Услубий қЎлланма


Download 95.5 Kb.
bet1/7
Sana12.02.2023
Hajmi95.5 Kb.
#1192115
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Курс иши методичка


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА
ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

МАХСУЛОТ СИФАТИ МЕНЕЖМЕНТИ


«КИМЁ ВА ОЗИК-ОВКАТ САНОАТИ МАХСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИКАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ»
ФАНИДАН КУРС ИШЛАРИНИ ЁЗИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА





УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА

Тошкент – 2022 й.


Тузувчилар: Тузувчи: к.ф.н., доц. Ахунджанов К.А.


Тақризчи:


Ушбу услубий кўлланма ТКТИ нинг 2011 йил, № -сонли мажлисида кўриб чиқилган ва чоп этиш учун тавсия этилган.
Аннотация
Мазкур методик қўлланма Тошкент кимё-технология институти «махсулот сифати менежменти» йўналишидаги бакалаврларнинг " кимё ва озик-овкат саноати махсулотларини ишлаб чикариш технологияси " фани бўйича бажариладиган курс ишларининг таркиби, мазмуни, расмийлаштирилиши ва ҳимоясига ягона талаблар қўяди. Мазкур фандан курс ишини ёзиш ишчи ўқув режага мувофиқ 6-семестрга мўлжалланган.
Методик қўлланма курс ишларини бажараётган талабалар учун мўлжалланган.

  1. Курс ишини ёзиш қоидалари.

Курс иши талабаларнинг муайян ўқув фанларини ўрганишдаги якуний босқичидир. Курс ишининг мақсади – талабаларнинг олдига қўйилган масалаларни ечишда назарий билимларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш; мустақил, ижодий педагогик, илмий-тадқиқот ишларини бажариш кўникмаларини такомиллаштириш, баъзи ҳолларда эса олдинга қўйилган илмий-амалий натижаларни олишдан иборат. Курс иши – ўқитувчи раҳбарлигида талабалар томонидан бажариладиган мустақил иш тури бўлиб, талабанинг назарий билимларини мустаҳкамлашга, амалий масалаларни ҳал қилишда ўз билимидан моҳирлик билан фойдаланиш малакасини шакллантиришга, битирув ишини бажаришга ва мустақил касбий фаолиятга тайёрлашга хизмат қилувчи график қисм ва тушунтириш ёзувидан иборат.
Курс иши – илмий-тадқиқот иши элементларини ўзида мужассамлаштирган, ўқитувчи раҳбарлигида умумилмий ва мутахассислик фанларидан бажариладиган талабаларнинг мустақил иш турларидан бири бўлиб, ўз олдига талабаларнинг мустқил ижодий ишлаш малакаси ва кўникмаларини ривожлантиришни, замонавий илмий-тадқиқот усулларини эгаллашларини, бирор бир масалани, фан бўлимининг мавзусини чуқур ўрганишларини мақсад қилиб қўяди.
Курс иши мавзуси кимёвий ва озиқ-овқат технологиялари йўналишлари бўйича таълимнинг замонавий ҳолатини акс эттириши керак.



Download 95.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling