Услубий кўрсатмада курс иши, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациясини намунавий мавзуларини шакллантириш, тайёрлаш, ҳимоя қилиш ва баҳолаш бўйича тавсиялар берилган


Битирув малакавий ишининг таркиби ва мазмуни


Download 0.65 Mb.
bet14/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1251693
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42
Bog'liq
Курс,БМИ,МД-янги талаблар 14. 04.19

Битирув малакавий ишининг таркиби ва мазмуни
БМИ режасини тузиш
БМИни бажариш режаси талаба томонидан илмий раҳбари иштирокида тузилади.
Иш режанинг дастлабки варианти ишнинг асосий ғоясини акс эттириши керак. Иш режасининг дастлабки вариантида алоҳида бобларининг мазмунини аниқлаш ва боблар номини аниқлаштириш лозим; ҳар бир боб мазмунини пухта ўйлаш ва унда қараладиган масалалар кетма-кетлигини параграфлар сифатида белгилаб олиш зарур. БМИ нинг дастлабки иш режаси мавзу кафедрада тасдиқлангандан сўнг бир ой ичида тузилиши керак.
БМИнинг иш режаси эгилувчан бўлиши лозим. ўрганилаётган муаммо билан батавсил танишиш натижасида, ёки режада ажратилган мустақил бўлимлар бўйича етарлича материалларнинг мавжуд бўлмаслиги, ёки аксинча назарий ва амалий аҳамиятга эга болган янги маълумотларнинг пайдо бўлиши туфайли иш режасида ўзгаришлар юз бериши мумкин. БМИ режасидаги барча ўзгартиришлар илмий раҳбар билан келишилиши шарт. БМИнинг асосий режаси илмий раҳбар томонидан тасдиқланади ва ишнинг мундарижаси бўлиб хизмат қилади.
Материалларни саралаш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш. Танланган мавзу бойича адабиётларни саралаш ва танишиш
Адабиётларни саралашни БМИ мавзусини танлагандан сўнг дарҳол бошлаш зарур.
Адабиётларни саралашда Университет ахборот ресурс марказидаги, фанлар академияси, ихтиёрий кутубхоналардаги предметли-тематик каталоглар ва библиографик маълумотномаларга, ҳамда Интернетдан фойдаланиш зарур.
Танланган мавзу бўйича адабиётларни ўрганишни БМИ да қаралаётган асосий масалалар ҳақида умумий тасаввурга эга болиш ва кейинчалик янги материалларни излаш мақсадида умумий масалалардан бошлаш лозим.
Адабиётларни ўрганганда қуйидаги тавсияларга риоя қилган маъқул:

  • адабиётларни ўрганишни қаралаётган масаланинг назарий жиҳатларини очиб берадиган адабиётлардан (монография, журнал мақолалари), кейин эса методик материалиардан фойдаланиш;

  • адабиёт манбаларини талаба томонидан синчиклаб ўрганиш, уларни конспектлаштириш ва системалаштиришдан иборат Конспект характери берилган материални ишда фойдаланиш имконияти билан аниқланади (кўчирма, ситата, адабий манба мазмуни қисқа баёни, ёки фактик материални тавсифи); танланган маълумотларни БМИ режасида белгиланган асосий бўлимлар бўйича системалаштириш зарур;

  • адабиётни ўрганишда ундаги барча ахборотни ўзлаштиришга ҳаракат қилмаслик керак, балки иш мавзусига бевосита тааллуқли ахборотни саралаб олиш керак; ўқиганни баҳолаш мезони сифатида уни БМИни бажаришда амалда қўллаш (фойдаланиш) ҳисобланади;

адабиёт манбаларини ўрганаётганда кўчирмаларни расмийлаштиришга алоҳида эътибор бериш керак, чунки бу ҳолда кўчирмалардан келажакда фойдаланиш осон бўлади;

  • асосий манбаларга (илмий журналларга) кўрсатма бериш керак;

  • материаллар қаердан олинганлигини аниқ кўрсатиш зарур.

Далилий материалларнинг махсус шакли бу цитаталардир. Улар муаллифнинг фикрини аниқ беришда, турли нуқтаи назарларни солиштиришда ва бошқ. фойдаланилади; цитаталар мазмунига таянган ҳолда ўрганилаётган масалани объектив тавсифлаш учун зарур бўлган ишончли исботлар системасини яратиш мумкин; цитаталар ишнинг алоҳида ҳолатларини тасдиқлашда ишлатилиши мумкин; барча ҳолларда фойдаланилаётган цитаталар сони оптимал бўлиши керак, яъни мавзуни ишлаб чиқиш эҳтиёжи билан аниқланиши керак, цитаталарни керагида кўп келтириш керак эмас, у муаллифнинг ўз нуқтаи назарининг заифлиги каби қабул қилиниши мумкин.
Исбот далил материалларни саралаш
Далилий материални тўплаш БМИни бажаришнинг энг муҳим босқичларидан бири. БМИни ўз вақтида ва сифатли ёзиш, кўп ҳолларда, фактик материал қанчалик тўла ва тўғри танланганига боғлиқ бўлади. Шу сабабли материални тўплашдан олдин талаба илмий раҳбари билан биргаликда қандай фактик материаллар БМИ учун зарурлигини, ва мумкин бўлса, уни амалиёт даврида тўплаш бўйича махсус режа тузиш керак.
Талаба, агар зарур бўлса, малакавий амалиёт даврларида статистик материаллар тўплаши, таълим муассаси хужжатларидан керакли кўчирмалар олиши, ҳаракатдаги йўриқномалар, методик кўрсатмалами, меъёрий хужжатларни ўрганиши зарур. Талаба тўпланган материалларни умумлаштириш, унинг БМИни тайёрлаш учун ишончлилигини ва етарлилигини аниқлаши керак.
Мавзу бўйича сараланган адабиётларни ўрганиш ва системалаштириш, ҳамда фактик материаллар тўпланган ва қайта ишлангандан сўнг БМИ дастлабки режасида баъзи бир ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Битирув малакавий ишни ёзиш ва расмийлаштириш
БМИда материалнинг баёни изчил (кетма-кет) ва мантиқий бўлиши лозим. Барча бўлимлари бир-бири билан боғланган бўлиши керак. Айниқса, бир бобдан иккинчи бобга, параграфдан параграфга, параграф ичида бир масаладан иккинчи масалага ўтгандаги мантиқий боғланишларга эътибор бериш лозим.
БМИ матнини ёзишда кириш ва биринчи бобдан бошлаб, режага киритилган барча бўлимларни кетма-кет ёритиб чиқиш лозим. БМИдаги материалнинг баёни конкрет ва амалиёт натижаларига асосланган бўлиши, шунингдек олинган маълумотларни таҳлил қилиш, танқидий ишлаб чиқиш лозим.
БМИнинг таркиби:
титул варағи;
мундарижа;
кириш;
асосий кисм;
хулоса;
адабиётлар руйхати;
иловалардан (мавжуд бўлса) иборат бўлади.
Титул вараги БМИнинг биринчи сахифаси бўлиб у намунага риоя килган ҳолда расмийлаштирилади [ИЛОВА-3]. Титул варағига имзо қўйилмайди. Титул варағидан кейин БМИнинг мундарижаси жойлаштирилади.
Мундарижада барча мавжуд бўлимлар (боблар), кисмлар ва бандлар номлари, уларнинг бошланиш сахифасининг бети аниқ кўрсатилади. Мундарижада бўлимлар (боблар), қисмлар ва бандлар, параграфларнинг номларини қисқартириб ёзиш ёки уларни асосий матндагидан бошқача тартиб ва талқинда ёзишга йўл қўйилмайди [ИЛОВА-4].

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling