Ушбу дастур Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини амалга ошириш ма=садида Ызбекистон Республикасининг «Таълим ты\рисида»ги,
Download 1.35 Mb.
|
chaqiruvga qadar boshlangich tajyorgarlik fanining oquv dasturi(1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- КИРИШ МАВЗУСИ 1 – машғулот.
- 2 – машғулот.
- ҲАРБИЙ ХИЗМАТ АСОСЛАРИ ТАЪЛИМ ВАЗИФАСИ
Эслатма:
1.ЧҚБТ тўла курси учун- 140 соат. Шу 140соатдан: 94 соати амалий машғулотлар, 46 соати - назарий машғулотлар. 2. Ўқувчи қизлар учун 70 соат ажратилади (34 с ФМ га ва 36 с ТБА га). 3. Назорат машғулотлари 10 соат бўлиб, ҳар бир бўлимнинг ичида берилди. Назорат машғулотларининг 4 соати (ҲХА - 2 соат, ФМ-2 соат) таълим муассасида каттароқ мавзулардан сўнг ёки бўлим якунида ўтказилади. 6 соати эса (ҲХА – 2 соат, АЖТ-2 соат, ҲИА – 2 соат) ЎДМ(Й)да ўтказилади. КИРИШ МАВЗУСИ 1 – машғулот. Назарий Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (ЁЧҚБТ) умумтаълим мактаблари ва ўрта таълим, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқув дастуридаги умумдавлат мажбурий ўқув фанидир. ЁЧҚБТнинг моҳияти, мақсади ва вазифаси. ЁЧҚБТ дастурининг умумий мазмуни. Мустақил Ўзбекистон Республикасида ЁЧҚБТнинг тарихий зарурияти. Унинг бугунги кундаги аҳамияти. 2 – машғулот. Назарий. Ўзбекистон Республикаси Мудофааси - давлатнинг муҳим вазифаси, умумхалқ иши эканлиги. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ватан мудофааси тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринасининг моҳияти, мақсади ва характери. ҲАРБИЙ ХИЗМАТ АСОСЛАРИ ТАЪЛИМ ВАЗИФАСИ Ўқувчилар тасаввурга эга бўлишлари шарт: - қуролли тўқнашувлар ҳуқуқи, унинг келиб чиқиши ҳақида ва асосий меъёрларга риоя қилишнинг аҳамияти тўғрисида; - жанговар ҳаракат қатнашчиси (комбатант)нинг ҳулқ-атвор кодекси тўғрисида; - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларнинг вазифаси, таркиби ва жанговар анъаналари ҳақида; - харбий жамоанинг шаклланиши ва жипслашувининг хусусиятлари, Қуролли Кучлар ва қўшин турларининг жанговар имкониятлари ва вазифалари ҳақида. Ўқувчилар билиши шарт:- қуролли тўқнашувлар ҳуқуқининг асосий талаблари ва уларга риоя қилишнинг зарурлигини; - комбатант ва фуқаро шахс орасидаги фарқларни, ҳарбий объект билан фуқаро объектини фарқлашни; - ҳужум пайтида, шунингдек мудофаа пайтида ҳам, қурол танлашнинг асосий талабларини; - ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш усулларини ва тақиқланган қурол турларини; - қуролли тўқнашувлар ҳуқуқини бузганлиги учун жавобгарликка тортилиш ҳақида; - қуролли тўқнашувлар ҳуқуқи томонидан қабул қилинган фарқловчи эмблема ва белгиларнинг вазифаси; - Ўзбекистон Республикаснинг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида» ҳамда «Мудофаа тўғрисида»ги қонунлари талабларини; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларини сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматини ташкиллаш бўйича тадбирлари ҳақида ва "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга қўйиш ва чиқариш тўғрисида"ги Низомнинг тасдиқланганлиги тўғрисида"ги қарорини; - ҳарбий жиноят, хизматдан бош торганлиги учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик қонунчилиги ҳақидаги асосий қоидаларни; -Ўзбекистон Республикаси мудофаа доктринасининг тинч шароитда ва уруш вақтида Қуролли Кучларнинг вазифалари, таркиби, тузилиш принциплари, стратегияси ва қўллаш шарт-шароитларининг асосий қоидаларини; - ҳарбий интизом асосларини, ҳарбий низом, унинг ҳарбий қисм ва секциялар ҳаёти ва фаолиятидаги ўрнини, ҳарбийча хушмуомалалик қоидаларини, ўзини тутиш ва ҳарбийча саломлашишни, аскарнинг сафга туришдан олдинги ва сафдаги мажбуриятларини. Ўқувчилар уддалаши шарт: - қуролли тўқнашувлар ҳуқуқининг асосий қоидаларини тўғридан тўғри бажаришни; - ҳарбий хизматчи мажбуриятларининг моҳиятини тушунтира олиш, ҳарбий унвон (лавозим)и бўйича катталарга мурожаат қилиш, буйруқ олганда буйруқ бўйича ёки взвод бўйича посбон ўрнида ҳаракат қилишни; - сафда якка тартибда қуролсиз саф усулларини ва секция таркибида қайта сафланишни тўғри бажаришни. Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling