Услубий кўрсатмада курс иши, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациясини намунавий мавзуларини шакллантириш, тайёрлаш, ҳимоя қилиш ва баҳолаш бўйича тавсиялар берилган
Download 0.65 Mb.
|
Курс,БМИ,МД-янги талаблар 14. 04.19
Кириш - БМИ ишнинг энг муҳим қисмларидан бири ҳисобланади. Киришда танланган мавзунинг долзарблиги асосланади, қўйилган масаланинг мақсади ва вазифалари белгиланади, тадқиқот объекти ва предмети шакллантирилади, танланган тадқиқот методлари кўрсатилади, олинган натижаларнинг муҳимлиги (аҳамияти) тавсифланади.
БМИнинг кириш қисми қуйидагича шакллантирилади: БМИ мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги; объекти ва предметининг белгиланиши; мақсад ва вазифалари; илмий янгилиги; мавзу буйича қисқача адабиётлар таҳлили; тадқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи; тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти; БМИ тузилишининг қисқача тавсифи. БМИнинг асосий қисми икки ёки уч бобдан иборат бўлиб, мавзу бўйича шу кунгача амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, янгиликлар, ихгиролар таҳлил қилинади, уларга таянган ҳолда илгари сурилаётган фикрлар илмий жихатдан асосланиб, аниқ ечимлар таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади. БМИдаги боблар ҳажм жихатидан ўзаро мутаносиб бўлиши ва ҳар бир бобда: тадқиқот мавзуси бўйича бошқа манбалардаги назарий, амалий ва эмпирик натижаларнинг танқидий таҳлили; тадқиқот методикаси; талаба томонидан мустакил равишда олиб борилган таҳлилий ишларнинг тавсифи; Адабиётлар тавсилоти – талабанинг махсус адабиётлар билан танишганлиги, унинг манбаларни системалаштиришини, уларга танқидий қараш, муҳимларини ажратишни, тадқиқотчилар томонидан олдин олинган натижаларни баҳолашни, мавзунинг ҳозирги даврдаги ўрганилганлик ҳолатида асосийсини ажратишни уддалашини кўрсатиши керак. БМИ етарлича тор мавзуга бағишланганлиги сабабли, олдинги ишларнинг тавсилотини танланган мавзу масалалари бўйича (яхлит муаммо бўйича эмас) бажариш ва бундай тавсилот материалларини маълум бир мантиқиий кетма-кетликда системалаштириш керак. БМИ ни баёнида мунозарали масалаларда шу масалалар билан шуғулланган турли муаллифларнинг фикрларини келтириш керак. Агар ишда бирор муаллифнинг фикри танқидий қаралаётган бўлса, унинг фикрини баён қилганда цитаталар келтирилиши керак, ана шу ҳолдагина танқид объектив бўлиши мумкин. Масала ечимига турлича ёндашув мавжуд бўлган ҳолда, турли муаллифларнинг ишларини, келтирилган таклифларини солиштириш мажбурий ҳисобланади. Шундан сўнг муназарали масала юзасидан ўз фикрини асослаши ёки мавжуд нуқтаи назарлардан бирини қабул қилишини баён қилиш керак. Бу ҳолда ҳам муаллиф ўз ечимини далиллар орқали асослаши шарт. БМИнинг методик қисмида фактик материалларни-дастлабки ахборотлар ва уларга ишлов бериш (кузатиш, таққослаш, ўлчаш, эксперимент, абстрактлаштириш, анализ ва синтез, индуксия ва дедуксия, моделлаштириш, абстрактдан конкретга ўтиш ва бошқ.) методларини тавсифлаш назарда тутилади. БМИ асосий қисмининг бобларида тадқиқот натижалари батавсил қаралади ва умумлаштирилади. Асосий қисмнинг боблари мазмуни мавзуга аниқ мос бўлиши ва уни тўлиқ очиб бериши керак. Бу боблар муаллифнинг материални қисқа, мантиқан ва далиллий баён қилиш кўникмасини кўрсатиши лозим. Ишда қўйилган масалани ечиш учун зарур бўлмаган барча материаллар иловада келтирилади. БМИнинг хулосаси иш давомида таҳлил қилинган ва текшириб аниқланган маълумотлар якунидан иборат булади. Жумладан БМИнинг хулоса кисмида талаба томонидан мустакил олинган янги натижаларнинг хар бири санаб ўтилади, ишнинг назарий ва амалий аҳамияти акс эттирилади ҳамда олинган натижалардан фойдаланиш, уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича аниқ тавсиялар берилади. Хулосадан сўнг ишнинг қисқача баёни ва хулосаси берилади. Бунда БМИ рус ёки ўзбек тилларида ёзилган бўлса инглиз тилида SUMMARY берилади. Агар БМИ инглиз тилида ёзилган бўлса рус ёки ўзбек тилларида РЕЗЮМЕ берилади. Фойдаланилган адабиётлар рўйҳатига барча ўрганиб чиқилган адабиётлар, жумладан хорижий адабиётлар, мавзуга тегишли меъёрий хужжатлар, нашр қилинган илмий мақолалар, монографиялар, интернет маълумотлари ва бошка манбалар киритилади. Асосий матнда кўрсатилмаган ва амалда битирувчи томонидан фойдаланилмаган манбалар адабиётлар рўйхатига киритилмайди. Одатда БМИни ёзишда турли шаклдаги манбалардан, яъни муаллиф ёки муаллифлар томонидан ёзилган китоблар, илмий тўпламлардаги мақолалар, журнал мақолалари, газета мақолалари, диссертация авторефератлари, муаллифлик гувоҳномалари, патентлардан фойдаланилади. Адабиётлар рўйхатини шакллантиришда қайд этилган манбаларни алоҳида-алоҳида тузиб чиқиш тавсия этилади. Адабиётлар рўйхатини шакллантиришда БМИда фойдаланилган турли тиллардаги манбаларни тартиб билан тузиб чиқилишига ҳам эътибор бериш лозим. БМИда фойдаланилган тиллар кесимидаги адабиётларни расмийлаштиришда қуйидаги тартибдан (адабиётлар кетма-кетлиги алифбо тартибида бўлади) фойдаланиш тавсия этилади: ўзбек тилидаги адабиётлар; қардош (бошқирд, татар, туркман, қозоқ, қирғиз, ва бошка) тиллардаги адабиётлар; рус тилидаги адабиётлар; хорижий тиллардаги адабиётлар; - Интернетдаги ресурслар: сайт, блог ва бошка электрон манбаларнинг қабул қилинган шаклдаги аниқ манзиллари. Фан тараққиёти ёки фаннинг тегишли сохасига оид карорлар, фармонлар, Президент асарлари эълон қилинган бўлса БМИда улардан фойдаланиш, уларни фойдаланилган адабиётлар рўйхатига киритиш лозим бўлади. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling