Услубий кўрсатмада курс иши, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациясини намунавий мавзуларини шакллантириш, тайёрлаш, ҳимоя қилиш ва баҳолаш бўйича тавсиялар берилган
Битирув малакавий ишининг мақсад ва вазифалари
Download 0.65 Mb.
|
Курс,БМИ,МД-янги талаблар 14. 04.19
Битирув малакавий ишининг мақсад ва вазифалари
Битирув малакавий иши (бундан кейинги ўринларда БМИ деб юритилади) олий таълим муассасаси бакалавриатида ўкитишнинг якуний босқичи ҳисобланиб, таълим йўналиши бўйича талабанинг ўқиш даврида олган назарий ва амалий билимларини бир тизимга келтириш, мустаҳкамлаш, кенгайтириш ва уларни муайян илмий-техник, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва ишлаб чиқариш масалаларини ҳал этишда, шунингдек, худудларда аниқланган маълум бир муаммолар ечимини топишда бажарган илмий-тадкикот ишларининг натижаси ҳисобланади. БМИ мақсадига эришиш учун қуйидаги вазифалар ҳал қилинади: мавзуга оид ечилиши зарур бўлган илмий, техник, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва ишлаб чиқариш масалаларини, худудлардаги маълум бир муаммоларни аниқлаш; мавзу бўйича норматив-ҳукукий ҳужжатларни, маълумотномалар, ҳисоботлар, ўқув ва илмий адабиётларни, излаб топиш ва улардан фойдаланиш; ишда назарий ва амалий кўникмаларни қўллаб, муайян масалаларни ечиш; ижодий мустақил ишлаш, маълумотларни излаш, йиғиш, маълумотлар устида ишлаш ва сақлаш учун замонавий компьютер ва ахборот технологиялардан фойдалана олиш, ўрганилаётган муаммонинг қўйилиш жараёнидан бошлаб, уни тўла ечимини топишгача масъулиятни ҳис этиш; БМИнинг чизма-график ва статистик маълумотларни таҳлил қилиш ишларини замонавий ахборот технологиялари ёрдамида бажариш; БМИда ечими олиниши лозим бўлган муаммо ва масалаларни ҳал этишда мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, илмий асосда тадқиқот олиб бориш ва аниқ маълумотлар олиш учун тажрибалар ўтказиш; муаммоли масалаларни аниқлаш, таҳлил қилиш, ишни тайёрлаш ва қарорлар қабул қилишнинг ностандарт усулларини топиш; замонавий ишлаб чиқариш, фан, техника ва маданиятнинг ривожланиши шароитида мустақил ишлаш тайёргарлигини ошириш; БМИда таҳлил қилинган муаммо ва масалалар ечимларини Давлат аттестация комиссияси аъзоларига асослаб бериш; ҳимоя жараёнида ўз нуқтаи назарини ҳимоя қила олиш ва муросага келиш, диалогга қўшилиш, мавзу бўйича берилган саволларга асосланган жавоб бериш, этика қоидаларига риоя килган ҳолда баҳслашиш, музокараларда қатнашиш этикасини намойиш этиш хусусиятларини ривожлантириш. БМИда қуйидаги масалалар ечими аниқ кўрсатилиши лозим: танланган БМИ мавзусининг долзарблигини илмий асослаш; ишнинг мақсади ва вазифаларини аниқ баён этиш; ишнинг объекти ва предметини аниқлаш; иш усули ёки услубиятини танлаш; мавзуни аниқ далиллар асосида таҳлил қилиш ва уни атрофлича ёритиш; тадкикот давомида олинган натижаларга баҳо бериш, амалий аҳамиятга лойик аник тавсиф ва тавсиялар бериш, хулосаларни изоҳлаш керак. БМИ қуйидаги талабаларга жавоб бериши керак: танланган мавзунинг илмий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, қиёсий таҳлил асосида долзарблигини асослаб бериш; ишланадиган мавзу муаммоси бўйича қиёсий шарҳ ва муаммонинг ишланаётган вақтдаги ҳолатини таҳлил қилиш; қўйилган муаммо юзасидан илмий ечимнинг мумкин бўлган вариантларини таҳлил қилиш ва улардан оптимал вариантни танлаш; БМИга тегишли илмий-иқтисодий муаммони ечиш натижасида тегишли хулосалар ва таклифларни изоҳлаш, иқтисодиётнинг бирор бир секторида ундан фойдаланиш имкониятлари мавжуд бўлса. уни аниқлаш керак. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling