Битирув малакавий ишининг тақдимоти ва дастлабки ҳимояси
Якунланган БМИ раҳбар томонидан имзоланади ва хайъатда ҳимоя қилиш учун тавсия этилади.
Шу маънода, талабадан бажарган БМИ бўйича 10 минутлик тақдимот тайёрлаш, уни ўрнатилган тартибда ҳимоя қилиш талаб қилинади. Тақдимотда БМИ мавзуси бўйича мақсад ва вазифалар ҳар томонлама ёритиб берилиши, олинган натижа, хулоса ва таклиф-тавсиялар илмий асослаб берилиши лозим. Тақдимот замонавий техник воситалар ёрдамида бажарилади.
Тақдимотда қуйидагилар ёритилиши лозим:
мавзунинг долзарблиги; максад ва вазифалари;
таркиби;
тадкикотнинг назарий асоси, яъни манбаларни танқидий кўриб чиқиш, таҳлил қилиш натижасида аниқланган ва БМИнинг асосий қисмини ташкил этувчи тизимлаштирилган назарий билимлар;
тадқиқот жараёнида қўлланилган методларнинг валидлиги ва ишончлик даражаси;
тадқиқот олиб борилишига доир фаразлар ва чекловчи шарт-шароитлар;
методларнинг маҳаллий шароитга модификация қилинганлик ҳолати;
талаба томонидан БМИ бажарилиши давомида олинган асосий натижаларнинг миқдор ва сифат тахлиллари (воқеа ва ҳодисалар орасидаги корреляцион боғлиқлиқ даражаси ёки динамикаси), уларнинг БМИ мавзусига мос келиши;
натижаларнинг илмий-назарий ва амалий аҳамияти;
натижаларни ривожлантириш истиқболлари ва бошқа.
Талабаларининг БМИ химояси якунлангандан сўнг ишларни бажариш жараёнида талабалар томонидан йўл қўйилган камчиликлар, аниқланган хатоликлар, сифатсиз бажарилган БМИ, уларни бартараф этиш йўллари, шунингдек, мавзу моҳияти жуда яхши очиб берилган, фаннинг сўнги ютуқлари, хорижда бажарилган ишлар кенг қамраб олинган энг яхши ишлар раҳбар томонидан холис таҳлил қилинади ва талабаларга етказилади.
Амалий ва назарий ахамиятга эга бўлган БМИлар танловларга ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш учун тақдим этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |