Услубий кўрсатмада курс иши, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациясини намунавий мавзуларини шакллантириш, тайёрлаш, ҳимоя қилиш ва баҳолаш бўйича тавсиялар берилган


БМИда фойдаланилган адабиётларни расмийлаштириш


Download 0.65 Mb.
bet16/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1251693
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42
Bog'liq
Курс,БМИ,МД-янги талаблар 14. 04.19

БМИда фойдаланилган адабиётларни расмийлаштириш. БМИда фойдаланилган барча адабиётлар рўйхатга киритилади [ИЛОВА-5]. БМИ муаллифи манбанинг асл нусхасини ўқимасдан, бошка манбалардан фойдаланган бўлса, у ҳолда ҳаволада фойдаланилган манба кўрсатилиши керак.
БМИда адабиётларга хаволалар бериш. Ҳавола қилинадиган адабиётлар шу бет охирида хат бошидан ёзилади. Ҳавола асосий матндан чизик билан ажратилади ва рақами давом эттирилади (янги бетдаги сноскалар 1рақамидан бошланмайди).
Матнда манбани ёзишнинг турли шакллари мавжуд. Улар қандай шаклда бўлмасин, адабиётлар ҳақидаги барча маълумотлар аниқ бўлиши лозим. Бунда:

  • алоҳида асар ёки монографиялардан фойдаланилганда: муаллифнинг фамилияси, исми, шарифи, асар номи, нашр этилган жойи, нашриёт номи, нашр этилган йили ва асарда фойдаланилган бетнинг тартиб рақами акс этиши;

  • илмий тупламлардан фойдаланилганда: муаллифнинг фамилияси, исми, шарифи, мақоланинг номи, тупламнинг номи, нашр этилган жойи, нашриёт номи, нашр этилган йили ва маколадан фойдаланилган бетнинг тартиб рақами акс этиши;

  • илмий журналлардан фойдаланилганда: муаллифнинг фамилияси, исми, шарифи, мақоланинг номи, журналнинг номи, нашр этилган жойи, нашр этилган йили, журналнинг сони ва мақоладан фойдаланилган бетнинг тартиб рақами акс этиши;

  • газеталардан фойдаланилганда: муаллифнинг фамилияси, исми, шарифи, мақоланинг номи, газетанинг номи, нашр этилган жойи, нашр этилган йили, нашр этилган куни ва ойи акс этиши;

  • авторефератлардан фойдаланилганда: муаллифнинг фамилияси, исми, шарифи, диссертациянинг номи, фан номзоди ёки фан доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган автореферат эканлиги, жой номи, нашр этилган йили, фойдаланилган бети акс этиши лозим.

Масалан:

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling