқув материалларнинг бошқарув тизимини ҳосил қилиш учун модуллар орасида ўзаро боғланишлар таъминланиши лозим. Ҳар бир компонентнинг мазмуни фан бўйича қўйилган махсус талаблардан келиб чиққан ҳолда, шахсга йўналтирилган, ривожлантирувчи ва мустақил таълим талаблари ва тамойиллари асосида ишлаб чиқилиши керак бўлади. ЭЎММни яратишда ўқув материалининг ўқув элементларига бўлиниши ва унинг тузилмасини иерархия кўринишида кўргазмали тасвирлашга йўналтирилган ўқув материали мазмунининг моделини ишлаб чиқилади. 2.2-жадвал. Фаннинг модуллар асосида тузилган мавзу режаси
ЭЎММ компонентининг сценарийси бу – таълим босқичининг мазмуни ва жараёнининг турли даража ва вазифадаги дастурли тузилмалар доирасида кадрлар бўйича тақсимланишидир. Жараён қисми мазмуний қисмни очиб бериш ва намойиш қилиш учун монитор экранида тасвирланиши зарур бўлган барча жараёнларни ўз ичига олади. Ҳар бир мавзу бўйича сценарийлар яратилади ҳамда алоҳида назарий маълумотларга, лаборатория ва амалий ишларига, семинар машғулотларига файл (1-мавзу-маъруза.doc, 1-мавзу-лаборатория.doc, 1-мавзу-семинар.doc, 1-мавзу-тест.doc)лар яратилади. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling