Услубий кўрсатмада курс иши, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациясини намунавий мавзуларини шакллантириш, тайёрлаш, ҳимоя қилиш ва баҳолаш бўйича тавсиялар берилган
Битирув малакавий ишига қўйиладиган талаблар
Download 0.65 Mb.
|
Курс,БМИ,МД-янги талаблар 14. 04.19
- Bu sahifa navigatsiya:
- қургокчилигининг бошланиш, тугаш ва давом этиш муддатлари (ўртача
- йиллик маълумотлар)V
- Ҳарфий аббревиатураларни (қисқартмаларни) ёзиш тартиби
Битирув малакавий ишига қўйиладиган талаблар
БМИнинг тили. БМИ таълим тилида (ўзбек, рус тиллари) ёки кафедра тавсиясига мувофиқ хорижий тилларда ёзилади. Хорижий тилда ёзилган БМИларга ўзбек ёки рус тилларида аннотация илова қилинади. БМИ илмий услубда, муайан фан сохасида қабул қилинган термин ва ибораларни тадбиқ этган холда, имловий ва услубий хатоларсиз ёзилиши лозим. БМИда ишлатилатилган термин ва белгилар бутун иш давомида бир хил бўлиши, улар илмий жамоатчилик томонидан кенг қўлланилаётган бўлиши зарур. БМИ матнининг ёзилиши. БМИ матни қўлёзма шаклида ёки компьютерда ёзилиши мумкин. БМИ компьютерда Microsoft Word матн ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган холда Times New Roman 14 улчамли шрифтда, 1.5 қатор оралиғида ёзилади ва А4 стандарт оқ қогозида чоп этилади. БМИ бетларида матннинг чап томони 3 см, юқори, пасти ва ўнг томони 2 см бўлади. Хатбоши беш ёки олти белгига тенг ва бир хилда бўлиши талаб қилинади. БМИнинг бетларига рақам қўйиш. БМИнинг бетларига титул варағидан кейин тартиб билан (2, 3, 4, ...) рақам қўйилади. Рақам қўйишнинг тартиби титул варағидан ҳисобланиб, титул варағига рақам қўйилмайди. Рақам 2-бетдан қўйилади. Тартиб рақами БМИнинг юқори томони ўртасига қўйилади. Боблар ва бўлимлар номларининг ёзилиши. Боблар ва бўлимларнинг номларидаги барча сўзлар бош харфлар билан алоҳида сатрда, бўлим ичидаги номланишлар кичик ҳарфлар билан хат бошидан ёзилади. Сарлавҳаларни ёзишда бўғин кўчирилмайди. Сарлавҳа билан матн орасида 3-4 интервал бўлгани маъкул. Сарлавҳанинг тагига чизиб (Ғўза генетик коллекцияси янги изоген линияларининг Ғ2 дурагайларида айрим қимматли хўжалик белгиларининг ирсийланиши) ёки уни қия килиб (Руза генетик коллекцияси янги изоген линияларининг Р2 дурагайларида айрим цимматли хужалик белгиларининг ирсийланишй) ёзиш тавсия этилмайди. БМИ бўлимлари, бўлим ичидаги параграфларга қараб рақамларини қўйиш тавсия этилади. Хар бир параграф ичидаги бандлар хам араб рақамлари билан белгиланади. Матн ичига расмларнинг жойлаштирилиши. Матн ичидаги расмлар остига тартиб билан "1-расм", "2-расм" ва ҳк. деб ёзилади. Расм матндан ажралиб туриши учун унинг устида ва остида бир сатрдан жой қолдирилади. Матнда расмларга илова қилинган ўринларда қавс ичида (1-расм), (2-расм) деб ёзилади. Расмнинг номи, унга изоҳ ёки тушунтиришлар расм остига ёзилади ва у матнларнинг остига чизиб, қия қилиб ёзилмайди. Матн ичига жадвалларнинг жойлаштирилиши. Матнда бериладиган жадвалларнинг усти чап томонига тартиб билан "1-жадвал", "2-жадвал'' деб, сўнгра ўртадан жадвалнинг сарлавҳаси ёзилади. Матнда жадвалларга илова қилинган ўринларда тартиб билан қавс ичида (1-жадвал), (2-жадвал) деб ёзилади. Жадваллар сарлавҳаларининг остига чизилмайди. (Атмосфера қургокчилигининг бошланиш, тугаш ва давом этиш муддатлари (ўртача куп йиллик маълумотлар)V сарлавхалар Кия килиб ёзилмайди (Атмосфера қурғоқчилигининг бошланиш, тугаш ва давом этиш муддатлари (ўртача кўп йиллик маълумотлар)). Жадвалнинг устида ва остида бир сатрдан жой колдирилади Агар БМИда битта жадвал бўлса, у рақамланмайди ва унга "жадвал" сўзи ҳам ёзилмайди. БМИнинг хажми титул варғи, мундарижа, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташқари 10-15 минг сўз ҳажмида белгиланади. Титул варақ, мундарижа, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташқари 50 — 55 саҳифа бўлиши тавсия этилади. Таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиққан холда БМИ таркибий кисмларининг мазмуни ва хажми факультет ўқув-методик кенгашининг қарори билан ўзгартирилиши мумкин БМИ ҳимояси Давлат аттестация комиссияси томонидан баҳоланади. БМИ ҳимоядан сўнг олий таълим муассасасида беш йил сақланади. Битирувчига ўз хохишига кўра ўз лойиҳасидан нусха олишга рухсат этилади. Зарурат туғилганда БМИнинг нусхаси корхона (муассаса)га ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш учун юборилади. Ҳарфий аббревиатураларни (қисқартмаларни) ёзиш тартиби БМИ матнида умум қабул қилинган ҳарфий қисқартмалардан ташқари муаллиф томонидан киритиладиган ҳарфий қисқартмалар ҳам фойдаланилади. Ҳарфий қисқартмалар маълум билим соҳасидаги бирор тушунчани қисқача тушунтиришга, белгилашга хизмат қилади. Одатда, бундай қисқартмалар дастлаб тўлиқ ёзгандан сўнг қавс ичида келтирилади ва келгусида қисқа шаклда фойдаланилаверади. Масалан: академик литсей ва касб-ҳунар коллежлари (АЛ ва КҲК) Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling