Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати. 30-40та муаллифдан кам бўлмаслиги тавсия этилади.
Курс иши инглиз тилида ёзилган бўлса, аввал инглиз тилидаги адабиётлар, сўнгра ўзбек ва рус тилларидаги адабиётлар алфавит тартибида тузилади
Курс иши ўзбек тилида ёзилган бўлса, аввал ўзбек тилидаги адабиётлар, сўнгра инглиз ва рус тилларидаги адабиётлар алфавит тартибида тузилади
Курс иши рус тилида ёзилган бўлса, аввал рус тилидаги адабиётлар, сўнгра инглиз ва ўзбек тилларидаги адабиётлар алфавит тартибида тузилади
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати (Назарий адабиётлар); (15та)
Фойдаланилган бадиий асарлар рўйхати; (2-5та)
Фойдаланилган оммавий ахборот воситалари материаллари рўйхати; (4-8та)
Фойдаланилган луғатлар рўйхати; (2-6та)
Фойдаланилган интернет – сайтлар рўйхати. (2-8та)
Ҳарфий аббревиатураларни (қисқартмаларни) ёзиш тартиби. Курс иши матнида умум қабул қилинган ҳарфий қисқартмалардан ташқари муаллиф томонидан киритиладиган ҳарфий қисқартмалар ҳам фойдаланилади. Ҳарфий қисқартмалар маълум билим соҳасидаги бирор тушунчани қисқача тушунтиришга, белгилашга хизмат қилади. Одатда, бундай қисқартмалар дастлаб тўлиқ ёзгандан сўнг қавс ичида келтирилади ва келгусида қисқа шаклда фойдаланилаверади. Масалан: академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари (АЛ ва КҲК)
КУРС ИШИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНИ
№
|
Курс иши 100 баллик тизимда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади
|
1.
|
Курс ишининг тушунтириш қисми А; форматли қоғозда камида асосий қисми 25-30 варақдан иборат бўлиши ва сифатли расмийлаштирилишига -16 балл ажратилади:
Талабга тўлиқ жавоб беради -13-16 балл;
Қисман жавоб беради - 9-12 балл;
Расмийлаштириш сифати паст -4-8 балл
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |