Усмонов Мансурбекнинг фуқаролик ҳУҚУҚи фанидан
Download 0.74 Mb.
|
Усмонов Мансур
- Bu sahifa navigatsiya:
- Усмонов Мансурбекнинг ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИ ФАНИДАН “Юридик шахсларни вужудга келиши ва бекор бўлиш асослари ” мавзусидаги
- Илмий раҳбар: кат.ўқ. М.Содиқова. АНДИЖОН -2013 Р Е Ж А : I. Кириш II. Асосий қисм
- III. Хулоса IV. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати V. Мундарижа
- „Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эри-шиш — бизнинг бош мақсадимиздир"
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети Миллий ғоя , маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши 4- босқич «В » гуруҳ талабаси Усмонов Мансурбекнинг ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИ ФАНИДАН “Юридик шахсларни вужудга келиши ва бекор бўлиш асослари ” мавзусидаги Илмий раҳбар: кат.ўқ. М.Содиқова. АНДИЖОН -2013 Р Е Ж А : I. Кириш II. Асосий қисм 1 БОБ. ЮРИДИК ШАХСЛАР 1.1. Юридик шахс тушунчаси. 1.2. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш. 2 БОБ. ЮРИДИК ШАХСНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ 2.1. Юридик шахснинг номи ва жойлашган ери. 2.2. Юридик шахснинг жавобгарлиги. III. Хулоса IV. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати V. Мундарижа „Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эри-шиш — бизнинг бош мақсадимиздир" Ислом Каримов К И Р И Ш Биз бугун тарихий бир даврда — халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, ўз кучи ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда яшамоқдамиз. Мамлакатимиз қиёфаси, халқимизнинг ҳаёт тарзи изчил юксалиб, яхшиланиб бормокда. Истиклолимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб танлаб олинган, та-раққиётнинг „ўзбек модели" деган ном билан дунёда эътироф этилган миллий ривож-ланиш йўлимизнинг амалий самаралари бугунги кунда ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида яққол кўзга ташланмоқда.1 Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йилнинг 7 декабрь куни „Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул килинганининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган „Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эри-шиш — бизнинг бош мақсадимиздир" мавзусидаги маърузасида ана шу ютуқ ва улкан натижаларнинг сабаб ва омиллари ҳар томонлама чуқур таҳлил этиб берилди. Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда истиқлол йилларида демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида эришилаётган барча ютуқ ва марралар, ҳаётимизга янгича мазмун бағишлаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида Конституциямизда мустаҳкамланган меъёр ва қоидалар, асосий тамойиллар мужассам эканини алоҳида таъкидлади. Маърузада Ўзбекистон 1991 йил 31 августда ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг умрини ўтаб бўлган эски маъмурий-буйруқбозлик, режали-тақсимот тизимидан воз кечиб, халкимизнинг орзу-интилишларига мое тараққиёт йўлини танлаб олгани ва бу йўл нақадар тўғри ва ҳаётий асосга эта эканлиги ҳозирги кунда ҳар томонлама тасдигани топаётганига алохида эътибор каратилди. Ҳақиқатан ҳам, бугун босиб ўтилган ана шу йўл, унинг асосида эришилган ютуқ ва натижаларга холисона бахо бериб, айтиш мумкинки, юртимизда ўз вақтида ислоҳотларнинг „шок терапияси" усулидан катьий воз кечилиб, тадрижий тарақкиёт йўли танлаб олингани туфайли халқимизни оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган иктисодий ва ижтимоий тўфонлардан асраб қолишга муваффақ бўлинганини ҳаётнинг ўзи кўплаб мисолларда исботламоқда. Масалан, эл-юртимиз ўтган даврда барча жабҳаларда юқори ўсиш суръатларига эришмокда, жамиятимизда иктисодий, ижтимоий, сиёсий барқарорлик, унинг маънавий-маърифий негизлари мустаҳкамланмоқца, ҳаётимизда амалга оширилаётган улкан янгиланиш ва ўзгаришлар, мамлакатни модернизация қилиш йўлидаги дадил қадамларимиз дунё жамоатчилиги, нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан юқори баҳоланмоқда. Ана шундай ижтимоий-сиёсий ва иктисодий ўзгаришларнинг мантиқий натижаси сифатида аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажми, халқимиз ҳаёт даражаси ва турмуш маданиятининг узлуксиз равишда ўсиб бориши туфайли оналар ўлими 3,1 баробар, болалар ўлими 3,2 баробар камайди, эркакларнинг ўртача умр кўриш даражаси 67 ёшдан 73 ёшга, аёллар ўртасида эса 75 ёшга етди. Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон мустақиллика эришиш остонасида” номли асарида шундай фикрларни билдирган: “Ҳар қандай ҳокимият қонунни. Тартибни. Инсонларча яшаш нормаларини ҳурмат қилиб, уларга бўйсунишга ҳар бир ғаламисни мажбур этиш учун кучга эга бўлган тақдирдагина уни ҳокимият деса бўлади, албатта. Сиз азиз ўртоқларни ишонтириб айтишим мумкинки, тартибсизликларга ва ур-йиқитларга йўл қўймаслик учун етарли кучимиз бор”1. Ҳар бир кишига, айниқса одамларнинг ишончига сазовор бўлган ва катта ваколат бериб қўйилган депутатларга бу нарсалар аниқ равшандир. Депутатлар халқнинг ишончли вакили сифатида жамиятда вужудга келаётган барча муносабатлардан келиб чиқиб қонунлар қабул қиладилар. Жамиятнинг энг олий бойлиги бўлган халқ абадий қадириятларини, қудратли салоҳиятини ўзида жамлаган. Бу салоҳиятни юзага чиқариш жамиятимизни ривожлантириш ва тараққий этишининг жуда кучли омили бўлиб хизмат қилади2. Инсон салоҳияти энг фаол, энг бунёдкор омил бўлиб, у мамлакатларнинг ислоҳатлар ва туб ўзгаришлар йўлидан тинимсиз илгарилаб боришини таъминлаб беради. Бу омилнинг кучи ва таъсири энг аввало юксак маънавият билан жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражаси билан белгиланади. “Ҳуқуқий нормалар одамлар” онгига синган ва улар орқали амал қилган тақдирдагина яшайди ва рўёбга чиқади.2 Фуқароларнинг моддий эҳтиёжини таъминлаш учун транспорт воситалари ижроси шартномаси қонуний тартибда фуқаролар ўртасида тўғри ва бир-бирига нисбатан чуқур ҳурмат ва ҳуқуқий нормалардан четга чиқмаган холда амал қилсалар, Президентимиз айтганидек ҳуқуқий нормалар одамлар онгига синган ва улар орқали амал қилган тақдирдагина яшайди ва рўёбга чиқади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling