Усмонов Мансурбекнинг фуқаролик ҳУҚУҚи фанидан


Тадқиқот мавзусининг мақсад ва вазифалари


Download 0.74 Mb.
bet3/12
Sana09.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1472569
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Усмонов Мансур

Тадқиқот мавзусининг мақсад ва вазифалари. Ўзбекистон Республикаси Конституция ва Фуқаролик Кодекслари асосида юридик шахс тушунчаси, унинг турлари, юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқатлари, юридик шахсларни қайта ташкил этилиши, юридик шахсларни тугатиш ва юридик шахсларнинг ҳуқуқий белгилари атрофлича назарий билимлар амалиёт билан боғланган ҳолда ўрганилди.
Битирув малакавий ишининг объекти. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларининг тўла ҳуқуқли иштирокчисидир.
Битирув малакавий ишининг предмети. Фуқаролик ҳуқуқи ҳуқуқий муносабатлардаги тўла ҳуқуқли субъектини ташкил этади.
Битирув малакавий ишининг илмий янгилиги. Битирув малакавий иши Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексида алоҳида соха сифатида назарий жиҳатдан ўрганилиб, амалиёт билан боғланган ҳолда мисоллар ва охирги ўзгартиришлар асосида, асослаб берилди.
Битирув малакавий ишининг амалий аҳамияти. Битирув малакавий иши Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ҳуқуқидаги юридик шахслар ҳақидаги маълумотлар аниқ ва батафсил ўрганилиб, маълумотлар асосида ёритиб берилди.
Битирув малакавий ишининг тузилиши ва хажми. Битирув малакавий иши кириш, 2 та боб, хулоса ва адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, компъютерда ёзилган, 67 бетни ташкил этади.

1 БОБ. ЮРИДИК ШАХСЛАР
1.1. Юридик шахс тушунчаси


Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.
Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак.
Юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар уларни ташкил қилишга ва фаолиятига асос бўладиган умумий белгилар белгилаб берилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси МДҲ давлатлари фуқаролик қонун ҳужжатлари учун анъанавий бўлган юридик шахс белгилари изчиллигига амал қилади, ушбу белгилар ташкилий бирлик, алоҳида мол-мулкка эга бўлиши, ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли мулк билан жавоб бериш, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиш ва мажбуриятларга эга бўлиш, шунингдек, судда даъвогар ва жавобгар бўлиш лаёқатидан иборат.
Фуқаролик Кодексида юридик шахс белгилари ажратилиши нафақат назарий, балки амалий мақсадлар билан белгиланган ва айнан, том маънода эмас, балки ҳуқуқни қўллаш позициясидан келиб чиққан ҳолда кенгроқ шарҳланиши лозим, чунки ушбу белгилар рўйхати нафа-қат юридик шахс фаолиятини ташкил қилиш мазмуни, балки тамойилларига нисбатан ҳам умумий талабларни белгилаб беради. Ушбу белгилардан ҳар бирининг мавжудлиги зарурий ҳисобланади, уларнинг жами йиғиндисигина бирор-бир ташкилот ёки муасса-санинг юридик шахс сифатида тан олинишига асос бўлиши мумкин.
Юридик шахснинг ташкилий бирлиги унинг таъсис ҳужжатлари: устав ва ёки таъсис шартномаси, ёки алоҳида турдаги фаолиятни ташкил қилиш тўғрисидаги умумий низом ёки у ёки бу турдаги юридик шахслар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари билан мустаҳкамланади.1 Юридик шахснинг ташкилий бирлиги унинг яккабошчилик асосидаги ёки коллегиал бошқарув органларининг муайян иерархияси, уларнинг ўзаро тоъбелиги, шунингдек, бир томондан унинг иштирокчилари ўртасидаги муносабатларнинг тартибга солиниши, иккинчи томондан иштирокчилар ва юридик шахснинг ўзи ўртасидаги муносабатларнинг тартибга солинишида намоён бўлади. Ушбу белги орқали иштирокчиларнинг хоҳишларини юридик шахснинг фуқаролик муомаласидаги ягона иродасига айлантириш имконияти белгиланади.
Юридик шахснинг мулкий мустақиллиги деганда умумий қоидага кўра юридик шахснинг ягона мулкий комплексга бирлаштирилган ва қолган иштирокчиларнинг мулкидан чегараланган у ёки бу турдаги турли фуқаролик ҳуқуқи объектларига мустақил мулк ҳуқуқлар эгаси бўлиш лаёқати тушунилади. Мол-мулкнинг алоҳида бўлиши (мулкий мустақиллик) мулк ҳуқуқи2, хўжалик юритиш ҳуқуқи3 ёки оператив бошқариш ҳуқуқи4 асосидаги моддий қимматликлар ва молиявий маблағларни юридик шахсга бириктириш ва унинг мустақил мулкий-молиявий балансида устав сармояси, устав фонди, улушли капитал сармоя, пай жамғармаси акс эттириш заруратидан келиб чиқади.
«Юридик шахснинг алоҳида мол-мулки» таърифидан фойдаланади, унинг айнан талқини юридик шахснинг мол-мулкларига эга бўлиш имкониятини англатади, ташкилотнинг ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида мол-мулкка эга эмаслиги эса уни табиий равишда уни юридик шахс деб тан олишга тўсқинлик қилади. Ушбу ҳолат фуқаролик ҳуқуқи назариясида танқид остига олиниб5, бу юридик шахснинг мулки тушунчасига ашёлар билан бирга мажбурият ҳуқуқларини ҳам киритиш мумкинлиги билан асосланган. Чунки барча мол-мулки банк ҳисоб рақамидаги маблағлар ва ижарага олинган бинодан иборат юридик шахслар бўлиши ҳам мумкин. Мазкур фикрларнинг асослилигини тан олган ҳолда мазкур модда нормаларини янада кенгроқ талқин қилиш заруратини белгилаб берувчи бошқа далилларни ҳам келтириш мумкин. Масалан, давлат рўйхатига олиш пайтида айрим юридик шахслар, хусусан нотижорат ташкилотлари ҳеч қандай мол-мулкка эга бўлмайди, баъзида умуман ҳеч қандай ашёлар, талаб қилиш ҳуқуқлари ва фуқаролик ҳуқуқий мажбуриятларга эга бўлмайди, бу умуман олганда амалдаги қонунчиликка зид эмас. Хусусан, қонун улар учун энг кам устав фондини белгилаш мажбуриятини ўрнатмайди ва кўпгина нотижорат ташкилотлари узоқ вақт давомида ҳеч қандай мол-мулксиз фаолият юритадилар, бироқ бунда юридик шахс мақомини йўқотмайдилар. Шунга ўхшаш айрим турдаги тижорат ташкилотлари ташкил қилиш пайтида фақат мажбурият ҳуқуқларига эга бўлиши ва муайян вақт давомида ўзининг мулкий базасини шакллантириши мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўгрисида»ги Қонунининг 20-моддасига мувофиқ акциядорлик жамиятлари таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган ўз устав фондларини давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб бир йил ичида шакллантиришлари мумкин.
Юридик шахснинг мулкий мустақиллиги алоҳида мол-мулкига эгалиги, унинг мустақил фуқаролик ҳукуқий жавобгарлиги, юридик шахснинг ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб бериш лаёқати билан узвий боғлиқ, чунки юридик шахс мол-мулкини алоҳида ажратишнинг маъноси эҳтимолий кредиторлар ундириб олишни қаратиши мумкин бўлган юридик шахс иштирокчиларининг бошқа мулкини ундан фарқлаш учун, моддий объектларни молиявий маблағлар ажратишга асосланади. Фараз қилиш керакки, бу ерда ҳам қонун чиқарувчи юридик шахс жавобгарлигини тор маънода талқин қилади, чунки алоҳида мажбуриятлар бўйича кредиторларнинг ундириб олиши юридик шахснинг мулкий базасига эмас, балки унинг мажбурият ҳуқуқларига йўналтирилиши мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 553-моддасига мувофиқ (Янги муддатга мулк ижараси шартномаси тузишда ижарага олувчининг имтиёзли ҳуқуқи), агар ижарага берувчи (бу юридик шахс бўлиши ҳам мумкин) ижарага олувчи билан янги муддатга шартнома тузишни рад этса-ю, аммо у билан тузилган шартнома муддати тугаганидан кейин бир йил ичида бошқа шахс билан мулк ижараси шартномасини тузса, ижарага олувчи ўз хоҳишига кўра ёки тузилган шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўзига ўтказилишини ва ўзи билан шартномани янгилашни рад этиш оқибатида ўзига етказилган зарарнинг тўланишини ёки фақат зарарнинг ўзи тўланишини суд орқали талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексида кенг талқин қилган ҳолда қуйидагиларни фараз қилиш мумкин. Хусусан, умумий қоидага кўра, юридик шахснинг мол-мулки билан бирга интеллектуал фаолият натижаларига оид мутлақ ҳуқуқлар ва унга тенглаштирилган юридик шахсни индивидуаллаштиришнинг мулкий тусдаги бошқа воситалари, маҳсулот, бажариладиган ишлар ёки кўрсатиладиган хизматларни индивидуаллаштириш воситаларини қонун мол-мулк ҳисобламайди.1 Бироқ алоҳида мол-мулк таркибига киради ва шубҳасиз юридик шахснинг жавобгарлиги ушбу фуқаролик муносабатлари объектлари ҳисобидан қонун ёки шартномалар билан белгиланадиган тартибда ва ҳажмда қаратилиши мумкин.
Юридик шахснинг ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлиш, мажбуриятларни бажара олиш, судда даъвогар ва жавобгар бўлиш қобилияти - юридик шахснинг ўзига хос якуний белгилари ва муайян даражада уни ташкил қилишдан кўзланган мақсаддир. Барча ашёвий ва мажбурият ҳуқуқий муносабатларида юридик шахс доимо ўз номидан иштирок этади ва унинг ўз номидан шахсий номулкий ҳуқуқ сифатида фойдаланиши уни бошқа унга ўхшаш субъектлардан ажратиш имконини беради ва шунинг учун унинг фуқаролик ҳуқуқий субъектлигининг зарурий шарти ҳисобланади.
Мазкур белгининг ўзига хослиги сифатида яна шуни кўрсатиш мумкинки, у юридик шахсга фукаролик муомаласига фақат ўз номи остида, ҳеч қандай «тахаллус» ёки шунга ўхшаш номларни ишлатмасдан (жисмоний шахслардан фарқли равишда) киришиш мажбуриятини юклайди, шунингдек, юридик шахс фуқаролик муома-ласида аноним тартибда иштирок этиши ҳам истисно этилмайди.
Юридик шахснинг мустақил баланс ёки сметага эга бўлиш мажбурияти ҳам юридик шахс белгиларига киритилган, чунки ушбу ҳужжатларнинг мавжудлиги кўп жиҳатдан юридик шахснинг реал мулкий алоҳида ажратилиши ва қонунчилик нуқтаи назаридан унинг мулкий мустақиллигини ташкиллаштиришни таъминлайди. Молиявий қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ юридик шахс баланси юридик шахснинг бухгалтерия баланси ибораси билан аталиши шарт ва у юридик шахснинг барча мол-мулки, тушумлари, ҳаражатлари, активлари ва пассивларини акс эттирувчи ва юридик шахснинг муайян санадаги ҳақиқий молиявий аҳволини тавсифловчи ҳужжат кўринишида намоён бўлади.1 Бухгалтерия баланси юридик шахснинг молиявий фаолияти устидан назорат қилиш учун қонун билан ваколатланган давлат ҳокимияти органлари олдида юридик шахс фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этишда кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон Рсспубликасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги 30.08.1996 йил 30 августдаги Қонунига мувофиқ ушбу органларга солиқ ва статистика органлари киради. Қонунда кўзда тутилган айрим ҳолларда ушбу органларга бошқа давлат ҳокимияти органлари ҳам киритилиши мумкин.
Юридик шахснинг сметаси (даромадлар ва ҳаражатлар сметаси) содда қилиб айтганда юридик шахснинг мулкдори томонидан молиялаштириладиган молиявий режаси, яъни юридик шахснинг ташқи манба ҳисобидан молияланадиган режаси ҳисобланади (амалдаги қонунчилик нормаларига мувофиқ бугунги кунда бундай юридик шахслар фақат давлат бюджети ҳисобидан молияланадиган муассасалар бўлиши мумкин). Ушбу ҳужжатда юридик шахснинг ҳам мулк эгасидан, ҳам мулкдорнинг мулкидан фойдаланиш воситасида рухсат этилган ишлаб чиқараиш фаолиятини амалга оширишдан олинган барча даромадлари, шунингдек, мулкдор ишлаб чиқарувчига олинган даромадлар ҳисобидан тўлашга рухсат этган барча ҳаражатлар акс эттирилади.
Жуда кўп адабиётларда юридик шахснинг сметаси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ҳужжатлари қаторига кирмаслиги, уни тузиш ва ижро этиш одатда бюджет процесси бўғини деб кўрсатилади. Узбекистон Республикасининг локал меъёрий ҳужжатларига мувофиқ давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилотлар учун уларнинг даромадлар ва ҳаражатлар сметаси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг мажбурий ҳужжати ҳисобланади.
Фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган (тижоратчи ташкилот) ёки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб олмаган ташкилот (тижоратчи бўлмаган ташкилот) юридик шахс бўлиши мумкин.
Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс хўжалик ширкати ва жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи, унитар корхона ва қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда тузилиши мумкин.
Тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб турила-диган муассаса шаклида, шунингдек, қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда ташкил этилиши мумкин.
Тижоратчи бўлмаган ташкилот ўзининг уставда белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шугулланиши мумкин.
Юридик шахслар уюшмалар (иттифоқлар)га ва бошқа бирлашмаларга қонунга мувофиқ бирлашишлари мумкин.1
Юридик шахс ушбу Кодекс, бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек, устав ва бошқа таъсис хужжатлари асосида иш олиб боради.
Юридик шахслар тижорат ва нотижорат ташкилотларига ажратилган ҳолда таснифланади. Бунда улар фаолиятининг асосий мақсади уларни фарқлашнинг бош ҳуқуқий ва иқтисодий мезони ҳисобланади. Тижорат ташкилотларида асосий мақсад фойда олиш, нотижорат ташкилотларида эса фойда олишдан бошқа ҳар қандай мақсадлар ҳисобланади. Бироқ амалиётда нотижорат ташкилотининг тадбиркорлик фаолиятидан фойда олиши унинг асосий ёки қўшимча мақсади эканлиги масаласини ҳал қилиш баъзан жуда мураккаб муаммога айланади. Бунинг устига Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексига мувофиқ фойданинг ўзи оддий олинган даромадлар ва сарфланган ҳаражатлар ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади.2
Мамлакатимиз Солиқ Кодексидан қатъий назар, МДҲ давлатлари қонун чиқарувчилари ушбу ташкилотларни ўз фуқаролик ҳуқуқий меъёрларида самарали ажратиш учун қўшимча мезон ўрнатадилар, у янада аниқ ва самарали ҳисобланади: нотижорат ташкилотлари олинган фойдани ўз иштирокчилари ўртасида тақсимлашга ҳақли эмаслар (матлубот кооперативлари бундан мустасно), тижорат юридик шахслар учун эса бундай чеклов ўрнатилмаган. Афсуски, юридик шахсларга бағишланган мамлакатимиз илмий адабиётларида муаллифлар одатда тижоратчи бўлган ва тижоратчи бўлмаган ташкилотларга қонун асосида бўлинишнинг муҳимлигини қайд этган ҳолда, ана шундай бўлинишнинг муаллифлар томонидан асослаб беришга, шунингдек, уларни ажратишнинг эътироф этилган умумий мезонларини чуқур таҳлил қилмайдилар. Шуни айтиш керакки, тижоратчи бўлган ва тижоратчи бўлмаган ташкилотларга бўлинишнинг аҳамияти, уларни ажратиш мезонларига оид масалалар синчиклаб таҳлил қилинадиган бўлса, анчайин изчил эмаслиги намоён бўлади, бу эса ҳуқуқнинг қўлланилиши бўйича мунозарали талқинларни келтириб чиқаради.
Цивилистика доктринасида (таълимотида) тижоратчи бўлган ва тижоратчи бўлмаган ташкилотлар мезонларини танқид қилишга уринишлар бўлганлигини кўришимиз мумкин. Айрим олимларнинг фикрига кўра, бундай бўлиниш амалий аҳамият касб этмайди, чунки кўпинча тижоратчи бўлмаган ташкилотлар умумий қоидаларга бўйсунмаган ҳолда, бутунлай тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадилар.
Бундай фикрлар ўринли эмас. Аксинча, қонун чиқарувчи томо-нидан юридик шахсларнинг бундай бўлиниши фуқаролик муома-ласининг зарур даражада ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этади, давлатнинг ўзи учун ҳам, унинг оммавий ташаббуслари учун (айниқса фуқаролик жамиятини шакллантиришда), худди шу каби фуқаролик муомаласининг иштирокчилари учун ҳам муайян ижобий ҳуқуқий оқибатларга эга. Айтиш мумкинки, қонун чиқарувчи томонидан юридик шахсларни тижоратчи бўлган ва тижоратчи бўлмаган ташкилотларга бўлиниши тарихий жиҳатдан қуйидаги сабаблардан келиб чиққан:

  • Фуқаролик кодексига тижоратчи бўлган ташкилотларнинг мутлақ рўйхатини киритиш амалий жиҳатдан зарур бўлган, чунки бу бозор иқтисодиётининг ўтиш даврида муҳим шарт бўлиб ҳисобланар эди. Тижоратчи бўлган ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакл-ларини белгилаш қонун чиқарувчи учун уларни оммавий-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурати билан изоҳланади;

  • бу турдаги ташкилотлар учун кейинги солиқ тартиботини ўрнатиш, уларнинг давлат бюджетига мажбурий тўловлари белгилаб қўйиш зарурати бундай фарқлашни шарт қилиб қўяди;

- юридик шахслар ўз иштирокчилари ўртасида фойдани бўлиш масаласини ҳал этиши зарурати ҳам мавжудлигини эсдан чиқармаслик лозим.
Маълумки, тижоратчи бўлмаган ташкилотларнинг ижтимоий-ҳуқуқий моҳияти бундай хусусиятлардан маҳрум. Аммо қонун чиқарувчи уларнинг жамият ва давлат ўртасидаги демократик алоқаларни таъминлаб турувчи муҳим бўғин сифатида ёндашиб, уларга нисбатан аҳоли олдидаги ўз ижтимоий вазифаларини адо этишлари учун бир мунча енгиллик яратиб берган, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий мақомини оммавий даражада ҳам, фуқаролик ҳуқуқий қонун ҳужжатлари даражасида ҳам белгилаб қўйган.
Тижоратчи ташкилотлар ташкилий-ҳуқуқий шакллар рўйхати берилган. Бу хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, ишлаб чиқариш кооперативлари, шунингдек, унитар корхоналардир. Ушбу нормада тижоратчи ташкилотлар қонунда назарда тутилган Тижоратчи бўлган ташкилотларнинг моҳиятини белгилашнинг ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларини таърифлашнинг бундай асослари илмий жамоатчилик ўртасида турлича кутиб олиниши тайин, чунки давлат тижоратчи бўлган субъектларга нисбатан қатъий манфаатпарастлик мақсадларини кўзда тутмоқда, ва бу табиийки, мазкур ташкилотларнинг фаолиятида салбий акс этиши мумкин.
Қонун чиқарувчи бу турдаги ташкилотларни тартибга солиш ва ҳимоя қилишнинг кодекслаштирилган хусусий меъёрларни белгилар экан, аниқроғи ана шундай меъёрлар билан таъминлар экан, келгусида ўзининг ички ва ташқи функцияларини қаноатлантириш учун оммавий меъёрлар даражасида бу турдаги ташкилотлар учун фаолиятнинг алоҳида шаклларига нисбатан муайян мажбурий тўловларни ўрнатиб қўйиш ҳуқуқига эга, десак тўғрироқ бўлади.
Бошқача шаклларда тузилиши ҳам мумкинлиги кўрсатилган. 2003 йил 28 декабрда «Хусусий корхона тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши билан янги ташкилий-ҳуқуқий шакл - хусусий корхона жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси шунингдек, тижоратчи бўлмаган юридик шахслар ташкилий-ҳуқуқий шаклларини ёпиқ рўйхат сифатида белгиланади. Улар Фуқаролик кодексида бевосита назарда тутилган шаклларда (матлубот кооперативлари, жамоат бирлашмалари ва жамоат фондлари, муассасалар, юридик шахсларнинг уюшмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари), шунингдек, махсус қонунларда кўзда тутилган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил этилиши мумкин. Хусусан, махсус қонунларда тижоратчи бўлмаган ташкилотлар қаторига уй-жой хусусий мулкдорларининг ширкатлари, адвокатлик уюшмалари, диний ташкилотлар киритилган. Давлатимиз томонидан олиб борилаётган ижтимоий вазифалар миқёсининг нақадар кенглигини ҳисобга олиб, тижоратчи бўлмаган ташкилотларнинг яна янги-янги шакллари келиб чиқиши мумкинлигини башорат қилса бўлади.
Умумий қоидага кўра, айнан фуқаролик қонун ҳужжатлари учун тижоратчи бўлмаган ташкилотларни молиялаштириш манбалари ҳал қилувчи аҳамият касб этмайди. Уларни молиялаштириш манбаларини назорат қилиш зарурати оммавий қонун ҳужжатлари меъёрларидан, аниқроғи, солиқ ва маъмурий қонунчилигидан, шунингдек, бир қанча ижтимоий-сиёсий омиллардан келиб чиқади. Тижоратчи бўмаган ташкилот ўз муассислари ва иштирокчилари (кириш ва аъзолик бадаллари) таъминотида бўлиши, ўз фаолиятидан олинаётган фойда ҳисобидан ўзини ўзи молиялаштириши мумкин. Қолаверса, қонун унинг ёрдамчи тадбиркорлик фаолиятидан фойда олишини тақиқламайди, бироқ бу фойда иштирокчиларнинг ўртасида тақсимланишига йўл қўйилмайди. Бунда қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри муайян турдаги тижоратчи бўлмаган ташкилотлар учун кўзда тутилган айрим ҳолатлар истисно этилади. Масалан, қонунга мувофиқ сиёсий партияларга чет давлатлари; чет давлатларнинг юридик шахслари, уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари; халқаро ташкилотлар, уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари; чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар; чет эл фуқаролари; фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан пул маблағлари шаклидаги, мол-мулк бериш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш тариқасидаги (шу жумладан, грантлар ажратиш, техник ёрдам кўрсатиш, сафарлар билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида ўтказиладиган тренинглар, семинарлар, конференциялар билан боғлиқ ҳаражатларга ҳақ тўлаш орқали) хайрия ёрдами берилишига йўл қўймайди.
Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, диний ташкилотлар ва аноним ёки фақат тахаллуси кўрсатилган шахслар томонидан сиёсий партияларга пул маблағлари шаклида, мол-мулк бериш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш тарзида хайрия ёрдами берилишига ҳам йўл қўйилмайди.
Бундай шахслардан олинган хайрия ёрдами олинган кундан эътиборан бир ой ичида хайрия ёрдами берувчига қайтарилиши, қайтариш имконияти бўлмаган тақдирда эса, давлат даромадига ўтказилиши лозим.1

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling