Устозлар мактаби. Ёшлар тарбиясида устознинг маънавий қиёфаси


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana19.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1612682
1   2   3
Bog'liq
ustozlar-maktabi-yoshlar-tarbiyasida-ustozning-manaviy-iyofasi

Биринчидан, ўқувчиларга нисбатан шафқатли бўлиши ва уларга ўз болалари 
каби муомалада бўлиши; иккинчидан, устоз илм ўргатиш ва тарбия бериш учун 
ҳақ талаб этмаслик; учинчидан, ўқувчига қилиниши лозим бўлган 
насиҳатлардан ҳеч бирини қолдирмаслиги; тўртинчидан, таълим санъатининг 
нозик жиҳатларидан бири, муаллим ўқувчининг ёмон ахлоқини ошкора эмас
балки имкони борича ўзига кўрсатиш йўли билан тузатиши; бешинчидан, 
илмлардан баъзиларини ўрганаётган ўқувчига бошқа илмларни ёмон 
кўрсатмаслиги; олтинчидан, ўқувчига илмни фаҳм-фаросати ва қобилиятининг 
кўтаришига қараб ўргатиши; еттинчидан, зеҳни паст ўқувчига ўзига хос 
бўлган илмларни ўргатиши ва саккизинчидан, устоз ўз илмига амал қилиши 
лозимлигига урғу берилган.
Бугунги кунда устоз қиёфасида маънавий етук устозни кўриш лозим деб 
ҳисоблаймиз. Маънавий етук устоз ким бўлиши керак? - деган саволга жавоб 
изласак, бизнингча, у - кўп мутоалаа қилган, ўрганган, билимли, малакали, ҳар 
қандай ижодкордан ҳам ижодкорроқ, ўз-ўзини маънан-руҳан тарбияланган, 
доно маслаҳатчи, ҳамдард, руҳий мададкор бўлиб пешвоз чиқувчи ҳамда ўз 
билими ва барча ахлоқий фазилатларини шогирдининг маънавий камолоти 
учун сарфлаб, жон куйдирадиган, жисмонан етук ва иймонли шахсдир. Шу 
билан бирга, қўлидан келгунча яхши амаллар қиладиган, нолойиқ иш ва 
нотўғри сўздан тийилган, ёмонликдан узоқ юрадиган, ундан хазар қиладиган, 
шогирдларига ҳам ўзидаги фазилатларни юқтирадиган маънавий инсондир. 
Маънавий етук устоз хушхулқлиги, хушфеъллиги, ўз-ўзини маънан, руҳан, 
қолаверса, жисмонан тарбияланганлиги билан ажралиб туради. Маънавий етук 
устознинг энг муҳим шартларидан бири, таъсирчан ва залворли нутқ соҳиби 
бўлиб, шогирд туйғуларини, ўй-хаёлларини жиловлай олиши; иккиинчидан, 
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal Volume 3 Issue 1 / March 2022
ISSN 2181-063X
426
http://oac.dsmi-qf.uz


ўқувчининг 
маънавий 
оламини 
бойитишга, 
хулқи 
ва 
одобини 
такомиллаштиришга хисса қўшиш; учинчидан, ўз илми билан ҳар қандай 
шогирдда қизиқиш уйғота олишдир.
Баъзи устозларимиз "Қанча тарбия-ю, танбеҳ берганимиз билан айрим 
ёшларни одам қилиб бўлмайди” дейишади. Албатта, бу нотўғри фикрдир. 
Чунки, тарбия табиатга таъсир кўрсатмаслиги мумкиндир, лекин ахлоқни 
ўзгартиради, яъни яхши фазилатларни камол топтиради. Бу албатта маънавий 
етук устознинг қўлида. Борди-ю, унинг бўлгани шу деб ўз ҳолига ташлаб 
қўйилса, ёшларимиз турли оқимлар ва йўлларга кириб қолиши ҳеч гап эмас. 
Бундай ҳолларда маънавий етук устоз ёшларга кучли таълим ва тарбия бериш 
билан ёш авлодга оқу-қорани ва яхши-ёмонни ўргатиш, миллий мафкура 
асосида эътиқодни шакллантириш, ҳақ-ҳуқуқлари, бурч ва масъулиятини чуқур 
англатиш зарур бўлади.
Маънавий етук устознинг фаолиятини қуйидаги мезонларга асослаган 
ҳолда баҳолаш мумкин: 
- ўқувчиларнинг соғлом маънавий муҳити, касбий камолоти бўйича қўлга 
киритган ютуқлари; 
- ўқувчиларнинг маиший ҳаётдан хабардорлиги ва уларнинг мафкуравий 
тайёргарлиги учун масъуллиги; 
- ўқувчиларнинг касбий кўникмаси шаклланиши учун масъуллиги; 
- ўқувчиларнинг ўқув ва меҳнат интизоми, таълим муассасаси ички тартиб-
қоидаларига риоя қилиши; 
- ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириш даражаси; 
- ўқувчиларнинг илмий-ижодий ишларида фаол қатнашиши, турли кўрик 
танловлардаги иштироки ва қўлга киритган ютуқлари ва шу кабилар. 
Демак, маънавий етук устозларнинг шогирдлари мустақил фикрлайдиган 
ва ўз-ўзини англаган, ўз ҳақ-ҳуқуқини танийдиган, ўз куч ва имкониятларига 
таянадиган, атрофида содир бўладиган воқеаларга муносабат билдира оладиган, 
ўз хатоларидан хулоса чиқара оладиган, шахсий манфаатидан мамлакат ва халқ 
манфаатларини устун қўядиган, Ватанини жонидан-да ортиқ кўрадиган 
шахслар бўлиб улғаяди. Бунга фақат ва яна фақат тарбия олиб боради. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling