Усмон ака, Афғонистон шимолида қурилаётган Қўштепа канали. Мелиоратор олим сифатида сиз бу лойиҳадан қанчалик хабардорсиз, бу қандай лойиҳа ва у қуриб битказилса, нима бўлади?


https://qalampir.uz/news/uzbekiston-k-ushtepa-kanali-k-urilishida-tolibon-ga-nega-yerdam-bermok-chi-84785


Download 160.64 Kb.
bet3/4
Sana09.09.2023
Hajmi160.64 Kb.
#1674989
1   2   3   4
Bog'liq
Қўштепа канали

https://qalampir.uz/news/uzbekiston-k-ushtepa-kanali-k-urilishida-tolibon-ga-nega-yerdam-bermok-chi-84785
17.07.2023 мурожаат этилган сана.
Ўзбекистон Қўштепа канали қурилишида “Толибон”га нега ёрдам бермоқчи?
Таҳлил − 21 Июнь 2023 йил
Узунлиги 285 км, эни 100 метр, чуқурлиги 8,5 метр бўлиши режалаштирилган, ўтказувчанлиги сониясига 650 кубометрни ташкил қилиши кутилаётган канал Ўзбекистон учун катта муаммо келтириб чиқариши мумкин. Ҳа, англаганингиздек, гап Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан қурилаётган Қўштепа канали ҳақида кетмоқда.
Мутахассислар мазкур каналнинг қурилиши шусиз ҳам сув танқислиги тобора кучайиб бораётган Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон учун сув ҳавзаси билан боғлиқ вазиятни кескинлаштиришидан хавотирланмоқда.
Ўзбекистон эса “Толибон”нинг мазкур лойиҳасини қўллаб-қувватлабгина қолмасдан, унга канал қурилишида ёрдам қўлини чўзмоқчи. Хўш, бунга сабаб нима? Бу ҳақда бироздан сўнг тўхталамиз. Ҳозир эса бир неча ой олдинги воқеаларни эсласак.
Маълумки, шу йилнинг март ойида Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Афғонистонга борган ва у ерда “Толибон” Муваққат ҳукумати Бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар билан учрашганди. Ўша пайтда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган баёнотда учрашувда сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани айтилган бўлса, Мулла Абдул Ғани Бародарнинг Twitter’даги саҳифасида Ўзбекистон делегацияси Қўштепа канали лойиҳасини якунлашда “Толибон” билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдиргани маълум қилинди.
Мана 3 ойдирки, Ўзбекистон ҳукумати на мазкур ташриф, на Қўштепа канали ҳақида қўшимча маълумот бергани йўқ эди. Куни кеча, 20 июнда делегация таркибида Афғонистонга борган Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев “Толибон” вакиллари билан учрашув қандай ўтгани ҳақида гапирди.
“Биз Афғонистонга 22 мартда махсус самолётда учиб бордик. Биз Қобул аэропортига қўндик. Бизни жуда яхши кутиб олишди. “Толибон” томонидан Бош вазир ўрибосари Мулла Бародар бошчилигида энергетика-сув хўжалиги вазири (у ерда шундай дейилади), қишлоқ хўжалиги бўйича вазири, молия вазири ўринбосари ва бошқа делегация аъзоларини қабул қилди. Биласизларки, бу ҳукуматлараро алоқалар эмас. Ўзбекистон ҳукумати ва “Толибон” орасида шартномалар йўқ. Лекин улар бошқаряпти ҳозир. Шунинг учун биз ҳам дўстона ташриф буюрдик”, деди Шавкат Ҳамроев матбуот анжуманида.
Учрашув давомида Ўзбекистон делегацияси ўз ташвишини билдирган. “Толибон” ҳам ўз қарашларини тушунтирган.
“Биз, албатта, айтдик: мана шу канални қуряпсизлар. Биз пастда ўзимиз сувга қийналяпмиз. Биз ўзимизни ташвишимизни билдиргани келдик. Ташвишларингизни тушунамиз деди. Лекин бизни вақтида инглизлар, кейин СССР, сўнгра Америка босиб олган. Ҳамма бизни талон-тарож қилиб, бизга ҳаммаси душманлик қилган, ҳозир ҳам кўп давлатлар бизни тан олмайди, ҳозир ҳам қийналяпмиз, бизнинг кўп маблағларимиз музлатилган, деди улар. Лекин биз ейишимиз керак, халқимиз оч, нарса экишимиз керак, деб тушунтирди. Биз ҳам ташвишимизни айтдик. Мана сув олдинг, Амударёдан сув кўтарилиб, 300 та хонадонни босиб кетган, дедик. Яъни кўп хато-камчиликлар бор. Бизда ақлли лойиҳачилар бор, лойиҳа институтлари бор. Биргаликда қилайлик, деб таклиф қилдик”, дея учрашувлар мазмунини очиқлади вазир.
Шунингдек, вазир Ҳамроев Қўштепа канали қурилиши борасида оммавий чиқиш қилмаётганининг сабабини ҳам изоҳлади.
“Ташқи кучлар канал туфайли икки мамлакат урушиб қолишини хоҳлайди. Мен нима учун бу мавзуда кўп гапирмайман, сизлар ҳам буни эҳтиёткорлик билан ёритишингизни сўрайман? Мен бу лойиҳа бўйича жуда кўп нарса биламан. Ҳозир гапираверсам, кўп гаплар Афғонистон ва Ўзбекистоннинг низосига айланиб кетиши мумкин. Шундан эҳтиёт бўлишни сўрайман. Чунки биз барибир дўстона халқмиз. Биз шундай ният қилдик, улар ниятимизга қўшилди: бу канал икки халқни уриштирадиган эмас, бирлаштирадиган дўстлик канали бўлсин. Бизам ёрдам берайлик”, деди Сув хўжалиги вазири.
Эътиборли жиҳати шундаки, Қўштепа канали қурилишига доир ҳар хил манбаларда турлича рақамлар келтирилмоқда. Шавкат Ҳамроев бу борадаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашди.
“Канал қурилиши билан бир хил вариантларда 120 минг гектар ер ўз оқими билан сув ичиши айтилган бўлса, яна бошқа вариантда 225 минг гектар суғорилиши айтилади. Кўп жойда ўқисангиз, 600 минг гектар тўғрисида гап боради. Йўқ унақа нарса, бўлмайди 600 минг гектар. Биз вариантларни ўрганишимиз бўйича тахминан 225 минг гектар ер ўз оқими билан суғорилиши мумкин, 50 минг гектарни насос билан кўтариш мумкин. Айтайлик 300 минг гектар. Энди рақамларни қаранг. Айтиляптики, каналдан 10-13 млрд куб сув олинармиш. Лекин, масалан, 12 млрд куб олинади десак, бу 1 гектарга 40 минг кубни ташкил этади. 40 минг куб сувни 1 гектар ер ича олмайди. Шоли экилган тақдирда ҳам 1 гектарга 30 минг куб сув кетади. Биринчидан, 100% шоли экмайди. Иккинчидан, бошқа экинлар, каналларни ўтказиш қобилияти ва бошқаларга қараб тахминан сув олиш 4 млрд куб атрофида бўлади. 5 йил ичида биринчи даражали ишларни қилса, кейинчалик бориб-бориб 10 млрд кубга чиқиши мумкин. Бизнинг вазифамиз, менинг ўйлашимча, 4-5 млрд сувни олгину, шу билан 200-250 минг гектарни суғориш имконинг бўлади, деган мулоқотларга аста-секин тайёрлаб бояпмиз”, деди Шавкат Ҳамроев.
Энди юқоридаги мавзуга қайтсак. Хўш, Ўзбекистон нега Кўштепа канали қурилишини қўллаб-қувватлаш ниятида? Сув хўжалиги вазирининг айтишича, “Толибон”ни канал қурилишини тўхтатишга мажбурлашнинг иложи йўқ. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон дўстона алоқаларни сақлаган ҳолда лойиҳага ўз ҳиссасини қўшиб, бунинг ортидан келадиган муаммоларни енгиллатмоқчи. Бунинг учун эса Ўзбекистон яқин кунлар ичида Қўштепа канали қурилиши лойиҳасига ўз ишчи гуруҳини жўнатади.
“Аниқ чора-тадбир қилиш учун икки томонлама ишчи гуруҳ тузамиз дедик. Мана икки томонлама ишчи гуруҳ энди тузиляпти. Биз боряпмиз. Бугун мен ўзи Афғонистонга бораман деб келган эдим. Уларни кутяпмиз. Уларнинг ҳал қилувчи одамлари бошқа шаҳарда экан, Қобулга келишини кутяпмиз. Биз яқинда борамиз. ТИВдан бизнинг гуруҳ уларга юборилган. Улар маъқуллаган. Аниқ кунини айтамиз деган”, деди вазир.
Маълумотларга кўра, 2030 йилга келиб Ўзбекистон қабул қиладиган 50 миллиард куб сувнинг 15 миллиарди йўқолади. Бироқ вазирнинг сўзларига кўра, Қўштепа канали қурилса ҳам, қурилмаса ҳам бу йўқотиш бўлади. Нима бўлган тақдирда ҳам муаммо бор. Унинг ечими эса бутун минтақанинг келажагига таъсир қилади.

https://daryo.uz/k/2023/03/17/tolibon-amudaryo-boyida-katta-kanal-qurmoqda-turkmaniston-va-ozbekiston-bundan-xavotirda



Download 160.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling