«аъло» - ўқувчи ҳаракатни тўғри бажарган, хатолик 3% дан ошмаган;
«яхши» - ўқувчи ҳаракатни тўғри бажарган, хатолик 6% дан ошмаган;
«қониқарли»- ўқувчи ҳаракатни тўғри бажарган, хатолик 9% дан ошмаган.
Нарсаларга нисбатан азимутни аниқлаш.
|
Ўқувчи жанговар вазифани бажармоқда. Раҳбар томонидан ўқувчига жойдаги нарса (мўлжал) кўрсатилади, у эса азимутни аниқлайди ва ахборот беради.
|
Баҳолаш:
«аъло» - ўқувчининг ҳаракати тўғри бажарилган, хатолик 3% дан ошмаган;
«яхши» - ўқувчининг ҳаракати тўғри бажарилган, хатолик 6% дан ошмаган;
«қониқарли» -ўқувчининг ҳаракати тўғри бажарилган, хатолик 9% дан ошмаган.
|
|
| Отиш тайёргарлиги |
|
Автоматни қисмларга ажратиш, ствол каналларини тозалаш ва мойлаш.
|
Стол олдида туради, стол устида автомат тўлиқ йиғилган ҳолатда бўлади. Раҳбарнинг «Автомат қисмларга ажратилсин!» буйруғи берилиши билан ўқувчи автоматни белгиланган тартибда қисман қисмларга ажратади.
Ажратиш вақтида қисмлар номини аниқ айтиб, уларни тартиб билан столга қўяди.
Кейин ствол каналини тозалаш учун тозалаш анжомларини йиғади ва мойлаш учун материал тайёрланади. Ствол каналини тозалаш ва мойлаш бажарилади.
|
Баҳолаш:
«аъло» - қисмларга ажратиш ва йиғиш вақтида қисмлар номи аниқ айтилиб, белгиланган кетма-кетликда қўйилган бўлса;
«яхши» - қисмларнинг номини айтишда йўл қўйилган хато иккитадан ортиқ бўлмаса;
«қониқарли» - қисмларнинг номини айтишда йўл қўйилган хато учтадан ортиқ бўлмаса;
«қониқарсиз» - қисмларга ажратиш ва йиғишда белгиланган кетма-кетлик бузилганда.
Автоматни тозалаш ва мойлашдаги хатоликлар:
- тозалаш ва мойлаш анжомлари нотўғри йиғилган;
- тозалаш сифатсиз амалга оширилган;
- мойлаш нотўғри амалга оширилган.
|
|
Ўқув ўқлари билан ўқдонни тўлғазиш
|
Ўқувчининг қўлига ўқдон берилади. Патронлар ўқув столи устига сочиб қўйилади. Машқ «Ўқдонлар тўлғазилсин!» буйруғи берилиши билан машқни бажаришга киришилади.
|
Баҳолаш:
|