Услубий кўрсатмада курс иши, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациясини намунавий мавзуларини шакллантириш, тайёрлаш, ҳимоя қилиш ва баҳолаш бўйича тавсиялар берилган


Download 0.65 Mb.
bet4/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1251693
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
Курс,БМИ,МД-янги талаблар 14. 04.19

Курс ишига қўйиладиган талаблар


Курс ишининг тили. Курс иши таълим тилида (ўзбек, рус тиллари) ёки кафедра тавсиясига мувофиқ хорижий тилларда ёзилади. Хорижий тилда ёзилган курс ишиларга ўзбек ёки рус тилларида аннотация илова қилинади.
Курс иши илмий услубда, муайан фан сохасида қабул қилинган термин ва ибораларни тадбиқ этган холда, имловий ва услубий хатоларсиз ёзилиши лозим.
Курс ишида ишлатилатилган термин ва белгилар бутун иш давомида бир хил бўлиши, улар илмий жамоатчилик томонидан кенг қулланилаётган бўлиши керак.
Курс иши матнининг ёзилиши. Курс иши матни қўлёзма шаклида ёки компьютерда ёзилиши мумкин. Курс иши компьютерда Microsoft Word матн ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган холда Times New Roman 14 ўлчамли шрифтда, 1.5 қатор оралиғида ёзилади ва А4 стандарт оқ қогозида чоп этилади. КИ бетларида матннинг чап томони 3 см, юкори, пасти ва ўнг томони 2 см бўлади. Курс ишининг ҳажми титул варақ, мундарижа, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташқари 25 — 30 саҳифа бўлиши тавсия этилади.
Хатбоши беш ёки олти белгига тенг ва бир хилда бўлиши талаб қилинади.
Курс ишининг бетларига рақам қўйиш. Курс ишининг бетларига титул варағидан кейин тартиб билан (2, 3, 4, ...) рақам қўйилади. Рақам қўйишнинг тартиби титул варағидан ҳисобланиб, титул варағига рақам қўйилмайди. Рақам 2-бетдан қўйилади. Тартиб рақами Курс ишининг юқори томони ўртасига қўйилади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling