Ушбу мавзудаги Курс ишингизни кўриб чиқдим ва қуйидаги хулоса сизга тақдим этилмоқда


Download 19.56 Kb.
Sana23.02.2023
Hajmi19.56 Kb.
#1225794
Bog'liq
6 2023 Хулоса КИ 4 курс Шарипов Адхамбек 11 февраль


Ҳурматли Шарипов Адхамбек !


Мавзу: “Xalqaro menejment va inson resurslarini boshqarish” фанидан “Reliance industries” компанияси мавзуси бўйича Курс иши


Ушбу мавзудаги Курс ишингизни кўриб чиқдим ва қуйидаги
ХУЛОСА Сизга тақдим этилмоқда:



  1. Титул листда 2022 йил ёзилган, ҳозир 2023 йилдамиз;

  2. Мундарижага ҳар бир мавзунинг қайси бетда берилганлиги бўйича қўйиб чиқинг;

  3. Курс ишингизни 2-бетидан охирги бетигача бетларни рақамланг;

  4. Режа қисмига, албатта қуйидаги бўлимни қўшинг: “Пандемия ва жаҳон сиёсий инқирозининг Reliance industriesфаолиятига таъсири таҳлили”;

  5. Кириш қисмида, албатта, мавзунинг долзарблиги ва курс ишининг предметини қўшиш лозим;

  6. Кириш қисмини қайта ёзиб чиқинг, чунки берилган таҳлиллар бир-бирига мос эмас. Кириш қисмида замонавий менеджментнинг принциплари бермоқдасиз. Уни 2-бўлимга қўшсангиз мақсадга мувофиқдир;

  7. Ҳар бир бўлим таҳлилини алоҳида бетдан бошланг;

  8. 1-бўлимда ишнинг техник-ёзувини тўғриланг, яъни абзацларни;

  9. Курс ишининг 9, 10, 18, 19, 21- бетларида берилган “Фото расм”ларни олиб ташланг, чунки бу Курс иши ҳисобланади;

  10. 1 ва 2-бўлимлардаги таҳлилларингизни қайта кўриб чиқинг, мазмун-моҳияти бир-бири билан боғланмаган;

  11. 25-бетда берилган диаграммани рақамланг, уни таҳлилини беринг, уни ўзбек тилида кўрсатиб қайта ишлаб чиқинг ҳамда нечинги йилги маълумот эканлигини аниқ кўрсатинг;

  12. Ишга камида 5-6 та диаграмма ва жадваллар қўшинг;

  13. Таҳлиллар жуда сайёз берилган, кўплаб жумлаларда маъно ва мазмун йўқ, масалан: 3-бўлимда нимани ёритмоқчисиз? 3-бўлимнинг номи – “Kompaniyaning marketing tamoyillari va yo‘nalishlari” деб номланган, қани ТАМОЙИЛЛАРИ ва ЙЎНАЛИШЛАРИ???

  14. 4-бўлимдаги таҳлиллар қайси йилги маълумотлар? Иқтисодий таҳлилларни йилини ва манбасини (сноска) кўрсатинг;

  15. 4-бўлимда берилган молиявий аҳволи, қани таҳлил???

  16. Хулоса қисмида курс ишининг вазифасидан келиб чиқиб хулоса ва таклифларингизни умумлаштиринг;

  17. Фойдаланилган адабиётлар рўйхатига маҳаллий адабиётлардан қўшинг ва 1 ва 2-бўлимларни таҳлилларида ушбу китоблардан фойдаланиб манбасини бетни пастки қисмида кўрсатинг.

Юқоридаги камчиликлар тўғрилаганилгандан кейин ҳамда таҳлиллар қўшилганидан кейингина Курс ишини ҚАЙТА кўриб чиқиш мумкин.


Вақтингиз бўлганда ушбу камчиликларга эътибор қаратсангиз – Курс ишингиз анча ўз ҳолига келади. 3 баҳо олиш учун ҳам ушбу камчиликларни камида 70 фоизини тўғрилаш талаб этилади.


Соғ бўлинг! Д.Эргашев 11.02.2023й
Download 19.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling