Услубий кўрсатмада курс иши, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациясини намунавий мавзуларини шакллантириш, тайёрлаш, ҳимоя қилиш ва баҳолаш бўйича тавсиялар берилган
I – БЎЛИМ КУРС ИШИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Download 0.65 Mb.
|
Курс,БМИ,МД-янги талаблар 14. 04.19
I – БЎЛИМ
КУРС ИШИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, ТАЙЁРЛАШ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР Курс ишининг мақсад ва вазифалари Курс ишини бажариш мақсади таълим бўйича назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, олинган билимларни муайян илмий, техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий, ижтимоий, маданий вазифаларни ҳал этишда қўллаш; ижодий ишлаш, ишлаб чиқилаётган масаланинг (муаммонинг) қўйилиш жараёнидан бошлаб, уни тўла ниҳоясига етказиш бўйича қарор қабул қилишда бўлган масъулиятни ҳис этишга; ўргатиш; замонавий ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, техника ва маданиятнинг, ахборот технологияларининг ривожланиши шароитида талабаларни мустақил ишлашга тайёргарлигини таъминлаш; Бажарилган ишнинг натижалари сифатида тадқиқотда олинган билимларни системалаштириш, таҳлил қилиш, янги натижалар ва қонуниятларни шакллантириш тажрибасини эгаллаш; Талабаларнинг касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини аниқлашдан иборат. Курс иши талаба томонидан мутахассислик фанларидан олган назарий билимлар ва тадқиқий, амалий кўникмалари негизида бажарилади. Ушбу услубий кўрсатмада курс ишларига бўлган умумий талаблар, курс ишининг мақсад ва вазифалари, курс ишини бажариш, расмийлаштириш, курс ишини ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар берилган. Шунингдек, курс ишини баҳолашнинг умумий мезонлари берилган. Илова қисмида курс ишини расмийлаштириш ҳақида тавсиялар келтирилган. Курс иши (бундан кейинги ўринларда КИ деб юритилади) олий таълим муассасаси бакалавриатида ўкитишнинг учинчи босқичида тайёрланиб, таълим йўналиши бўйича талабанинг ўкиш даврида олган назарий ва амалий билимларини бир тизимга келтириш, мустахкамлаш, кенгайтириш ва уларни муайян илмий-техник, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва ишлаб чиқариш масалаларини ҳал этишда, шунингдек, худудларда аниқланган маълум бир муаммолар ечимини топишда бажарган илмий-тадкикот ишларининг натижаси ҳисобланади. КИ мақсадига эришиш учун қуйидаги вазифалар ҳал қилинади: мавзуга оид ечилиши зарур бўлган илмий, техник, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва ишлаб чиқариш масалаларини, худудлардаги маълум бир муаммоларни аниқлаш; мавзу бўйича норматив-хукукий хужжатларни, маълумотномалар, ҳисоботлар, ўқув ва илмий адабиётларни, излаб топиш ва улардан фойдаланиш; ишда назарий ва амалий кўникмаларни қўллаб, муайян масалаларни ечиш; ижодий мустақил ишлаш, маълумотларни излаш, йиғиш, маълумотлар устида ишлаш ва сақлаш учун замонавий компьютер ва ахборот технологиялардан фойдалана олиш, ўрганилаётган муаммонинг қўйилиш жараёнидан бошлаб, уни тўла ечимини топишгача масъулиятни ҳис этиш; КИнинг чизма-график ва статистик маълумотларни таҳлил қилиш ишларини замонавий ахборот технологиялари ёрдамида бажариш; КИда ечими олиниши лозим бўлган муаммо ва масалаларни ҳал этишда мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, илмий асосда тадқиқот олиб бориш ва аниқ маълумотлар олиш учун тажрибалар ўтказиш; муаммоли масалаларни аниқлаш, таҳлил қилиш, ишни тайёрлаш ва қарорлар қабул қилишнинг ностандарт усулларини топиш; замонавий ишлаб чиқариш, фан, техника ва маданиятнинг ривожланиши шароитида мустақил ишлаш тайёргарлигини ошириш; КИда таҳлил қилинган муаммо ва масалалар ечимларини комиссия аъзоларига асослаб бериш; ҳимоя жараёнида ўз нуқтаи назарини ҳимоя қила олиш ва муросага келиш, диалогга қўшилиш, мавзу бўйича берилган саволларга асосланган жавоб бериш, этика қоидаларига риоя килган ҳолда баҳслашиш, музокараларда қатнашиш этикасини намойиш этиш хусусиятларини ривожлантириш. КИда қуйидаги масалалар ечими аниқ кўрсатилиши лозим: танланган КИ мавзусининг долзарблигини илмий асослаш; ишнинг мақсади ва вазифаларини аниқ баён этиш; ишнинг объекти ва предметини аниқлаш; иш усули ёки услубиятини танлаш; мавзуни аниқ далиллар асосида таҳлил қилиш ва уни атрофлича ёритиш; тадқиқот давомида олинган натижаларга баҳо бериш, амалий аҳамиятга лойиқ аниқ тавсиф ва тавсиялар бериш, хулосаларни изоҳлаш керак. КИ қуйидаги талабаларга жавоб бериши керак: танланган мавзунинг илмий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, қиёсий таҳлил асосида долзарблигини асослаб бериш; ишланадиган мавзу муаммоси бўйича қиёсий шарҳ ва муаммонинг ишланаётган вақтдаги ҳолатини таҳлил қилиш; қўйилган муаммо юзасидан илмий ечимнинг мумкин бўлган вариантларини таҳлил қилиш ва улардан оптимал вариантни танлаш; КИга тегишли илмий-иқтисодий муаммони ечиш натижасида тегишли хулосалар ва таклифларни изоҳлаш, иқтисодиётнинг бирор бир секторида ундан фойдаланиш имкониятлари мавжуд бўлса. уни аниқлаш керак. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling