Усмонов Мансурбекнинг фуқаролик ҳУҚУҚи фанидан


Ваколатхоналар ва филиаллар


Download 0.74 Mb.
bet6/12
Sana09.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1472569
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Усмонов Мансур

Ваколатхоналар ва филиаллар
Ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир.
Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан, ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юриднк шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради'
Юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиаллари
уларнинг алоҳида таркибий бўлинмаси бўлиб, уларнинг фаолият
соҳасини ва иқтисодий манфаатларини кенгайтиришга хизмат
қилади. Ўз моҳиятига кўра улар юридик шахсларнинг бўлимлар,
бўлинмалар, цехлар ташкилий тузилмалари вазифаларига оид бошқа барча унсурлар билан ўхшашдир. Ваколатхоналар ва филиалларнинг тушунчасини очиб берар экан, аввало уларнинг юридик шахснинг турган еридан ташқарида жойлашган эканлигини белгилайди.
Қонун чиқарувчи ваколатхоналар ва филиаллар ўртасидаги
тафовутни улар бажарадиган муайян функцияларни амалга ошириш юзасидан берилган ваколатлар доирасида кўрсатиб берган, хусусан, ваколатхоналар фуқаролик муомаласида улар ташкил этувчи юридик шахс номидан иш кўради, яъни унинг манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади. Филиаллар фаолиятининг нарсаси ва соҳаси анча кенгроқ: улар юридик шахс манфаатларини ифодалаш билан бирга, барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан, ваколатхона вазифаларини бажаради. Хусусан, ваколатхоналар алоҳида шартномалар тузиши, уларнинг ижросини назорат этиши, ўз ташкилотига оид тижорат ва ижтимоий хусусиятга эга реклама билан шуғулланиши мумкин. Аммо юридик шахс шуғулланаётган ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини олиб бориш ҳуқуқи фақат филиалга берилади. Таъкидлаш жоизки, филиалнинг ваколатлари ушбу филиал тижорат ташкилотининг алоҳида бўлинмасими ёки нотижорат ташкилотининг алоҳида бўлинмаси эканлигига боғлиқ равишда ўзгариши мумкин.
Ваколатхоналар ва филиаллар, қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, юридик шахс ҳисобланмаслиги тўғрисидаги меъёр мустаҳкамланган. Ваколат-хоналар ва филиаллар уларни ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланади ва улар томонидан тасдиқланган низом асосида фаолият кўрсатади (бунда улар мол-мулкка нисбатан қандай ҳуқуққа эга эканлиги аниқлаштирилмаган). Ваколатхоналар ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ва у берган ишончнома асосида иш юритади.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда бу борада қонун чиқарувчи томонидан тижорат ва нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари хусусида бир мунча фарқли ёндашувни кўриши-миз мумкин. Агар нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколат-хоналари ва филиаллари тўғрисида улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс ваколатини олишлари мустаҳкамлаб қўйилган бўлса, махсус қонунларда тижорат ташки-лотларининг ваколатхоналари ва филиаллари тўғрисида қонун чиқарувчи аниқ бир меъёрни белгилаб бермаган. Бундай ҳолатларда ҳар сафар қонун ости ҳужжатлари меъёрларига ҳавола қилинади.1
Юридик шахсларнинг ваколат-хоналари ва филиалларига нисбатан ҳам мана шу мавқеда туради. Бу эса кўпинча суд амалиётида фуқаролик ва солиқ қонун ҳужжатлари меъёрларига нисбатан турли манфаатларнинг тўқнашувига олиб келиши мумкин. Масалан, хорижий фирманинг ваколатхонасида солиқ органи солиқларнинг ҳисобланиши ва тўлаб борилишининг тўғрилиги юзасидан текширув ўтказади ва даромад солиғи бўйича солиқ миқдорига қўшимча суммани қўшиб ҳисоблаб, уни низосиз ундириб олиниши бўйича қарор чиқаради. Ваколатхона Фарғона вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, уни ҳақиқий эмас деб тан олишни талаб этади. Суд даъвони қабул қилиб оладию, аммо кейинчалик ажрим асосида ишни тўхтатиб қўяди. Апелляция инстанцияси уни ўз кучида қолдиради. Бунга рози бўлмаган ваколатхона кассация шикояти киритади. Бу ҳолда биринчи инстанция ва апелляция судлари ажримларининг мазмуни қуйидаги маънога эга эди. Хўжалик судида юридик шахслар иш қўзғатиш ҳуқуқига эга. Ваколатхоналар, шу жумладан, хорижий фирмаларнинг ваколатхоналари бу мақомга эга эмас, демак, хўжалик судига ўз номидан мурожаат этишга ҳақли эмас. У даъвони фақат ўзини таъсис этган хорижий фирма номидан, унинг ишончномаси асосида бериши мумкин. Бироқ даъво аризасида ваколатхонанинг ўзи кўрсатилган ва шу ваколатхона раҳбари томонидан имзоланган. Судда ваколатхона номига расмий-лаштирилган ва унга фирма манфаатларини судда ифодалаш вакола-ти берилганлигини тасдиқловчи ишончнома йўқ. Шу сабабли вако-латхона судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Ваколатхона ўз талабларида мустақил солиқ тўловчи эканлигини, солиқ органида рўйхатдан ўтказилганлигини кўрсатади. Солиқ органи солиқ суммаларини қонунчиликни бузган ҳолда ҳисоблаб чиқарган ва натижада ноҳақ равишда қўшимча суммани ҳисоблаб ёзган. Ваколатхонанинг солиқ тўловчи сифатидаги ҳуқуқлари бузилганлиги сабабли, у ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат этишга ҳақли деб ҳисоблайди.
Ишнинг материаллари билан танишиб чиқиб ва уларга амалдаги қонунчилик меъёрларини тадбиқ этиб, кассация ҳайъати қуйидагиларни аниқлаган:
-хорижий фирма ваколатхонаси хўжалик судига даъво аризаси билан ўз номидан мурожаат этган; хўжалик судининг муҳокамасига тақдим этилган низо солиқ органи ва хорижий фирма ўртасида (унинг ваколатхонаси ўртасида эмас) келиб чиққан; Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 1-моддаси 1-қисмига (хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқи) ва 221-моддасига (хорижий ва халқаро ташкилотларнинг, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган чет эл фуқароларининг процессуал ҳуқуқлари) мувофиқ бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида хоржий фирманинг ўзи мурожаат этишга ҳақли;
ХПКнинг 49-моддасининг 1-қисмига (ишни вакиллар орқали олиб бориш) мувофиқ хорижий фирма хўжалик судида ишни ўз ваколатхонаси орқали олиб бориш ҳуқуқига эга;
Олий Хўжалик суди Пленуми (1999 йил 5 феврал,77-сон) «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг жавобгарлик тўғрисидаги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 15-бандига мувофиқ ваколатхона ўз номидан эмас, балки фақат хорижий фирма номидан ва унинг ишончномаси мавжуд бўлган ҳолда даъво киритиши мумкин бўлган;
ваколатхона судга фирма номидан даъволарни имзолаш ҳуқу-қига эга эканлиги тўғрисида ишончнома тақдим этмаган.
Ҳайъат даъво тегишли даъвогар томонидан киртилмаган деб топди ва иш бўйича иш юритувининг тўхтатилишини тўғри деб ҳисоблади, чунки мазкур ҳолатда низони хўжалик судида муҳокама қилиш лозим эмас.1


Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling