Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳарбий соҳада психологик хизматни ташкил етиш


Download 3.45 Mb.
bet3/3
Sana20.09.2023
Hajmi3.45 Mb.
#1682826
1   2   3
Bog'liq
1янги

умумий психология;
болалар психологияси;
педагогик ва ёшлар психологияси;
тиббиёт психологияси;
спорт психологияси;
авиация ва космос психологияси;
ҳарбий психология;
ижтимоий психология;
этнопсихология;
оилавий ҳаёт психологияси;
психодиагностика;
юридик психология кабилар.
Тадқиқот услубиёти – бу, изчил операциялар ва қўлланаётган усулларни тартибга солувчи қоидалар тизими. Амалий ва назарий жиҳатдан ҳақиқатни билиш учун усул назария орқали ўз вазифаларини бажаради. Юридик психология методологияси юриспруденция ва умумий психология методологиялари бирлигида намоён бўлади.
Методология бу, назарий ва амалий фаолиятни ташкил қилиш ва тузишга қаратилган тамойил ва услублар тизими тушунчаси, ҳақиқатни билиш ва исбот қилиш усуллари ҳақидаги таълимотдир. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, услубий тадқиқот усуллардан ташқари тадқиқот шаклларига эга.
Усул бу объектга нисбатан бўлган психологик билимларни эгаллаш ҳаракатини англатса, шакл шу билимларни эгаллаш босқичлари маъносини билдиради. Маълум бир вақтда йиғилган билимларни ўрганишда илмий муаммо, фактлар, гипотеза ва назариядан фойдаланиш мумкин.
Методологик тамойилларни қўллаш учун қуйидаги талабларга эътибор қаратиш лозим:
1).Ҳодиса, воқеа, жараёнлар ва атроф-муҳит бошқа тизимлар билан боғлиқ бўлган ҳолда ўрганилиши керак;
2).Илмий тадқиқотлар объектив равишда амалга оширилиши лозим, тадқиқотчи кузатув давомида ва хулосалар чиқариш пайтида ўзи томонидан ҳеч қандай ўзгартиришлар киритиши мумкин эмас;
3)Назарий томонидан тақдим этиладиган маълумотларнинг умумийлик даражаси ва шакли меъёрида бўлиши керак (агарда бу даража юқори ёки паст бўлса унинг сифат – хусусияти, аҳамияти йўқолиб қолиши мумкин). Умумийликлар фалсафий қоидалар, назарий хулоса, аниқ сонларда ва ҳаққонийлик каби шаклларда берилиши мумкин.
4).Дастлабки хабарларнинг қадр-қиммати бўлиши лозим. Бу дегани, назария даставвал у ёки бу ҳодисанинг ривожланиш ҳолатини кўра олиши ва у тўғрисида ҳабар беришини назарда тутади.
Шаклланиб бораётган қонун қайси шароит ва тармоқларда қўл келишини тасдиқлайди;
5) Қайта текшириш. Бу дегани, пайдо бўлаётган назарияни синчковлик билан эксперимент, амалиёт, таҳлиллар орқали қабул қилиш лозим;
6) Назариянинг далилларга тўғри келиши. Қўлга киритилган далиллар назарий томондан исботланган бўлиши шарт.
Буржуа ҳукм сурган даврдан бошлаб илк бор психологик билимлар пайдо бўлди. Ошкоралик ва тортишув асосида олинган гувоҳларнинг кўрсатмалари катта аҳамиятга эга бўла бошлади.
Download 3.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling