Услубий кўрсатмада курс иши, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациясини намунавий мавзуларини шакллантириш, тайёрлаш, ҳимоя қилиш ва баҳолаш бўйича тавсиялар берилган
Битирув малакавий иши бажарилишини назорат қилиш
Download 0.65 Mb.
|
Курс,БМИ,МД-янги талаблар 14. 04.19
- Bu sahifa navigatsiya:
- Факультет декани
Битирув малакавий иши бажарилишини назорат қилиш
БМИ бажарилиши устидан асосан факультет декани, кафедра мудири ва илмий рахбар назорат килади. Факультет декани: БМИ мавзусини факультет кенгашида атрофлича муҳокама қилинишини таъминлайди; БМИ мавзуларини битирув курсининг бошида эълон қилинишини таъминлайди; кафедранинг тақдимномаси асосида БМИ мавзуси ва раҳбарни тасдиқлаш ҳакидаги ректор буйруғи лойиҳасини тайёрлайди ва тақдим этади; БМИ бўйича талабаларнинг ҳисобот бериш жадвалларини кафедралар кесимида шакллантиради ва ижросини назорат қилади; БМИ бўйича тақризчилар рўйхатини тасдиқлайди; Якунланган БМИни тақриз билан бирга ҳимоя учун ЯДА комиссиясига тақдим этади. Замонавий ахборот технологиялари воситасида тақдимот шаклида БМИлар ҳимоясини ташкил этиш учун махсус жихозланган аудиторияларни белгилайди Кафедра мудири: БМИ намунавий мавзулари банкини хар ўкув йилида янгилаб кафедра бўйича битирувчилар томонидан БМИларнинг бажарилиши ҳолатини фоизларда аниқлаш ва мониторингини олиб бориш бўйича битирувчи ва раҳбарнинг ҳисобот бериб бориш аниқ санаси, соати ва жойи кўрсатилган жадвалини ишлаб чиқади ва ижросини кафедра йиғлишларида муҳокама қилиб боради; битирувчилар ҳисоботларини талабчанлик руҳида ўтказилишини таъминлайди; БМИларни бажаришни топширқда белгиланган муддатлардан кечикиш ҳолатлари аникланганда уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилайди, тавсиялар ишлаб чиқади, ўрнатилган талаб ва тартибга риоя этилишини таъминлайди; БМИларга раҳбар бўлган,, профессор-ўқитувчиларнинг битирувчилар билан фаол ишлашини назорат қилади; БМИга тақризчилар рўйхатини факультет деканига тақдим этади; БМИларнинг дастлабки ҳимоясини юқори савияда ўтказилишини таъминлайди. БМИларнинг ҳимоясини замонавий ахборот технологиялари воситасида ташкил этилишини таъминлайди. Хорижий тилларда бажарилиши мумкин булган БМИларни кафедра йиғилишида муҳокама килади ва тавсия беради. Юқори савияда бажарилган ва ҳимоя қилинган БМИлари муаллифларини магистратурада ўқишга тавсия қилинади. Кафедра йиғилишида якунланган БМИни ЯДА комиссиясида ҳимоя қилишга киритиш учун муҳокама қилади ва қарор қабул қилади. БМИ раҳбарлари университетнинг профессорлари ва доцентлари, энг тажрибали ўқитувчилари ва илмий ходимлари таркибидан кафедра мудири тавсиясига кура ректор (ёки унинг топшириги буйича факультет декани) буйруғи билан тайинланади. Раҳбарлар бошқа муассаса ва корхоналарнинг илмий ҳодимлари ва юқори малакали мутахассислари хам булиши мумкин БМИ раҳбари: ишнинг мавзусига мувофиқ, талабага малакавий ишга тегишли материалларни тўплаш бўйича (жумладан, малакавий амалиёт ўтказиш даврида, курс ишларини бажариш даврида ҳам) топшириқ беради; БМИ бажарилиши бўйича топшириқни ишлаб чиқишга талабага ёрдам беради; талабага мавзу бўйича асосий адабиётлар, маълумотлар, архив материаллари ва бошка манбаларни тавсия қилади; мунтазам равишда талабага маслаҳатлар бериб боради, БМИнинг топшириқда белгиланган муддатларда сифатли бажарилиши жараёнини назорат қилади; битирувчилар томонидан БМИларнинг мустақил бажарилаётганлиги устидан мунтазам назорат олиб боради; рахбарлик қилаётган БМИларнинг бажарилиши бўйича (ойлик ва хафталик) мониторинг олиб боради, МБИ бажарилиш холатини фоизларда аниқлаб кафедрада хисоботлар бериб боради; БМИларни бажаришда кечикиш холларини олдини олиш бўйича чоралар кўради. БМИга раҳбарлик учун белгиланган меъёрий вақт мутахассис чиқарувчи кафедранинг ўқув юкламасига киради. БМИнинг раҳбари зарур деб ҳисоблаган ҳолларда, раҳбарлик килишга ажратилган вақт лимити хисобидан БМИнинг айрим бўлимлари бўйича маслаҳатчилар таклиф этилиши мумкин. БМИнинг бўлимлари бўйича маслаҳатлар этиб, университетнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда бошқа муассаса ва корхоналарнинг юқори малакали мутахассислари ва илмий ҳодимлари тайинланиши мумкин. Маслаҳатчилар талаба бажарган ишнинг мувофиқ қисмини кўриб чиқади. Мутахассис тайёрловчи кафедралар ихтисосликка мос холда БМИга қўйиладиган мажбурий талаблар ҳажмини белгилаган холда БМИни бажариш бўйича услубий кўрсатмани ишлаб чиқади ва талабаларни таъминлайди. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling