Ўқув адабиётлари


Стратегия яратишга турли хил ёндошувлар


Download 0.58 Mb.
bet12/58
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1275179
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   58
Bog'liq
маъруза матни

Стратегия яратишга турли хил ёндошувлар

Стратегия тузишга ёндошувлар қуйидагича бўлади:



  1. Бош стратегик ёндошув ‑ бунда стратегияни бошлиқнинг ўзи ишлаб чиқади. Бундай холда бошкарувчи ахволни бахолашга, мукобил стратегияларга ва стратегия деталларига кучли таъсир килувчи асосий стратегик ва асосий тадбиркор сифатида чикади.

2)Ваколатларни бериш ёндошуви - бунда стратегияни тузиш ходимларга ёки комиссияга топширилади. Бундай холда масъул бошкарувчи стратегияни ишлаб чиқишни бошкаларга,асосан,стратегик режалаштириш буйича персоналга ёки ишонч билдирилган ходимлардан тузилган махсус комиссияга топширади.
3)Қўшма (коллаборацион) ёндошув - бу аввалги икки ёндошув уртасидаги оралик вариант. Бундай усулнинг энг кучли томони шундаки, стратегияни ишлаб чиқиш кимларга топширилган булса, уни ушаларнинг узлари бажаришлари керак булади.
4)Ташаббусли ёндошув. Бундай ёндошувда бошкарувчи келишилган стратегияни ишлаб чиқиш учун стратегия деталларини ишлаб чиқишдан хам, «гоялар генераторлари» гурухини бошкаришдан хам манфаатдор эмас. Билакс, бошкарувчи окилона стратегияни ишлаб чиқиш, химоя килиш ва хаётга тадбик этиш учун менежерларни узларини сафарбар этади. Стратегияни ишлаб чиқиш учун бошкарувчилар фойдаланишлари мумкин булган турт асосий ёндошувнинг бирортаси хам энг яхши ёндошув сифатида юзага чикмайди. Уларнинг хар бирини кучли ва кучсиз томонлари мавжуд.
Компания ва бошкарувчилар стратегияни ишлаб чиқиш буйича вариантларни турлича бажарадилар.Компания эгаси томонидан бошкариладиган кичик компанияларда стратегияни ишлаб чиқиш норасмий кечади. Йирик фирмалар стратегияни хар йили режалаштириш ишлаб чиқишга мойилдир. Стратегияни белгилашнинг ташкилий жараёнида бошкарувчилар шахсан катнашадилар.
Стратегия маънавий жихатдан соғлом бўлиши керак. Компаниянинг хар бир харакати ахлоқ‑одоб, маънавият доирасида бўлиши лозим. Компания мулкдорлар, хизматчилар, харидорлар, етказиб берувчилар ва жамият олдида бурчлидир. Компаниянинг етказиб берувчилар олдидаги бурчи бозор муносабатларига қурилади. Компания билан етказиб берувчи хам шерик хам ўзаро рақибдир. Шунинг учун улар ўртасидаги муносабатлар аниқ белгилаб олиниши лозим.
Жамият назарида хар бир компания «яхши фуқаро» тушунчасига мос бўлиши, ўз вазифаларини халоллик билан бажариши, яъни солиқларни ўз вақтида тўлаши лозим.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling