Ут учирувчи моддалар ва уларнинг хоссалари


ГАЗСИМОН ВА КАТТИК МОДДАЛАРНИНГ ЁНИШ ВА ПОРТЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ


Download 121.5 Kb.
bet2/5
Sana26.06.2023
Hajmi121.5 Kb.
#1656018
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ё Н Г И Н Х А В Ф С И З Л И Г И

ГАЗСИМОН ВА КАТТИК МОДДАЛАРНИНГ ЁНИШ ВА ПОРТЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Хар кандай газсимон модданинг ёнгинга ва портлашга хавфлилиги алангаланиш чегаралари, ёниш харорати хамда аланганинг уртача таркалиш тезлиги билан белгиланади. Газнинг хаво билан аралашиб ёниши хар кандай холатда хам амалга ошавермайди, балки маълум чегарадаги аралашма хосил булгандагина ёниш руй беради. Шунинг учун хам аралашмаларнинг алангаланиш чегаралари куйи ва юкори чегаралар сифатида белгиланади. Куйи чегара деганда газнииг, энг кам микдори аланга хосил киладиган холат тушунилади ва мана шу чегара саноат корхонанинг ёнгинга хамда портлашга хавфлилик даражасини белгиловчи омил хисобланади.
Хавонинг газ билан аралашмаси, ёниш учун етарли микдорда йигилган булса, маълум шароитда киздирилганда алангаланиб кетади, мана шу харорат ёниш харорати деб аталади. Бу харорат ёнувчи аралашма холати ва бошка омиллар таъсирида жуда юкорилашиб кетиши мумкин (450°Сдан 2000°Сгача).
Купгина газ аралашмаларининг ёниш тезлиги — уларнинг микдори ва газнинг хусусиятига боглик. Газларнинг ёниш тезли­ги 0,3-0,8 м/сек. булади. Бундан водород билан ацетилен гази мустасно, уларнинг ёниш тезлиги 2,76 м/сек. ва 5,6 м/сек. ни ташкил килади. Ёнишнинг тез кетиши портлаш дейилади. Ёниш канча киска муддатда амалга ошса, портлаш кучи шунча катта булади.
Суюкликлар газсимон мухитда ёниб, бугга айланиш жараёни тезлиги суюкликнинг физик ва кимёвий хусусиятларига боглик булади. Шунингдек, бугга айланиш жараёни ташки мухит харо-ратига х.ам боглик. Маълум харорат ва босимдаги суюклик юзасада суюклик буги хосил булади. Бу буг микдори харорат узгармаган холатда ортиб ёки камайиб кетмайди. Уни туйинган буг деб аталади. Туйинган бугга айланаётган молекулалар сони cyюкликка айланаётган молекулалар сонита тент булганлигидан унинг микдори хаво мухитига бир хил сакланиб туради. Бундай холатдаги суюкликнинг хаво мухитига нисбатан зичлигини микдор босими деб юритилади. Яъни, бугнинг хаво таркибидаги туйинган микдори 20% ни ташкил килса, унда бу аралашманинг микдорий босими 0,20 Р деб кабул килинади. Бунда, Р — атмосфера босими. Агар туйинган бугнинг микдор босими маълум булса, шу хароратда хаво мухитидаги зичлигини аниклаш мумкин.
Газларнинг ёниши, маълум хаво мухитида руй бериши мум­кин. Хавода ёнувчи газнинг хажми, умуман туйинган холатдаги хажмдан куп булиши мумкин эмас, шунинг учун модданинг ёниш чегарасини факат харорат билангина белгилаш мумкин ва бу хажм ёнувчи модданинг юкори чегараси деб юритилади. Суюклик ва газларнинг хаво мухитидага зичлиги туйиниш нуктасидан паст булган холларда хам маълум хароратда аланга-ланиш ходисаси руй бериши мумкин. Шунинг учун хар хил ёнувчи моддалар энг кам микдори учун хам алангаланиш харорати аникланади. Демак, хар кандай ёнувчи суюкликнинг ёниши учун у маълум хароратгача киздирилиши ва бу вактда суюкликдан ажралиб чикаётган 6yг микдори алангани давом эттира оладиган микдорда булиши керак. Суюкликларнинг ана шу хусусиятлари асосида уларнинг чакнаш ва алангаланиши урганилади. Чакнаш харорати деб, унча юкори булмаган хароратдаги суюклик юзасида бугларнинг хаво билан аралашмаси хосил булиб, аралашма ташкаридан киздирилса, ёниб кетиши мумкин булган хароратга айтилади.
Мана шу хоссага асосланган холда суюкликлар икки туркумга булинади:
l.Arap суюкликнинг чакнаш харорати 45°С га тент ёки кичик булса, енгил алангаланувчи суюклик деб аталади. Енгил аланга-ланувчи суюкликларга бензин, спирт ва бошка моддалар мисол булади.
2. Чакнаш харораги 45°С.дан юкори суюкликлар ёнувчи суюкликлар деб аталади.
Алангаланиш харорати деб суюкликнинг минимал хароратдаги чакнашида суюкликдан маълум даражада буглар ажралиб чикишини натижасида алангаланиш давом этадиган холатга ай­тилади. Енгил алангаланувчи суюкликлар учун бу харорат чакнаш хароратидан 1-5°С юкорирок булади, ёнувчи суюклик­лар учун эса 30-35°Сга бориши мумкин.
Моддаларнинг ёниш хусусияти деб, киздириш натижасида уларнинг парчаланиб ёнувчи газсимон ва бугсимон моддалар хосил килиши тушунилади. Ёнувчи моддаларнинг парчаланиш холатини учувчи кисмининг ёниш конуниятини урганишда куллаш мумкин.
Масалан, курук моддаларни киздириб хайдаш йули билан газга айлантириш мумкин. Хайдашдан кейин хосил булган ёки колган колдик кокс колдиги деб юритилади. Кокс колдигининг ёниши газсимон моддаларнинг ёниш жараёнидан бир мунча фарк килсада, уз-узидан алангаланишнинг иссиклик назариясини урганишда юкоридаги жараёндан фойдаланиш мумкин. Катгик моддаларнинг ёнгинга хавфлилик хусусиятлари каттик. модда ёнганда ажралиб чикадиган иссикдик микдори, уз-узидан алангаланиш, ёниб кетиш тезлиги ва материал юзасида ёнишнинг таркалиши билан ифодаланади.
Ёниш харорати каттик жисмлар ёнганда хосил буладиган ис­сиклик микдори ва ёниш зонасига келаётган хаво микдорига боглик. Каттик ва суюк ёкилги ёниши учун керак буладиган хаво микдорини куйидагича хисоблаш мумкин.
Хар кандай ёнувчи модда таркибига углерод, олтингугурт, водород ва кислород киради. Шулар таркибидан келиб чикиб, жисмнинг ёниши учун сарфланадиган хаво микдорини хисоблаб чикаши мумкин:
V = 1/23(2,67С + S+8H-0)
Кизиш натижасида жисмларнинг ёниши учун хаво алмашиш — конвекция ходисаси сабабли ёниш зонасига назарий жихатдан керак буладиганига нисбатан купрок хаво окимига олиб келади. Хакикатда сарфланган хаво микдорининг назарий жихатдан хисобланган хаво микдорига нисбати ортикча хаво микдори деб юритилади. Ёнгин вактида бу коэффициент доираси нихоятда катта булиб, 2-20% гача узгаради. Етарли булмаган хаво мухитида ёниш тулик булмайди, хосил булган ёнгин махсулотлари (СО, курум, спиртлар) яна ёниш хусусиятига эга булади. Бундай махсулотлар оз микдорда булсада, тутун таркибида булади.
Каттик. моддаларнинг майдаланган 10-9...10 -7 м катталикдаги зарралари хаво мухитида узок вакт юриши катта зичликка эга булган тумансимон мухитни вужудга келтиради. Бундай майда заррачаларнинг куп микдорда йигилиб колиши худди газ ва ёнувчи суюкликлар каби портлаш хусусиятига эга булади. Одатда хаво таркибидаги чанглар микдори г/м3ёки мг/л биликларда улчанади. Купгина ёнувчи моддалар чангларининг портлаши учун пастки зичлик микдори жуда катта бирликларни ташкил килади. Канд ва торф чангининг портлаши учун куйи чегарадаги зичлиги 13500 г/м3 ва 2200 г/м3ташкил этиб бундай чангларни портлатиб юбориш учун катта кувватдаги ёндирувчи импулс зарур. Портлашнинг бошлангич фазасида хаво таркибидаги энг майда зарралар хамда уларнинг ажратган иссиггидан катта зарралар алангаланади, шундан кейин зичлик етарли булса, аланга-ланиш хажмий тус олади ва портлаш юз беради. Шунинг учун хам зичликнинг куйи чегараси асосида чангларнинг ёнгинга ва портлашга карши хавфлилиги аникланади. Алангаланишнинг куйи чегараси 65 г/м гача булган зичликка тугри келган чанглар портлашга хавфли (олтингугурт чанги, ун ва б.) бу чегара 65г/мдан ортик зичликка тугри келса, унда ёнгинга хавфли чанглар тоифасига киради (тамаки, ёгоч чанги).



Download 121.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling