назорат ускуналари.
1- машғулот. Амалий. Дозиметрик асбоблар классификацияси. Доза қувватини ўлчаш ускуналари (ДП-5А; ДП-5Б; ДП-5B). Уларнинг вазифаси, тузилиши ва ишлаш принципи. Индивидуал дозиметрлар. Нурланишнинг дозиметрик назоратини ташкил этиш. Назоратнинг индивидуал ва гуруҳ усуллари. Радиоактив нурланиш оқибатлари.
2- машғулот. Амалий. Қўшинларнинг кимёвий разведка ускунаси (ВПХР). Унинг вазифаси, тузилиши техник тавсифи. Ҳаводаги ва бошқа материаллардаги заҳарли моддаларни аниқлаш.
3- машғулот. Амалий. Радиацион, кимёвий ва дозиметрик назорат ускуналари билан ишлаш. Ҳаводаги ва жойдаги захарли моддаларни аниқлаш. ДКП-50 дозиметрини зарядлаш, кўрсаткичларни ўчириш.
10- мавзу. Республика худудида одамлар, хайвонлар ва ўсимликларда учраши мумкин бўлган юқумли касалликлар.
1- машғулот. Назарий. Юқумли касалликлар. Одамларда учрайдиган юқумли касалликлар ва уларнинг таснифи. Эпидемия. Ҳайвонларда ва ўсимликларда учрайдиган юқумли касалликлар. Эпизоотия. Эпитотия. Юқумли касалликларни олдини олиш (профилактика) ва улардан ҳимояланиш усуллари.
11- мавзу. Фуқаро мухофазаси ва терроризм.
1-машғулот. Назарий. Ўзбекистон Республикасининг “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қонуни (2000-йил 15- декабр). Терроризм - шахс ва жамиятга қарши жиноят. Асосий тушунчалар . терроризмга қарши курашнинг асосий принциплари. Террорчилик фаолиятининг олдини олиш. .
2-машғулот. Амалий. Гаровга тушиб қолганда ўзини тутиш қоидалари. Шубҳали шахсни ёки буюмни сезиб қолинганда ҳаракат қилиш.
Назорат машғулотлари
1-2-машғулот. Назарий. Якуний назоратни ўтказиш.
ТИББИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ
(ўқувчи – ўғил болалар учун ўқув дастури)
Ўқувчилар билиши шарт:
қирғин ўчоғида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш асосларини;
жароҳатлар тавсифини;
қон кетиш турларини ва уларнинг асоратларини;
суяк синиши турларини ва уларнинг асоратларини;
куйиш, чўкиш, совуқ уриши тавсифларини;
инфекция ва юқумли касалликлар ҳақида;
карантин ва обсервация ҳақида;
даволаш усуллари ва касални парваришлаш тамойилларини.
Ўқувчилар уддалашлари шарт:
- шикастланганда, чўкканда, совуқ урганда, куйганда ва бошқа бахтсиз ҳодиса содир бўлганда, заҳарли ва радиоактив аралашмалар билан зарарланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |