«аъло» - 15 сония;
«яхши» - 16 сония;
«қониқарли» - 17 сония.
Баҳони 1 баллга камайтирувчи хатоликлар:
- шлем-маска тўлиқ кийилмаган;
- кўзойнак кўзлар қаршисига жойлашмаган;
- боғловчи трубка буралиб қолган.
Заҳарланган муҳитда носоз противогаздан фойдаланиш
|
Ўқувчи қўлидаги противогаз «жанговар» ҳолатда. Раҳбар қуйидаги буйруқлардан бирини беради:
«Уловчи трубка узилган!» ёки
«Шлем-маска йиртилган!».
Ўқувчи противогазнинг носоз жойини олиб ташлаб, противогаздан фойдаланишни давом эттиради.
Вақт команда берилган пайтдан бошлаб тўлиқ нафас ола бошлагунга қадар ҳисобланади.
|
Баҳолаш:
«аъло» - 20 сония;
«яхши» - 22 сония;
«қониқарли» - 25 сония.
|
Р-2 респираторини кийиш
|
Ўқувчидаги респиратор йиғма-сафар ҳолатида. Кутилмаган «Респиратор кийилсин!» буйруғи берилганда ўқувчи респираторни кияди. Вақт команда берилган пайтдан бошлаб респираторни тўлиқ кийиш ва тўлиқ нафас чиқаргунга қадар ҳисобланади.
|
Баҳолаш:
«аъло» - 8 сония;
«яхши» - 9 сония;
«қониқарли» - 10 сония.
Баҳони 1 баллга туширувчи хатоликлар:
- ўқувчи респираторни кийиш вақтида нафасини ушламади ёки кийгандан сўнг нафасини тўлиқ чиқармади;
- респираторнинг бурун сиқувчи мосламаси бурунга сиқилмаган.
|
Противогаз ва умумқўшин ҳимоя воситасини (енгли плаш) кийиш
|
Ўқувчидаги ҳимоя воситаси йиғма-сафар ҳолатида.
«Енгли плаш, пайпоқ ва қўлқоп кийилсин!», «Газлар!» командаси берилганда ўқувчи противогазни, ҳимоя плашини, қўлқопини ва пайпоғини кияди.
Вақт раҳбар командасидан ҳимоя воситасини кийиб «Тайёр!» ҳисоботини беришга қадар ҳисобланади.
|
Баҳолаш:
|