Бўлим бошлиғининг асосий вазифалари:
- ўқув жараёнини ташкил этиш;
- ўқув машғулотлари журналининг тартибли юритилишини назорат қилиш:
- ўқувчилар давомати масаласига жавоб бериш;
- ўз фаолияти юзасидан ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига белгиланган муддатларда ҳисобот бериб бориш.
Лавозим вазифалари ва малака талаблари:
давлат таълим стандартлари ва тармоқ таълим стандартларига асосан ўқув режа
ва дастурларнинг бажарилишини таъминлаш;
бўлимда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва натижаларини назорат қилиш;
дарс алмашинишлари технологиясини ўз вақтида амалга ошириш;
гуруҳ ўқувчиларининг давомати (кеч қолиб келувчилар, мунтазам келмаётганлар
ва уларнинг ота-оналари билан ишлаш) билан боғлиқ барча ҳаракатларни назорат
қилиш,ўз вақтида зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ўқув машғулотлари журналларининг ўз вақтида тўғри юритилишини назорат қилиш
- таълим олаётган ўқувчиларнинг “Мустақил ишлари”ни ташкил этишда услубий ёрдам бериш ва бажарилишини мунтазам назорат қилиш;
ўқитувчиларнинг илғор тажрибаларини оммаллаштиришга ёрдам бериш;
дарс жадвали, синов, имтиҳонлар ва маслаҳатлар графигини ишлаб чиқиш;
ёш мутахассисларга услубий ёрдам ташкил этиб бориш;
директор ҳузуридаги йиғилишларда ҳисобот бериб бориш;
бўлимда амалга оширилаётган таълим-тарбия ишлари бўйича илмий-педагогик
кенгашга вақти билан ҳисобот бериб бориш;
ўқув-меъёрий ҳужжатлар ҳамда ишчи ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
бўлимдаги жамоа аъзолари ва ўқувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
мунтазам равишда мустақил ўз малакасини ошириб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |