«утверждено»
IV. ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛОВИ БЎЙИЧА ЧЕКЛАНИШЛАР
Download 66.74 Kb. Pdf ko'rish
|
Асия аланс
- Bu sahifa navigatsiya:
- V. ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛОВИ ТЎҒРИСИДА АКЦИЯДОРЛАРНИ ХАБАРДОР ҚИЛИШ
IV. ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛОВИ БЎЙИЧА ЧЕКЛАНИШЛАР
36. Банк қуйидаги ҳолатларда дивидендлар тўлови тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас: - агар дивидендлар тўлови пайтига келиб Банкда тўлай олмаслик (банкротлик) аломатлари мавжуд бўлса ѐки қайд этилган аломатлар дивидендлар тўлови натижасида пайдо бўлса, шунингдек агар тўлов оқибати Банк молия-хўжалик аҳволининг жиддий ѐмонлашишига олиш келиши мумкин бўлса; - агар Банкнинг соф активлари қиймати унинг устав ва захира капиталлари суммасидан камроқ бўлса; - пруденциал нормативлар Марказий банк томонидан белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда ѐки улар мазкур тақсимлаш оқибатида бузилса; - Марказий банкнинг ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмасида акс эттирилган, шу жумладан ахборотни ошкор этиш борасида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганда ѐки уларни бартараф этиш имконияти мавжуд бўлмаса; - агар Банкка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг дивидендлар тўловини бекор қилиш тўғрисидаги талабномаси мавжуд бўлса. 37. Банк қуйидаги ҳолларда фойдани тақсимлаш учун Марказий банкнинг розилигини олиши керак: - акциядорларга дивидендлар тўлаш, Банк Кузатув кенгаши, Бошқаруви аъзолари ва ходимларини мукофотлаш бўйича тўловларнинг умумий суммаси банкнинг ўз капиталининг ўн фоизидан ортса; - жорий ѐки ўтган чоракда ва (ѐки) молия йилида зарар мавжуд бўлса. 38. Банкнинг қайтариб сотиб олинган акциялари бўйича дивидендлар ҳисобланмайди. V. ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛОВИ ТЎҒРИСИДА АКЦИЯДОРЛАРНИ ХАБАРДОР ҚИЛИШ 39. Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига, шунингдек «Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари»га (Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, «Тошкент» Республика фонд биржаси (www.uzse.uz), Банк (www.aab.uz) веб-сайтларида, шунингдек Корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz) Банк тегишли қарор қабул 7 қилинган санадан бошлаб икки иш куни мобайнида Банк қимматли қоғозлари бўйича даромадлар ҳисоблаб ѐзилиши тўғрисидаги хабарларни эълон қилади. 40. Хабар «Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари»га (Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қатъий мувофиқликда расмийлаштирилиши керак. Download 66.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling