Услубий қЎлланма андижон 2012


Download 0.52 Mb.
bet1/9
Sana09.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1345553
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Бўлим бошлиғи


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ


АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ ЎРТА МАХСУС,


КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ

ЎРТА МАХСУС,КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ
БЎЛИМ БОШЛИҚЛАРИ УЧУН ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ,
БОШҚАРИШ ВА ИШ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЮРИТИШ БЎЙИЧА
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА


Андижон 2012

Тузувчи : Андижон вилояти ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
бошқармаси бош мутахассиси М.Ўлмасов


Тақризчи : Андижон вилояти ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
бошқармаси бош мутахассиси А.Хафизов

Ушбу услубий қўлланма Андижон вилояти ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси илмий-методик кенгашининг 2012 йил 17 августдаги йиғилишида муҳокама этилган ва таълим муассасалари фаолиятида тадбиқ этишга тавсия этилган.



Сўз боши.
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Миллий дастурда кўрсатилган мақсад ва вазифаларнинг моҳиятини ҳар бир таълим берувчи чуқур англаб, уни амалга оширишда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаши учун ўқув жараёнининг ҳаракат алгоритимини билиши, таълим механизмини чуқур англаб етиши керак. Жараённинг ҳаракатлантирувчилари таълим берувчилар ва таълим олувчилардир, булар эгизак мезонлар бўлиб, бири-бирисиз мавжуд бўла олмайди. Шунинг учун таълим механизми мазмун-моҳиятини ҳар иккала унсур тенг тушунмоғи ва бир-бирини қўллаб-қувватлаши шарт.
Бундай жараёнда таълим муассасасида фаолият олиб борувчи бўлим бошлиғининг ўрни салмоқли бўлиб, таълим олувчиларнинг бутун ҳаракат алгоритимини бошқариб туради, яъни дарс жадвалининг тузилиши, давомат, дарс алмашинишининг тартиби (дарс узлуксизлиги), илғор ва улгурмовчи ўқувчилар, уларнинг ота-оналар билан ишлашда, гуруҳ раҳбарлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориш каби таълим турларини бажарилишида ўз ифодасини топади.
Ўз ўрнида бу ишлар кадрлар тайёрлашнинг сифати, бўлажак мутахассисларни эркин фикрловчи шахс этиб тарбиялашда асосий омилдир.
Бугунги кунда таълим муассасалари фаолиятини белгиловчи мезонлардан бири бу ўқув жараёнининг ташкил этилиши ва таълим механизмининг қандай тартибда ишлаётганига боғлиқдир. Бу механизмни ҳаракатга келтирувчиларидан бири, бу бўлим бошлиғининг қандай иш ташкил этганига ва белгиланган ишларнинг тартибли бажарилиши билан ўлчаниши керак.
Бажарилаётган ишларнинг тартиби, қандай тузилса мақсадга мувофиқ бўлади, шунингдек, ўқув - меъёрий ҳужжатларни қайта ишлаш ва уларни таълим жараёни алгоритимига сингдириш, бажарилган ишларнинг изини қолдириш учун ушбу қўлланма бўлим бошлиқларига дастури амал бўлади, деб тавсия этилмоқда.
Ушбу услубий қўлланма ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларини малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти “Педагогик технологиялар” кафедрасининг 2010 йил 27 августдаги 7-сонли йиғилишида маъқулланган манбалар асосида тайёрланди ва бўлим бошлиқларини ижодкорликка йўналтириш мақсадида манба бўлиб хизмат қилади деган умиддамиз.
Қўлланмада келтирилган ва фойдаланиш учун тавсия этилаётган фикрлар, шакллар бир қолипга тушиб қолмаслиги керак, сабаби тажрибали, ижодкор бўлим бошлиқлари борки, бу қайта ишланиб ёки тайёрланаётган ҳужжатларни мазмун- моҳиятини янада бойитиш мақсадида ўз фикр мулоҳазаларини билдириши мумкин деб ўйлаймиз.
Таклиф ва мулоҳазаларингизни бошқарманинг методик маркази (М.Ўлмасов, 210-27-72, 224-41-66, 224-25-08) га жўнатишларингиз сўралади.

Ҳар қандай жамият ўз маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий-аҳлоқий қадриятларини ривожлантирмай, ҳамда эътиқодга айлантирмай туриб, ўз истиқболини тасаввур эта олмайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият - енгилмас куч” асарида маънавий тарбия соҳасидаги вазифаларимиз аниқ белгилаб берилган.
Шу маънода ўз ҳақ-ҳуқуқини танийдиган, кучи ва қобилиятига таяниб яшайдиган, атрофида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабатда бўладиган, шу билан бирга , ўз шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда тасаввур этадиган эркин шахсни шакллантириш мазмунида таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган бўлим бошлиқларининг ҳам муносиб ҳиссаси бўлишини назарда тутган ҳолда ушбу қўлланма ишлаб чиқилди.
Тавсия этилаётган ҳужжатларни қайта ишлаб, таълим-тарбия жараёнини бугунги талаб даражасига кўтаришда дастур-амал бўлиши учун берилган тавсиялардан унумли фойдаланиб, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ва кафедра мудирлари билан ҳамкорликда амалда қўллаш борасида ҳавола этилмоқда.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling