Устозлик мақоми жуда ҳам олий саодат!


Download 12.94 Kb.
Sana31.01.2023
Hajmi12.94 Kb.
#1145003
Bog'liq
1 октябрь учун табрик


Устозлик мақоми жуда ҳам олий саодат!
Ҳар бир инсоннинг комил шахс бўлиб вояга етишида, етук касб эгаси бўлиб жамиятда ўз ўрнини топишида устоз-муаллимларнинг ўрни жуда муҳим.
Фидойи, заҳматкаш муаллим-ўқитувчилар ўз шогирдларига билим бериш баробарида улар қалбига инсонга хос энг гўзал эзгу хислатларни,
меҳр-оқибат ва одамийлик туйғуларини ҳам сингдириб боради.
1 октябрь - Сизнинг тимсолингизда юраги ғайрат-шижоатга тўла, халқ розилиги йўлидаги масъулиятли вазифани ўз зиммасига олган, заҳматкаш инсон мақоми билан бирга чин маънода Устозлик мақомига сазовор бўлган фидоийларнинг ҳам байрами.
Шу муносабат билан, Сизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Шарафли
ва масъулиятли касбда собитқадам бўлишда асло чарчаманг!
Яқинлар дуоси, халқнинг ишончи, қадрдонлар меҳри ва албатта Яратганнинг ўзи Сизга доимо мададкор бўлсин!


Чексиз эҳтиром билан,
Download 12.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling