Услубий кўрсатмада курс иши, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациясини намунавий мавзуларини шакллантириш, тайёрлаш, ҳимоя қилиш ва баҳолаш бўйича тавсиялар берилган
Битирув малакавий ишининг мавзусини танлаш ва илмий раҳбарлик
Download 0.65 Mb.
|
Курс,БМИ,МД-янги талаблар 14. 04.19
Битирув малакавий ишининг мавзусини танлаш ва илмий раҳбарлик
БМИ мавзуларини ва илмий раҳбарларини танлаш деканат ва мутахассис чиқарувчи кафедра мудирлари томонидан ташкиллаштирилади. БМИ мавзулари банки мутахассис чиқарувчи кафедралар томонидан 3 йилга ишлаб чиқилади, зарурат бўлса ҳар йили янги мавзулар киритилиши мумкин. Мавзулар банки факультет илмий кенгашида тасдиқланади. БМИ мавзулар банки деканат томонидан учинчи курс талабаларига тарқатилади БМИ мавзуларини талабага бириктириш кафедра мудирининг номига талабанинг шахсий аризаси бўйича амалга оширилади [ИЛОВА-1]. Илмий раҳбар билан келишган ҳолда мавзуга ўзгартиришлар киритиш мумкин. Талабанинг аризаси кафедра мажлисида кўриб чиқилади ва кафедра қарори мажиис баёни билан тасдиқланади. Кафедра қарорида қуйидагилар қайд этилади: талаба БМИ мавзусини унинг аризасига кўра тасдиқлаш ёки уни ўзгартириш; БМИ раҳбарини ва зарурат бўлса, маслаҳатчини тайинлаш. Талабанинг аризаси кафедра ҳужжатларида сақланади. Талабанинг БМИ мавзусини тасдиқлаш ва илмий раҳбарларни тайинлаш ҳақидаги қарори деканатга берилади ва талабаларга маълум қилинади. Деканат кафедралар қарорларини умумлаштиради, уни факультет илмий кенгашида кўриб чиқади ва ректоратда тасдиқлашга тайёрлайди. БМИ раҳбарини ўзгартириш ректор розилиги билан ҳимояга камида 3 ой қолганга қадар амалга ошириш мумкин. Мутахассис чиқарувчи кафедра методик кўрсатмалар ишлаб чиқади, бунда кафедранинг ҳусусиятини ҳисобга олган ҳолда БМИ нинг мажбурий талаблари кўрсатилади. Бу методик кўрсатмалар талабалар БМИ ни бажаришга киришмасдан олдин талабаларга етказилади. Одатда, талабалар БМИ ни университетда, уларга зарурий шароитларни яратилган ҳолда, бажаради. Алоҳида ҳолларда БМИ бошқа таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида ҳам бажарилиши мумкин Университет ректори факультет декани таклифига кўра талабаларнинг БМИ мавзусини тасдиқлаш, илмий раҳбарлар ва маслаҳатчиларни тайинлаш ҳақида буйруқ чиқаради БМИ илмий раҳбари мажбуриятлари: талабага БМИ мавзусини танлашда ва уни бажариш режасини тузишда ёрдам бериш; тадқиқотни олиб бориш методларини танлашда ёрдам бериш; адабиётларни ва фактик материалларни саралашда маслаҳатлар бериш; ишлаб чиқилган режа асосида БМИ бажарилишини системали назорат қилиш ва бу ҳақида кафедра мажлисларида малумот бериб бориш; БМИ ни бажариш сифатини унга қўйилган талаблар бўйича баҳолаш (илмий раҳбар тақризи); талабанинг ҳимояга тайёрлигини текшириш мақсадида дастлабки ҳимояни ўтказиш. БМИ раҳбари талаба бажарган малакавий ишнинг сифати ва мустақил бажарилганлигига жавоб беради, мавзуларнинг такрорланишига ёки кўчирилишига йўл қўймайди. БМИ раҳбарликни университет профессорлари, доцентлари, штатдаги ёки ўриндошлик асосда ишлаётган фан докторлари ёки фан номзодлари амалга оширади. Бир нафар раҳбар кўпи билан еттита талабага раҳбарлик қилиши мумкин. Илмий унвонга эга бўлган илмий тадқиқот институтлари ҳодимлари, бошқа олий таълим муассасидаги турдош кафедранинг юқори малакали профессор - ўқитувчилари ҳам БМИга раҳбарлик қилиши мумкин. БМИнинг илмий раҳбари БМИ тайёрланиши, ёзилишининг барча босқичларини ҳимояга қадар назорат қилади. БМИ ёзувчи талаба белгиланган жадвал асосида раҳбарга бажарилган ишлар ҳақида ҳисоботлар тақдим этади. Илмий раҳбар мавзу бўйича керакли адабиётларни, маълумотларни таклиф қилади; жадвал асосида системали равишда маслаҳатлар беради; талабага ишнинг мазмуни ва уни расмийлаштириш бўйича маслаҳатлар беради; талабанинг ўрнатилган график асосида ишлаётганлиги ёки ишламаётганлиги ҳақида кафедра мажлисларида ахборот беради; ишни ҳимояга тақдим этиш учун розилик беради. БМИ нинг маълум бўлимлари бўйича маслаҳатчилар тайинланиши мумкин. Маслаҳатчи этиб олий таълим муассасаларининг профессорлари ва дотцентлари ҳамда илмий текшириш институти илмий ҳодимлари тайинланиши мумкин. Улар талаба бажарган ишнинг мувофиқ қисмини текширадилар. БМИ мавзуси ва унинг илмий раҳбари тасдиқлангандан кейин талаба илмий раҳбар билан бирга битирув малакавий ишини бажариш бўйича топшириқни ишлаб чиқади. Топшириқ мутахассислик кафедраси йиғилишида муҳокама қилинади ва тасдиқланади. Топширқда БМИга мавзу танлашдан бошлаб, уни ҳимоя қкилишгача бўлган жараёнлар қамраб олиниши, уларни бажаришдаги изчиллик ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқ бўлади. Топшириқ бир ўқув йилига мўлжаллаб тузилиши ва амалга оширилиши мўлжалланган тадбирлар ва бажарилиш муддатлари аниқ бўлиши лозим. Талаба БМИни тайёрлаш бўйича топширқдаги ишларнинг бориши туғрисида белгиланган муддатларда илмий раҳбарга ва кафедрага мунтазам равишда хисобот бериб боради. Ҳисоботлар топшириқ асосида тайёрланади ва талаб қилинади. Ҳисоботлар ёзма равишда бўлиб кафедрада сақланса, талабанинг олиб бораётган ишлари динамикасини ўрганиш учун муҳим маълумот бўлиб ҳизмат қилади. Топшириқ намунасига таълим йўналишининг, фаннинг ёки худудларда аниқланган муаммоларнинг ўзига хос ҳусусиятидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш киритиш мумкин. Топшириқ намунаси 2-ИЛОВАда келтирилган. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling