5-машғулот. Амалий. Куйиш, чўкиш, совуқ уриши тўғрисида тушунча. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш.
6-машғулот. Амалий. Радиациядан зарарланиш, кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар билан зарарланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. Радиацион зарарланишнинг олдини олиш. Шахсий тиббий ҳимоя воситаларидан АИ-2 шахсий аптечка ва шахсий киёвий заҳарли моддаларга қарши пакетлар (ИПП)нинг вазифаси ва турлари.
ТИББИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ
(Ўқувчи қизлар учун).
Ўқувчиларни ватанпарварлик, беморларга нисбатан инсоний муносабатда бўлиш, тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларини егаллаш билимларини эгаллаш, жаролҳатланган ва бемор кишиларга онгли суратда ёрдам кўрсатишдек муқаддас бурчни бажариш руҳида тарбиялаш.
Ўқувчи қизларни ўқув муассасаларида ўқитишдан асосий мақсад:
- санитар дружинаси сифатида ишлашга тайёрлаш;
- уларни тиббий муассаларда кичик тиббий ходим сифатида ишлашга тайёрлаш.
Таълим жараёнида асосий эътибор ўқувчиларнинг биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларини эгаллаш, беморга қараётган пайтда муолажалар ўтказиш, уларга юқори маънавий фазилатларни сингдириш, беморларга хизмат кўрсатишнинг муҳимлигини ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган.
Назарий машғулотлар ҳикоя қилиш услубида кўргазмали плакатлардан фойдаланиш билан ўтказилади. Назарий маъруза ҳажми амалиёт даврида амалларни бажаришда қанча зарур бўлса шундан келиб чиқади. Амалий машғулотлар даврида ўқитувчи аввал амалларни бажариб, кўрсатиб тушунтиргандан сўнг, ўрганувчилардан сўрайди.
Ўқувчилар тасаввурга эга бўлиши шарт:
-тиббий муассасанинг тавсифи ва унинг тузилиш тўғрисида;
-тиббий хизмат тадбирларининг ўтказилиши тўғрисида.
Ўқувчилар билиши шарт:
- тиббий хизмат ва фуқаро муҳофазаси асослари, шунингдек унинг асосий вазифалари;
- жароҳатлаш ўчоғида биринчи тиббий ёрдам бериш стандартлари ва беморга қараш қоидаларини тўғри бажариш.
Ўқувчилар уддалаши шарт:
- жароҳат олганда, куйганда, совуқ урганда ва бошқа бахтсиз ҳолатларда, кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар ва радиация билан шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни:
- юқумли касалликлар профилактикаси бўйича ўтказиладиган тадбирларни бажаришни ва беморга қарашни.
Ўқувчилар амалий кўникмага эга бўлиши шарт:
-даволаш муассасаларида кичик тиббий ходим мажбуриятларини бажариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |