Ушбу Қонуннинг мақсади банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олиш, сақлаш, муҳофаза қилиш, эълон қилиш ва тақдим этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат


-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни


Download 19.96 Kb.
bet7/7
Sana15.03.2023
Hajmi19.96 Kb.
#1269714
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2bank siri toghrisidagi qonunuzb

15-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни
тақдим этиш чегараси

Банк ушбу Қонунга мувофиқ фақат ўз мижозига (вакилига) доир, банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этади, бунда мижознинг (вакилнинг) банкда сақланаётган ҳужжатларида бошқа шахслар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлса, бундай маълумотлар ҳам мижозга (вакилга) доир маълумотлар деб ҳисобланади.


16-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар
тақдим этишни рад қилиш

Агар банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш тўғрисидаги талаб ушбу Қонуннинг қоидаларига мувофиқ бўлмаса, банк бундай маълумотлар тақдим этишни рад қилиши шарт.


Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этишни рад қилганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари банк сирини ташкил этувчи маълумотларни сўраш ва олишга ҳақли эмас, ушбу Қонунда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
17-модда. Низоларни ҳал қилиш

Банк сири билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.


18-модда. Банк сири тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
бузганлик учун жавобгарлик

Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар хизмат вазифасини бажариши муносабати билан ўзига ишониб топширилган ёки маълум бўлиб қолган шахснинг бу маълумотларни ноқонуний равишда ошкор қилганлиги ёхуд улардан ноқонуний фойдаланганлиги ҳамда банк мижозига (вакилига) зарар етказганлиги қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.




Қаранг: ФК 786-моддасиниг учинчи қисми, 985-моддаси; МЖТКнинг 46, 179-3-моддалари; “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонун 14-моддасининг иккинчи қисми; АВ томонидан 1999 йил 5 февралда 622-сон билан рўйхатдан ўтказилган, МБ томонидан тасдиқланган "Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисида"ги Низом 6.2-банди
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 2003 йил, 9-10-сон, 144-модда
Download 19.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling