Услубий кўрсатмада курс иши, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациясини намунавий мавзуларини шакллантириш, тайёрлаш, ҳимоя қилиш ва баҳолаш бўйича тавсиялар берилган


Битирув малакавий ишини ҳимояга тайёрлаш


Download 0.65 Mb.
bet20/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1251693
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42
Bog'liq
Курс,БМИ,МД-янги талаблар 14. 04.19

Битирув малакавий ишини ҳимояга тайёрлаш
ва расмийлаштириш


Тугалланган БМИ талаба ва консультант томонидан имзоланган ҳолда илмий раҳбарга тақдим этилади. Раҳбар БМИни кўриб чиқиб, маъқуллагандан сўнг имзо қўяди ва ишнинг якунланганлиги туғрисидаги ўз хулосаси билан бирга кафедра мудирига тақдим қилади. Тақризда БМИнинг барча бўлимлари бўйича бажарилган ишларнинг тавсифи келтирилиши керак. Кафедра мудири ушбу материаллар асосида талабанинг ҳимояга рухсат этилиши туғрисида карор қабул қилади ва бу туғрида БМИда тегишли ёзувларни қайд этади. Агар кафедра мудири талабанинг БМИни ҳимояга киритиш мумкин эмас деб ҳисобласа, масала раҳбар иштирокида кафедра мажлисида кўриб чиқилади. Кафедра мажлиси баённомаси факультет декани томонидан тасдиқланиб, университет ректорига тақдим этилади.
Кафедра мудири томонидан ҳимояга тақдим этилган БМИ факултьтет декани томонидан ташқи тақризга юборилади.
Ишлаб чикариш ва илмий муассасалар мутахассислари таркибидан кафедра мудири томонидан тақдим қилинган тақризчилар рўйхати факультет декани томонидан тасдиқланади. Тақризчи сифатида бошқа олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳам жалб қилиниши мумкин.
Тугалланган ва юқоридаги талабларга мос равишда расмийлаштирилган битирув малакавий иш талаба ва маслаҳатчи томонидан имзоланади ва ҳимоягача тўрт ҳафта қолгунга қадар илмий раҳбарга берилади. Илмий раҳбар ишга ёзма тақриз беради ва уни имзолайди. Кўрсатилган муддатдан кейин тақдим этилган битирув малакавий иш ҳимояга қўйилмайди.
Илмий раҳбарнинг хулосаси. Илмий раҳбар БМИнинг сўнги вариантини олгандан сўнг кафедра эксперти сифатида бир ҳафта ичида ёзма тақриз тайёрлайди. Тақризда ишнинг сифатини ҳар томонлома баҳолайди, ижобий томонларини кўрсатади, олдин кўрсатилган ва талаба томонидан тузатилган камчиликларга эътибор беради, БМИни ДАК ҳимояга қўйиш ёки қўймасликни асослайди. Илмий раҳбар тақризида ишни тасдиқланган режага мос бажарилганлигига, виждонлилига эътибор беради, мустақил бажарганлик, фаоллик даражасини аниқлайди, талабанинг БМИни бажаришга ижодий ёндашганлигини, БМИнинг талабларга жавоб бериш даражасини аниқлайди.
Илмий раҳбарнинг ёзма ҳулосаси ва муқоваланган иш кафедра мудирига муҳокама учун берилади. Кафедра мудири БМИ га қўйиладиган мажбурий талабларга мослигини текширади. Агар кафедра мудири илмий раҳбар тақризи мазмунидан ва ишни расмийлаштиришдаги камчиликлардан келиб чиққан ҳолда талабани БМИни ДАКда ҳимояга қўйиш мумкин эмас деб ҳисобласа, у ҳолда бу масала кафедра мажлисида илмий раҳбар ва талабанинг иштирокида муҳокама қилиниши керак. Кафедра қарори ўқув ишлар бўйича проректорга тақдим этилади.
Тўлиқ расмийлаштирилган, ҳимояга тавсия этилган БМИ тақризга юборилади. Тақризда тақризланаётган ишнинг моҳияти ва асосий ҳолатларига малакали таҳлил берилиши, танланган мавзунинг долзарблигининг баҳоси, уни ёритиб беришдаги мустақил ёндашуви, муаллифнинг ўз нуқтаи назарининг мавжудлиги, ахборотларни тўплаш ва қайта ишлаш методларидан фойдаланиш кўникмаси, хулоса ва таклифларнинг асосланганлик даражаси, олинган натижаларнинг ишончлилиги, уларнинг янгилиги ва амалий аҳамияти кўрсатилиши лозим. Ишнинг ижобий томонлари билан бир қаторда унинг камчиликлари, хусусан баёнининг мантиқийлигидан четга чиқиши, материални саводли баён қилинишидаги камчиликлар, фактик хатолар аниқланади. Хулоса қисмида тақризчи БМИ ниниг умумий даражаси ҳақида ўз фикрини баён қилади ва уни баҳолайди, шундан сўнг ишнинг титул варағига имзо қояди. Тақриз ҳажми бир бетдан уч бетгача бўлиши лозим. Тақриз ҳимояга камида 5 кун олдин тақдим этилиши зарур.
Рецензентдан ижобий тақриз олгандан сўнг кафедра ишни ДАКга беради.



Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling