Усмон ака, Афғонистон шимолида қурилаётган Қўштепа канали. Мелиоратор олим сифатида сиз бу лойиҳадан қанчалик хабардорсиз, бу қандай лойиҳа ва у қуриб битказилса, нима бўлади?
Download 160.64 Kb.
|
Қўштепа канали
17.07.2023 мурожаат этилган сана.
2023 йил 17 март, 08:42 “Толибон” Амударё бўйида катта канал қурмоқда: Туркманистон ва Ўзбекистон бундан хавотирда “Толибон” Амударёнинг Балх қисмида Қўштепа каналини қурмоқда, канал сувининг Афғонистон шимолидаги ҳудудларга йўналтирилиши Туркманистон ва Ўзбекистонннинг айрим вилоятларида сув тақчиллигига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Khaama Press хабар берди. Лойиҳа 2022 йили ишга туширилган бўлиб, канал узунлиги 285 километрни ташкил қилади. У Амударёнинг Балх вилояти қисмидан бошланиб, Жузжон орқали Фарёбда тугайди. Лойиҳа уч босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич 108 километрни ташкил этади ва у 2024 йил давомида амалга оширилиши кутилмоқда. 177 километрни ташкил этувчи иккинчи ва учинчи босқич эса беш йил ичида якунланиши керак. Мутасаддиларнинг маълумотига кўра, суғориш тизими 550 минг гектар сув йиғиш майдонига эга бўлади. Канал сониясига 650 куб метр сув ўтказади ва мамлакатнинг учта вилоятини: Балх, Жузжон ва Фарёбни қамраб олади. Охирги икки вилоят Туркманистон билан чегарадошдир. “Толибон” лойиҳада 5500 га яқин одам кеча-кундуз ишлаётгани ва 3300 дан ортиқ бурғилаш техникасидан фойдаланаётганини маълум қилган. Афғонистон миллий тараққиёт компанияси назорати остида 200 дан ортиқ маҳаллий компаниялар субпудратчи сифатида ишламоқда. “Толибон” 108 километр узунликдаги лойиҳанинг биринчи босқичини ўз даромадлари ҳисобидан амалга оширмоқда. Биринчи босқичнинг қиймати тахминан 91 миллион долларни ташкил этади. Кейинги икки босқич Афғонистондаги конлардан бирини сотишдан тушган маблағ ҳисобига амалга оширилади. Қўшни давлатлар, жумладан, Туркманистон ва Ўзбекистон мазкур канал уларга айрим вилоятларни сув билан таъминлашда муаммо туғдиришидан хавотирда. The Economist прогнозига кўра, агар канал қуриб битказилса, минтақавий можаронинг кучайишига олиб келиши мумкин. Канал Амударё сувини Ўзбекистон билан чегарага йўналтиради. Афғонистон электр энергиясининг катта қисмини Ўзбекистондан импорт қилиши ҳисобга олинса, “Толибон” қўшни республикага қарши чиқолмайди. “Иқлим ўзгариши Ўзбекистонни 15 фоиз сув йўқотишига сабаб бўлмоқда, агар канал қурилиши ортидан яна 10 фоиз йўқоца, Ўзбекистон 25 фоиз сув йўқотиши мумкин”, — дейилади яна бир прогнозда. Афғонистон муваққат ҳукуматининг бош вазири Абдул-Ғани Бародар март ойида Қўштепа канали қўшни давлатларнинг сувдан фойдаланиш ҳуқуқларини бузмаслигини таъкидлади. У Амударё сувидан фойдаланиш нуқтаи назаридан Афғонистон шимолий қўшниларга йўналтирилган сув ҳажмларига даъво қилмасдан, ўз ҳуқуқлари доирасида қолишини айтди. Download 160.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling