Усмон ака, Афғонистон шимолида қурилаётган Қўштепа канали. Мелиоратор олим сифатида сиз бу лойиҳадан қанчалик хабардорсиз, бу қандай лойиҳа ва у қуриб битказилса, нима бўлади?


Download 160.64 Kb.
bet2/4
Sana09.09.2023
Hajmi160.64 Kb.
#1674989
1   2   3   4
Bog'liq
Қўштепа канали

Илёс Сафаров суҳбатлашди.
Тасвирчи ва монтаж устаси – Жавоҳир Ғайратов.

https://rost24.uz/uz/news/1586


17.07.2023 мурожаат этилган сана.
Президент нимадан безовта? “Толибон” қураётган Қўштепа канали ҳақида
21.06.2023 10:17
20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев вазирликда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Афғонистондаги Қўштепа канали қурилиши лойиҳасига Ўзбекистон ўз ишчи гуруҳини таклиф қилаётганини маълум қилди.
Хамраев мазкур масалада президент ҳам безовталигини, давлатлар ўртасидаги ҳар қандай масала мулоқот орқали ҳал этилишини, қолаверса, Ўзбекистон канал қурилишида яқиндан кўмаклашишини билдирган.
Маълумки, “Толибон” ҳукумати 2022 йил март ойидан бошлаб Балх вилоятида улкан Қўштепа каналини қуришни бошлади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, агар Қўштепа канали лойиҳаси Афғонистон ҳукумати томонидан якунланиб, фойдаланишга топширилсаАмударё сувининг 20 фоиздан 30 фоизгача қисми Афғонистоннинг шимолий ҳудудларига йўналтирилади, оқибатда Ўзбекистонга келадиган сув ҳажми 15 фоиз атрофида камайиши билан боғлиқ хавф мавжуд.
Бу ҳолат Хоразм, Бухоро, Сурхондарё ва Навоий вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек Туркманистон учун жиддий оқибатлар пайдо қилади.
Амударёдан сувнинг бурилиши Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларидаги илгаридан мавжуд ёмон ҳолатни янада оғирлаштириши мумкин. Қўштепа канали қурилса, Афғонистон шимолида экин экиш учун фойдаланилмоқчи бўлган ерлардаги тузлар доимий равишда ювилади, ювилган шўрлар эса тўлиғича Амударёга оқади. Оқибатда Амударё бўйидаги шусиз ҳам қийин ҳолатдаги экологик вазият янада оғирлашади. Сув танқислиги ва туз миқдори ортиш хавфи мавжуд.
Маълумот учун, каналнинг узунлиги 285 км (шундан 100 кмдан ортиқ қисми қазиб бўлинган)эни 100 метр, чуқурлиги 8,5 метр бўлиши кўзда тутилган бўлиб, лойиҳа қиймати тахминан 684 миллион долларни ташкил этади. Лойиҳани тўлиқ якунлаш 2028 йилга мўлжалланган.


Download 160.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling